Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўли

💁🏻‍♂️ Биламизки, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда чет элга саёҳат қилиш, ўқиш ёки бизнес учун чиқмоқчи бўлганларга янги биометрик паспорт тақдим этиш йўлга қўйилган.

Ушбу паспортнинг 10 йил давомида амал қилиши хорижга тез-тез бориб турадиган фуқароларимиз учун катта енгиллик бўлди. Бундан ташқари, паспорт халқаро стандартларга ҳам жавоб беради.

✍🏻 Жорий йилнинг 1 май санасидан Президент фармонига мувофиқ, фуқароларимизга яна бир қулайлик яратилиб, чет элга чиқиш имкониятини берувчи биометрик паспортни олиш ва давлат божини электрон шаклда тўлаш учун ЯИДХП орқали ҳам ариза қабул қилиш мумкин.

Видеойўриқномадан хорижга чиқиш паспортини осон расмийлаштириш йўлини билиб олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун👇🏻👇🏻👇🏻
https://my.gov.uz/uz/service/418

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш бўйича сертификат олиши учун тадбиркорлик субъектларининг ходимлари қандай талабларга жавоб бериши лозим?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, тадбиркорлик субъекти унинг ходимлари сертификат олиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

давлат хизматини кўрсатиш учун камида
15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжуд бўлиши;

давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланган бўлиши;

камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжуд бўлиши;

банк ҳисобварағига эга бўлиши;

назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилган бўлиши лозим.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴

2021-2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири
Р. Давлетов, Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев ва Агентлик масъуллари KPMG халқаро консалтинг компанияси экспертлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – “2021-2025 йилларда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш стратегияси”ни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиш.

Ушбу Стратегия “Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилмоқда.

Учрашув давомида KPMG экспертлари томонидан Стратегияни ишлаб чиқиш жараёни ва методикаси ҳақида тақдимот қилинди.

Учрашувда Стратегияни ишлаб чиқиш бўйича белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаш бўйича томонлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotin
🔴 #Live

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўзбек ва немис томонлари ҳамкорлигининг илк қадами

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори У. Муҳаммадиев Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг катта мутахассиси доктор Йенс Деппе бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – 2021 йил 11 майда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро музокаралар давомида эришилган келишувлар доирасида электрон ҳукумат, коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматини ислоҳ қилиш, кадрлар малакасини ошириш ва меҳнат бозори маъмуриятини такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳа юзасидан фикр алмашиш.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ОАВ_Биз_ҳақимизда

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 15 июль кунги 143-сонида Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиевнинг аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар, истиқболдаги режалар юзасидан мақоласи чоп этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тафсилот

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўзбек ва немис томонлари ҳамкорлигининг илк қадами

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат хизматларидан фойдаланиш қай даражада енгиллашди?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик
#Конференцияга_ташриф_доирасида_тақдимот

Қозоғистон Республикаси Парламентининг Молия ва бюджет қўмитаси раиси Перепечина Ольга Валентиновна мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ислоҳ қилинган аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими билан танишди.

Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан қозоғистонлик экспертга пойтахтимиздаги Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази ва унда яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимот қилинди.

О.Перепечина юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди👇🏻👇🏻👇🏻

ИНТЕРВЬЮ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda