Davlat xizmatlari yangiliklari
51.3K subscribers
10K photos
923 videos
8 files
8.51K links
Download Telegram
#Муаммо_нимада

ЖАРАЁННИ КИМ СУСТЛАШТИРМОҚДА?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ,

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар;

одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар;

18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши белгиланган.

❗️Бироқ, давлат хизматини кўрсатишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ахборот тизимларида юзага келаётган муаммолар, хусусан архив маълумотларининг рақамлаштирилмаганлиги ва жорий маълумотларнинг ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаётганлиги натижасида айрим муаммолар юзага келмоқда. Яъни,

🔸фуқарони ногирон деб топилганидан кейин ўз вақтида фуқаро маълумотлари тизимга киритилмаслиги;

🔸тизимга фуқаро ҳақидаги маълумотларнинг хатоликлар билан киритилаётганлиги, яъни тизимга паспорт маълумотлари ёки ЖШ ШИР хато киритилганлиги, ёки бўлмаса умуман киритилмаганлиги;

🔸100 мингдан ортиқ ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг маълумотлари тизимга киритилган бўлсада, аксарият маълумотларга ЖШ ШИР киритилмаганлиги.

Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда тегишли чоралар кўрилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эзгулик_меҳр
#Меҳр_улаш

ЭЗГУЛИК ВА МЕҲР БИЛАН

Бугун Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган акция доирасида Давлат хизматлари агентлигининг бир гуруҳ ходимлари ўзгалар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўз қонини унга муҳтожларга беғараз топширдилар.

Ўз вақтида берилган ёрдам, одамга чексиз қувонч бахш этиши, умрига умр қўшиши мумкин. Ўзгаларга беғараз ёрдам кўрсатувчи одамлар — донорлар айнан шу фазилатга эга.

Қон ва унинг таркиби билан боғлиқ муаммолар барча даврларда долзарб ҳисобланиб, беғараз донорларга эҳтиёж юқори бўлган.

2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ассамблеясининг сессиясида қон донорлигини қўллаб-қувватлашга оид қарор қабул қилинган.

Бугун юртимизда кенг жамоатчиликка донорликнинг ижтимоий аҳамияти, инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари, бахтсиз ҳодисалар юз бериши, шошилинч тиббий ёрдам ҳар дақиқа зарур бўлиши, беғараз донорлик ҳақида маълумотлар тарқатилади.

❗️Донорлик ҳаракатини республика миқёсида ривожлантириш, беғараз қон топширувчи донорларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони таъсис этилган.

Эзгуликка ҳисса қўшиш ибратдир!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#Мустақиллик_30_йиллиги
#ДХА_ҳудуд

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати тизимда меҳнат қилаётган ходимлар фаолияти ҳақида сўзловчи «Мустақиллик менинг тақдиримда» лойиҳасини давом эттиради.

Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони «Содиқ хизматлари учун» медали соҳибаси, Қўрғонтепа туман 1-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Мохидилхон Баҳриддинова.

Лойиҳа давомида қаҳрамонимиз иш фаолиятида эришаётган ютуқлар, бошидан ўтказган қийинчилик ва машаққатлар, касбига садоқати сўзлайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Вакансия

Диққат, вакансия!!!

Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги Ахборот хизматларини ривожлантириш илмий-амалий марказида
мавжуд бўш иш ўринлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agenligi-huzuridagi-axborot-xizmatlarini-rivojlantirish-ilmiy-amaliy-markazidagi-bosh-vakant-lavozimlar-boyicha--elon

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Меҳр_улаш

ЭЗГУЛИККА ҲИССА ҚЎШИНГ, МЕҲР УЛАШИНГ!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Умумий ўрта ва ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификация қилиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Мен 20 дақиқа ичида давлат рўйхатидан ўтдим. Бундан жуда ҳам мамнунман.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ижроси юзасидан Косонсой туманида Фармацевтика (дори воситаларини) ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун Покистон Республикаси фуқароси Аҳмад Ризвон таъсисчилигида "Citi Pharma Namangan" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мен Ўзбекистонда ўз фаолиятимни бошлашимга сабабчи бўлган муҳим омиллардан бири юртингизда биз инвесторларга яратилган шароит ва қулайликлар бўлди. Тўғриси барча соҳалар қатори аҳоли ва тадбиркорларга тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган тизим йўлга қўйилганидан жуда мамнунман. Авваллари бир корхона очиш учун кўплаб идоралардан рухсат олишга тўғри келарди. Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган инвесторлар рўйхатдан ўтишнинг ўзига бир неча кунлаб, ойлаб вақт сарф этилган. Мана ҳозир барчаси оддий айтилган ҳужжатлар тақдим этилади ва орадан кўп вақт ўтмай давлат рўйхатидан ўтказилади. Бундай қулайликлар учун ўз ташаккуримни айтаман. Ҳозирда 3 миллион доллар инвестиция киритган бўлсак, келгусида янада кўпроқ маблағ киритиб, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилганмиз дейди Покистон фуқароси Аҳмад Ризвон.

Маълумот ўрнида Косонсой туманида 11 та хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқароларнинг никоҳлари қандай тартибда қайд этилади?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Диққат!

⚙️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси серверларида профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш хизматидан фойдаланишда вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Семинар

Ўзбекистонда гендер тенглик масалалари

Бугун Давлат хизматлари агентлиги тизими хотин-қизлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази етакчи мутахассиси Акбарқулова Зиёда Умматалиевна иштирокида Ўзбекистонда гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари, оила ва ажрим масалалари ҳамда аёллар тадбиркорлиги масалалари бўйича семинар ташкил этилди.

Семинар давомида аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, хусусан хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, ёшлар хотин-қизлар ўртасида ажримларни олдини олиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ҳамда ҳуқуқларини самарали етказиш бўйича ФҲДЁ органлари ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Фидойи_замондошим

Бу галги қаҳрамонимиз катта меҳнат стажига эга фидойи ва жонкуяр ҳамда ўзининг меҳнати билан ҳурмат қозонган Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларидан бири Мирзо Улуғбек тумани Давлат хизматлари маркази директори Абидов Диёр Сайфуллаевич!

Диёр Сайфуллаевичдаги қатъият, билимдонлик, талабчанлик, соҳа нуфузини оширишга бўлган юксак интилиш, шунингдек, ўз ишига бўлган садоқати Давлат хизматлари маркази ходимлари учун намуна бўладиган ҳислат!

https://www.youtube.com/watch?v=BTFsAUF-O5I

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Тиббий ташкилотларни ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda