Forwarded from ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
⚡️Тезкор
18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ
Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.
Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.
Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.
Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.
❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
📌1 октябргача 2-доза вакциналари;
📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.
Улар қуйидагилар:
▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
▶️ ҳарбий хизматчилар;
▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;
▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi

#Статистика
2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.
Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

#ДХА_ҳудуд
Хатирчида 915 та оила янги ҳаётга қадам қўйди.
Бугунги кунда ФҲДЁ бўлимида никоҳи қайд этилаётган келин-куёвларнинг аксарияти "Ёш оила" мактаби тингловчиларидир.
Навоий вилояти Хатирчи туманида ташкил этилган "Ёш оила" мактаби ўқув марказида психолог, иқтисодчи ва касб-ҳунар таълими бўйича педагоглар ёшларни оилага тайёрламоқда.
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter

#ФҲДЁ_Хизматлар
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловлар миқдори ҳақида инфографикалар ёрдамида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловлар миқдори ҳақида инфографикалар ёрдамида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ҳудуд
#Бизнесни_рўйхатдан_ўтказиш_қулай
Учқўрғон туман давлат хизматлари маркази томонидан Хитой Халқ Республикаси фуқароси иштирокида хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.
Инвестор томонидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда мазкур хорижий корхона қишлоқ хўжалигида унумли саналган томчилатиб суғориш технологиясини зарур маҳсулотлари тайёрланмоқда. Фаолият бошлаганига эндигина 4 ой бўлишига қарамай 4 миллиард сўмлик маҳсулот сотишга ҳам улгурди. Корхона иш бошқарувчисини маълум қилишича, ҳозирда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб юқори. Тошкент шаҳри ва вилоятларидаги фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланиб, тайёр бўлган маҳсулотлар етказиб берилмоқда. Келгусида хорижий корхона янада кенгайтирилиб, қўшимча иш ўринларини яратган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини уч-тўрт баробарга ошириш мақсад қилинган.

#Тайинлов
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Юсупов Жамшид Бахтиярович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ж.Юсупов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Ж.Юсуповни тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📢Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!
▫️Яқин кунларда Тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.
📌 Мулоқотда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.
📨 Сиз жорий йил 20 -31 июлгача бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантириш борасидаги ғоя ва таклифларингизни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаш имкониятига эгасиз.
🏢 Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари;
☎️ Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари;
🌐 Интернет тармоқлари орқали:
Telegram: https://t.iss.one/uzchamber
ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: [email protected] етказиш мумкин.
🔘Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Азиз юртдошлар!
Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан табриклаймиз!
Энг пок ниятлар ва ҳайрли мақсадлар йўлингизда ҳамроҳ бўлсин, юрагингизни эса хотиржамлик асло тарк этмасин.
Тинчлик, фаровонлик, мустаҳкам соғлиқ ҳамда улкан умидлар тилаган ҳолда Давлат хизматлари Агентлиги жамоаси.
-- - -- - -- - -- - -- - -- - --
Дорогие соотечественники!
Поздравляем Вас с праздником Курбан хайит!
Пусть самые чистые помыслы и добрые намерения сопровождают Ваш путь, а сердце никогда не покидают гармония и спокойствие.
С пожеланиями мира, процветания, крепкого здоровья и светлых надежд коллектив Агентства государственных услуг.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
❓Қўлимда суд қарори бор. Энди никоҳим бекор бўлган ҳисобланадими?
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
❓Қўлимда суд қарори бор. Энди никоҳим бекор бўлган ҳисобланадими?
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
Тезкор ва шаффоф хизматлар қулайлиги
#Янгиликлар24 #uzbekiston24