Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида сўнгги 5 йилда турли соҳаларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган 10 та энг муҳим ислоҳотлар таҳлил қилинди.

Парламентда Коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус қўмиталар ташкил этилди;

Давлат хизматларини кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди;

Коррупциявий омилларни келтириб чиқарувчи ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилди;

Лицензия ва рухсатнома бериш тартиблари соддалаштирилди;

Олий таълим тизимидаги коррупциявий хавф-хатарлар бартараф этилмоқда;

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ва ҳисобдорлиги таъминланмоқда;

Шаффоф давлат харидлари тизими яратилди;

Ишга қабул қилишнинг очиқ танлов механизми йўлга қўйилди;

“Коррупциясиз соҳа” лойиҳалари амалга оширилмоқда;

Барча давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши мувофиқлик тизимлари жорий этилмоқда.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
#Хизматлар

Хусусий нотариал фаолият учун лицензия олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Сайёр_хизматлар

Наманганда фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги шодиёналари кунларида Наманган вилоятида ўтказилган тадбирда Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга сайёр хизматлар кўрсатилди.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ходимлари тадбирга ташриф буюрган фуқароларга уларни қизиқтирган масалалар, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби, масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш усуллари, соҳага оид янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари моҳияти юзасидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мустақиллик_30_йиллиги
#Филиалларимиз

Маданиятда ДХМ филиали давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда.

Андижон вилояти Пахтаобод туманининг учдан икки қисми қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Қирғиз, тожик, ўзбек миллати вакиллари узоқ йиллардан буён қуда-анда ришталари билан боғланиб, тинч ва тотув истиқомат қилиб келмоқда.

Пахтаобод тумани Давлат хизматлари марказининг "Маданият" филиали томонидан қишлоқдаги 18 та МФЙларда яшовчи 50 минг нафардан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатади. ДХМ филиали маданиятликлар билан биргаликда қўшни ҳудудлардаги – "Бўстонобод", "Навбаҳор", "Хаётбахш", "Дурдиёр" каби МФЙ ларнинг 10 мингдан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатади.

Марказ томонидан 2020 йилда 3 229 нафар фуқарога хизмат кўрсатилган бўлса, 2021 йилнинг ўтган даврида 4 916 нафар фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилган.

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Олтинкўл тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда ФҲДЁ бўлими фаолияти, ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Хизмат сафари давомида У.Муҳаммадиев ДХМ-Маҳалла-Фуқаро тамойили асосида давлат хизматларининг ҳар бир хонадонга кириб бориши, масофадан туриб электрон хизматлардан фойдаланишни кенгроқ тарғиб қилиш ҳаётий зарурат эканлигини таъкидлаб, талаб ва эҳтиёжга кўра олис ҳудудлардаги филиаллар сонини ошириш масаласини кўриб чиқиш юзасидан масъулларга кўрсатма берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз
#Биласизми

❗️Давлат хизматларидан масофадан туриб, электрон шаклда фойдаланилганда хизмат учун назарда тутилган тўловнинг 10% миқдорида чегирма мавжуд.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат олиш хизматидан фойдаланиш тартиби.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг Латвия Республикаси МАРТА маркази вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида танлаб олинган 7 та пилот ҳудудларнинг Давлат хизматлари марказлари ҳузурида Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳларини тузиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Делегация аъзолари Илюта Лаце, Дита Лаце, Гундега Тентере, Диана Иележа хонимлар ташрифи давомида жойлардаги Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишуви, мутахассислар учун тажриба алмашиш тренинглари ўтказилиши режалаштирилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda