Davlat xizmatlari yangiliklari
50.5K subscribers
9.87K photos
886 videos
8 files
8.32K links
Download Telegram
Сайёр давлат хизматларидан фойдаланганмисиз?
Anonymous Poll
36%
Ҳа, фойдаланганман
64%
Йўқ, фойдаланмаганман
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сарҳисоб

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган ташкилотлар тақдирланди.

Маълумки, жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Давлат хизматлари агентлиги ташаббуси билан “Тошкент International” меҳмонхонасида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтказилган тадбирда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор натижаларга эришган ташкилотлар тақдирланди ва миннатдорчилик билдирилди.

Жумладан,

"Электрон давлат хизматларини ривожлантиришда фидойи ташкилот" - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;

"Масофавий хизматларни оммалаштиришдаги фаоллиги учун" - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

"Электрон давлат хизматлари мураббийси"- Халқ таълими вазирлиги;

"Электрон давлат хизматлари тарғиботи учун" -Мактабгача таълим вазирлиги;

"Соҳанинг жойлардаги тарғиби учун"- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;

"Энг фаол тарғиботчи"- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси;

"Энг илғор тарғиботчи"- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги;

"Энг кўп давлат хизматлари кўрсатган ваколатли идора"-Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

"Энг намунали хизмат кўрсатувчи идора"- Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;

"Давлат хизматларини тарғиб қилувчи энг фаол оммавий ахборот воситаси" - «Янги Ўзбекистон» газетаси.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини лицензиялаш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик

ЭКСТEРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛ ФУҚАРОЛАРГА КАТТА ҚУЛАЙЛИКДИР

ФҲДЁ органлари тизимида экстерриториал тамойилнинг жорий қилиниши билан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъий назар, истаган ҳудуддаги ФҲДЁ органларига мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Эндиликда фуқаролар бир ҳужжатни олиш учун узоқ йўл босиб, ортиқча харажат қилмай ўзи яшаб турган ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат этиши мумкин.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшаган фуқаро Ешанкулова Ширин Буриевнанинг 2021 йил туғилган фарзандига Элликқалъа тумани ФҲДЁ бўлими томонидан экстерриториал тамойил асосида ҳужжатлари олиниб, туғилганлиги рўйхатга олинди. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Абдижалиев иштирокида кўтаринки руҳда топширилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Тренинг

Тренинг иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида Латвия Республикасининг МАРТА маркази вакилларидан иборат делегация аъзолари иштирокида ўзаро тажриба алмашиш тренинглари бўлиб ўтди.

Уч кун давомида бўлиб ўтган тренингларни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda