Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#ДХА_тадбиркорга_хизмат
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қизилтепа тадбиркорлар юрти.


"Тавоис" қишлоғида истиқомат қилаётган Ф. Қаландаров "GRAND KONDITER TRANS SERVIS" маъсулияти чекланган жамияти раҳбари. Тадбиркор маҳалласи ҳудудида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси, савдо мажмуаси ва кондитер цехида 50 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлади. У янги бир соҳани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди.Тадбиркор фикрича, авваллари мавжуд бўлган сарсонграчиликлар ва бюрократия бартараф этилгани тадбиркорларнинг вақтини югур-югурларга эмас, бизнесини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, Қизилтепа тумани Давлат хизматлари маркази орқали 2 380 та юридик корхона, 3 115 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Жорий йилнинг ўзида 326 та оилавий корхона ҳамда 291 нафар якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорларга гувоҳномалар тақдим этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Ҳашар

Гўзал фазилатларимизнинг яққол тимсоли

Ҳашар мамлакатимизнинг қадимги тарихга эга ва энг олижаноб миллий анъаналаридан биридир.

Қадим замонлардан буён ҳашар халқимизнинг турмуш тарзида алоҳида ўрин тутган ва гўзал фазилатларимизнинг яққол тимсоли бўлиб қолмоқда.

Бугун мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик, умумхалқ ҳашарлари ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу кунларда Давлат хизматлари агентлиги жамоасининг барча аъзолари эзгу анъанани давом эттириб, Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва барча давлат хизматлари мареазлари, ФҲДЁ идоралари атрофини тозалаб, ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда.

Қишлоқлар, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод ва файзли бўлишига хизмат қилишига ишонамиз!

https://www.youtube.com/watch?v=MZM1m8beAFU
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда сўзлаган нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на встрече с предпринимателями страны в формате открытого диалога

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХМ_Мустақиллик_шукуҳи

Мустақиллик экспозицияси.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Олмазор тумани Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган экспозиция ташкил қилинди.

Экспозициядан миллий байрамни ўзида тараннум этувчи миллий ҳунармандчилик буюмлари ўрин олган.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимларида Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мустақиллик бурчаклари ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Удобство_от_АГУ

Планируется внедрения порядка проставления специального штампа «Апостиль» в электронном виде компетентными органами, с сохранением традиционного порядка проставления апостиля на официальных документах, оформленных на территории Республики Узбекистан.

Подробно👇

https://davxizmat.uz/ru/news/vnedrenie-elektronnoj-sistemy-apostilirovanija

Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_қулайлик

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга ваколатли органлар томонидан анъанавий тарзда апостиль қўйиш тартибини сақлаб қолган ҳолда электрон тарзда “Apostille” махсус штампини қўйиш тартиби жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Батафсил👇

https://davxizmat.uz/uz/news/vnedrenie-elektronnoj-sistemy-apostilirovanija

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_хабари

Айни дамда Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт Дастури, Европа Иттифоқи ҳамкорлигидаги “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш
ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” (IPSD) қўшма лойиҳаси доирасида 7 та туман (Нукус тумани, Шўрчи тумани, Деҳқонобод тумани, Бахмал тумани, Ховос тумани, Косонсой тумани, Нурафшон шаҳри) ҳоким ўринбосарлари
ва депутатлари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” масканида “Маҳаллий бошқарув масалаларига” бағишланган тренинглар бошланди.

Мақсад – янгидан ташкил этилган Кенгаш котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув соҳасида илғор хорижий тажриба билан таништириш ва Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·