Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.83K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Вакансия

ДХА Бухоро вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизмат_сафари

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Жиззах вилоятида хизмат сафарида.

У. Муҳаммадиев Жиззах вилоятининг Фориш, Ш.Рашидов ва Пахтакор туманлари Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида хизматлардан фойдаланаётган аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан мулоқот қилди.

Мақсад - жамоатчилик фикри ва таклифлари асосида соҳани такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, халққа сифатли давлат хизматларини тақдим этиш.

❗️Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда республикамиз бўйлаб 205 та Давлат хизматлари марказлари, уларнинг олис ҳудудлардаги 115 та филиаллари фаолият юритмоқда.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт

♻️ Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 10.30да “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиётга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади.


ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Tashkent_Law_Spring_2021

Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт

🌏 Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 10.30да “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида бўлиб ўтадиган Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиётга бағишланган давра суҳбатида Озарбайжон, Қозоғистон, Грузия каби мамлакатлар ҳамда Европа Иттифоқи ва БМТ ТД вакиллари, халқаро экспертларнинг қуйидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш имконини беради:

🟢Ўзбекистоннинг давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлари;

Давлат хизматларини кўрсатишда Озарбайжоннинг "ASAN xidmet" тажрибаси;

🟢Давлат хизматларини кўрсатишда Қозоғистон тажрибаси;

🟢Грузиянинг Адлия уйлари тажрибаси;

🟢Давлат хизматлари ва ҳукуматда блокчейнни жорий этишга ёндашув ва бошқалар.

ℹ️ Батафсил маълумот: www.tashkentlawspring.uz сайтида.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолияти йўлга қўйилади

“Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (221-сон, 19.04.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат хизматларини кўрсатишда тадбиркорлик субъектларига агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

ℹ️ Низомга кўра, агент – аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган сертификатга эга бўлган, давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизими орқали ариза берувчиларнинг маълумот ва ҳужжатларини тегишли давлат органи ёки ташкилотига юбориш ҳамда хизмат натижасини ариза берувчига тақдим этиш фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ходими ҳисобланади.

🧾 Сертификат Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида аккредитациядан ўтган нодавлат таълим муассасалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ўқув курслари якунларига кўра 3 йил муддатга берилади.

📝 Талабгорлар ўқув курсларида қатнашиш учун ўзига қулай бўлган ҳудуддаги ўқув марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

👨🏻‍💻 Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Ўқув курслари якуни бўйича талабгорлар сертификат олиш учун малака имтиҳони (тест) топширади.

➡️ Сертификатга агент томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати илова қилинади ҳамда агентга давлат хизматлари кўрсатиш ахборот тизимида ушбу рўйхатдаги хизматларни кўрсатиш имконияти яратилади.

📂 Шунингдек, қарор билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати (13 та) тасдиқланди.

🖥 Қарорга кўра, нодавлат таълим муассасалари томонидан агентларга QR-код қўйилган сертификат бериш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Бугун соат 15:00 да Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш тартибига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилишлари кераклиги;

- мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари;

- cертификатнинг ҳақиқийлигини верификацияси ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизмат_сафари

Тизимдаги муаммо ва камчиликлар жойларда ўрганилмоқда.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Жиззах вилоятида хизмат сафарида.

Хизмат сафарининг иккинчи куни У.Муҳаммадиев Жиззах вилоятининг Дўстлик, Арнасой, Зафаробод ва Мирзачўл туманлари Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида бўлиб, хизматлардан фойдаланаётган аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ходимлар билан суҳбатлашди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

ОЛИС ОВУЛЛАРДА САЙЁР ХИЗМАТЛАР

Томди туманининг "Кериз", "Шиели" ва "Керегетов" овуллари аҳолиси учун туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Томди тумани марказидан 200 километр узоқликда жойлашган уч овулда 11 та юридик деҳқон хўжаликлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, судланмаганлик, кадастр паспортини шакллантириш, архив маълумотлари бўйича давлат хизматлари юзасидан 32 та мурожаат қабул қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_Хизматлар

16 йиллик муаммо ҳал этилди

Батафсил

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Саноқли дақиқалардан сўнг Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бошланади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

“Tashkent Law Spring” нинг мақсади — ҳуқуқни ривожлантириш муаммолари ва замонавий тенденцияларини муҳокама қилиш учун етакчи халқаро ва маҳаллий экспертларни жамлаган ҳолда очиқ мулоқот майдончасини яратиш, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистонда олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни намойиш этишдан иборат.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ
_______________

⚡️Через считанные минуты в Ташкенте начнется II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring»

Форум во второй раз проводится Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии основных партнеров ПРООН, ОБСЕ и ряда других международных организаций.

«Tashkent Law Spring» станет открытой диалоговой площадкой для ведущих международных и национальных экспертов, обсуждения современных тенденций развития права и применения передовой практики в модернизации национального права, а также информирование международного сообщества о реализуемых в стране правовых реформах Узбекистана.

📹 Онлайн-трансляция: https://youtu.be/Czbx2CGc_rQ

@adliyangiliklari
#Хизматлар

Кадастр соҳасидаги давлат хизматлари ва улардан фойдаланиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.