Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#АГУ_Удобства
#Новости_законодательства

Подписан Указ Президента Республики Узбекистан "О мерах по совершенствованию инфраструктуры оказания государственных услуг и расширению возможностей населению по пользованию государственными услугами".

С
основными направлениями Указа можно ознакомиться по инфографикам.

🔗Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#ДХА_Бюрократияга_қарши
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди (24.07.2021 йил ПФ-6269-сон).

⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Айрим шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди.

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);

б) Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади.

Бунда:
ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан акцептсиз ундириб олинади;

ариза берувчига тегишли давлат хизмати кўрсатилади ва тўлиқ якунланади.

🔗 Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20%миқдорида этиб белгиланди.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланди.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.

Мақсад — аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш.

Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️“Ягона мижоз” тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйилади

Фармонга кўра, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Давлат персоналлаштириш маркази, Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Кадастр агентлиги, “O‘ZSUVTA’MINOT” АЖ ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 декабрга қадар коммунал тармоқлардаги барча рақамлар (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик суви, канализация, чиқинди) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғланишини таъминласин ҳамда бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида уникал рақамдан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилишини йўлга қўйиш вазифаси юклатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_хабари
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш бўйича Бош вазир бошчилигида Республика ишчи комиссияси тузилмоқда.

Комиссиянинг асосий вазифалари:

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш ва таъминлаш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини, шу жумладан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қўлланиладиган маълумотларнинг рақамлаштирилганлиги ҳолатини мониторинг қилиш, таҳлил қилиш ва хизмат кўрсатувчи органларнинг ҳисоботларини тинглаш;

Фармонда назарда тутилган ҳамда давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш билан боғлиқ бўлган вазифа
ва топшириқларнинг ижросини назорат қилиш;

давлат хизматларини тақдим этишни оптималлаштириш, тартиб, муддат ва зарур ҳужжатларни қисқартириш бўйича чоралар кўриш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини самарали кўрсатишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган топшириқ ва кўрсатмалар бериш;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратилади.

Фармонга кўра,
а) 2021 йил 1 октябрга қадар:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “ТМЭК” ахборот тизимлари ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминлаш;

давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатилишида тўловлар бўйича имтиёзга эга бўлган шахсларни реал вақт режимида аниқлаш ва тўлов миқдорини автоматик тарзда белгилаш тизимини жорий этиш;

чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш;

хориждан туриб электрон давлат хизматларидан фойдаланишда давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни чет эл валютасида халқаро тўлов тизимлари ва бошқа воситалар орқали амалга ошириш механизмини жорий этиш белгиланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Ўлимни қайд этиш билан боғлиқ композит хизматлар жорий этилади.

Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш бўйича қуйидагилардан иборат композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилади:

тиббиёт бирлашмаси ходими вафот этганлик тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб, “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда ФҲДЁ органига юборади. Бунда, вафот этганлик тўғрисидаги тиббиёт маълумотномаси вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ органига мурожаат қилиши ҳам мумкин;

ФҲДЁ органи маълумотнома келиб тушгандан сўнг 1 иш куни мобайнида шахснинг ўлимини “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимида қайд қилиб, QR-код орқали тасдиқлайди;

ФҲДЁ органи вафот этган шахснинг яқин қариндошлари аризасига асосан уларга вафот этганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини гербли гувоҳномада экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб беради ёки почта алоқаси орқали аризада кўрсатилган манзилга юборади.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️“Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 ноябрга қадар электрон (онлайн) кўрсатиладиган хизматлар улушини ошириш ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (OneID) янги талқини ҳамда унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилишини таъминлаш назарда тутилган.

Бунда, масофавий идентификация қилишни йўлга қўйиш, давлат хизматидан фойдаланишда шахсни мобиль алоқа телефони орқали тасдиқлаш, давлат хизматларини кўрсатиш ҳолати тўғрисида абонентларга SMS-хабар юбориш имкониятини яратилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатганлик учун ундириладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг давлат хизматини кўрсатиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари ҳисобига йўналтириладиган қисмининг камида 20 фоизи ушбу ташкилотда ахборот технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишдаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилади.

❗️Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларида мазкур маблағларнинг ахборот технологияларини ривожлантириш, шунингдек, қоғоз кўринишдаги ҳужжатларни рақамлаштириш учун йўналтирилишини доимий равишда мониторинг қилиб боради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_дан_қулайлик
#Янги_хизмат
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари РЎЙХАТИ тасдиқланди.

Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, республикада доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эт фуқароларига ID-карта ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Шунингдек,

Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш;

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш;

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб,

алоҳида фанлар бўйича чуқур ўргатиш мақсадида 5-синф ўқувчиларини ихтисослашган давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза олиш ;

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар болаларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Davxizmat_Ps
#ДХА_дан_қулайлик
#Янги_хизмат
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Илк бор “Автомобиль тарихи” давлат хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб, Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПда автомототранспорт воситаларига берилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси орқали “автомобиль тарихи” маълумотларини (давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар ҳақида) шартномавий асосда аниқлаш давлат хизмати йўлга қўйилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди.

Фармонда белгиланган асосий йўналишлар ва унинг моҳияти билан инфографикалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·