Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.37K links
Download Telegram
#ДХА_Халқаро_ҳамкорлик

Аввалроқ хабар берганимиздек, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Давлат хизматлари агентлиги ҳамкорлигида ДХА тизими ходимлари учун тренинглар ташкиллаштирилган эди.

Бугун 10 кун давомида Корея профессор ўқитувчилари томонидан ўтказилган тренинглар якунланди. ДХА тизими ходимлари тренингларни муваффақиятли якунлаб, тингловчи сертификатларни қўлга киритдилар.

Бу йўналишдаги халқаро ҳамкорлик давом эттирилиб, келгуси йилда тренингларни Корея Республикасида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлигида бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-xizmatlari-agentligida-onlayn-suxbat

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
❗️Карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилди

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент шаҳрига киришда чекловлар ўрнатилади, кўнгилочар объектлар ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади.

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди.

📌 жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ТАФСИЛОТ #ЭЪТИРОФ

Давлат хизматлари агентлиги - Электрон давлат хизматларини кўрсатишда энг юқори натижага эришган ташкилот сифатида эътироф этилди.

https://www.youtube.com/watch?v=f86zA8wbx7w
#ДХА_ҳудуд

70 дақиқада 70 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди!

Учкўприк тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари Бувайда тумани билан чегарадош, чекка ҳудудлардан бири "Пучуғой" қишлоғидаги 29-сонли мактабгача таълим ташкилотида саёр давлат хизматларини кўрсатди.

Фарзандларини таълимга қамраб олиш мақсадида жам бўлган 70 нафардан зиёд ота-оналарга шу ернинг ўзида давлат хизматлари кўрсатилди. Жумладан, 30 нафар ота-онага йўлланмалар тақдим этилди. 40 нафар болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича аризалар қабул қилиниб, тизим орқали ваколатли ташкилотга юборилди.

Сайёр хизмат кўрсатиш билан бирга қишлоқ аҳолисига давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби, жорий этилаётган қулайликлар бўйича маълумот берилиб, уларни қизиқтирган саволлар юзасидан тушунтириш берилди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#ДХА_дан_қулайлик

ФҲДЁ бўлимларида экстерриториаллик тамойили амалда

Эндиликда фуқаролик ҳолатларини қайд этиш учун рўйхатда турган жойингиз бўйича мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ! Бунинг учун Сизга яқин жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Давлат хизматлари марказларидаги каби ФҲДЁ бўлимларида ҳам экстерриториаллик тамойили асосида ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.

Бугунги кунга қадар 100дан ортиқ фуқароларимиз ушбу қулайликдан фойдаланиб улгурди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини соддалаштиришда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистларни "27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" байрами билан муборакбод этади!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_ҳудуд #Спорт_мусобақалари

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Шахмат федерацияси вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда тизим ходимлари ўртасида мусобақалар ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуси

Инфографика: мазкур рўйхат 100 нафар маҳаллий ва нуфузли хорижий экспертлар томонидан шакллантирилди

https://t.iss.one/aoka_uz
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Оила ажралишига сабаб…

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=29758

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Хозирги кунда давлат хизматларини агент сифатида кўрсатиш мумкин дейишаяпти. Агент ким?

❗️ Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, агент — аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ходими.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХА: Субсидия олмоқчимисиз?

‼️Мазкур видеоролик уй-жой олиш учун субсидия олмоқчи бўлаётган фуқароларга асқотади. Дарвоқе, субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлишини биласизми?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим #Бюрократияга_қаршимиз

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида 2021 йил 1 июндан бошлаб:

пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Это_важно #Мы_против_бюрократии

В целях создания наиболее благоприятных условий для граждан при назначении пенсий и пособий с 1 июня 2021 года:

при назначении пенсии трудовой стаж за период до 2005 года, когда не велась электронная база данных о заработной плате и трудовом стаже, рассчитывается на основе имеющихся в трудовой книжке записей о трудовом стаже лица без истребования подтверждающих документов.

Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#ДХА_дан_қулайлик

📣📣📣ФҲДЁ бўлимларида экстерриториаллик тамойили амалда

Эндиликда фуқаролик ҳолатларини қайд этиш учун рўйхатда турган жойингиз бўйича мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ! Бунинг учун Сизга яқин жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Давлат хизматлари марказларидаги каби ФҲДЁ бўлимларида ҳам экстерриториаллик тамойили асосида ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.

Бугунги кунга қадар 500 га яқин фуқароларимиз ушбу қулайликдан фойдаланиб улгурди.

Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини соддалаштиришда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатиладиган ҳуқуқий хизматлардан экстерриториаллик тамойили асосида фойдаланиш мумкинлигидан хабрингиз борми?
Anonymous Poll
56%
Хабарим бор
40%
Йўқ, билмайман у нима дегани?
5%
Албатта, фойдаланиб ҳам улгурдим
Davlat xizmatlari yangiliklari
ФҲДЁ бўлимларида кўрсатиладиган ҳуқуқий хизматлардан экстерриториаллик тамойили асосида фойдаланиш мумкинлигидан хабрингиз борми?
#ДХА_дан_қулайлик

ФҲДЁ БЎЛИМЛАРИДА ЭКСТЕРРИТОРИАЛЛИК ТАМОЙИЛИ АМАЛДА

❗️Экстерриториаллик тамойили - бу яшаш жойингиздан қатъий назар, туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлимни қайд этиш, далолатнома ёзувларини ўзгартириш каби давлат хизматларидан Сизга яқин жойлашган, исталган ФҲДЁ бўлимида фойдаланишингиз мумкинлигини англатади.

Дейлик Сиз Нукусда доимий рўйхатдан ўтгансиз, лекин хизмат сафари ёки бирор юмуш билан Тошкентга келдингиз. Шу вақт давомида Сизга юқоридаги ФҲДЁ хизматларидан бирортасига зарурат туғилди. Бунинг учун Сиз вақтингиз ва маблағингизни сарфлаб, Нукусга боришингизга ҳожат йўқ.

2021 йил 1 июндан бошлаб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажратиш)ни қайд этиш экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари агентлиги, Сизларга хизматлардан фойдаланишингизда қулайликларни яратишда давом этади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Айрим давлат идораларига ҳали етиб бормаган» — ДХА расмийси билан бюрократияни камайтирувчи фармон ижроси бўйича суҳбат

👉
Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#ДХА_видеомурожаат

Азиз ёшлар!

Барчангизни бугунги "Ёшлар куни" байрами билан табриклаймиз!

Изланинг, билим олинг!

Энг муҳими, креатив ғояларингизни ифодалашдан ҳеч қачон чўчиманг!

Сиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, бугунгидек куч-ғайрат ва азму шижоатингиз ҳеч қачон сўнмаслигига тилакдошмиз!

ВИДЕОМУРОЖААТ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #DXA_live #Эфирда_ДХА!

Ҳозирги кунда давлат хизматларини агент сифатида кўрсатиш мумкинми?

Агент сифатида сертификат олиш учун қаерда ўқиш керак ?

Агент сифатида сертификат олиш учун имтиҳон топшириш қай тартибда амалга оширилади?

Шу ва мавзуга оид бошқа саволларингиз бўлса, Фэйсбукдаги саҳифамизда ўтказилаётган жонли мулоқотимизга қўшилинг!

❗️Фэйсбук саҳифасига https://www.facebook.com/davxizmat/ ҳаволаси орқали уланиш мумкин.

📆 Жонли мулоқот бугун Тошкент вақти билан 17:00 да бўлиб ўтади.

💻📲 Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda