Davlat xizmatlari yangiliklari
50.3K subscribers
9.91K photos
897 videos
8 files
8.36K links
Download Telegram
#ДХА_ҳудуд

“Ўзимиз келдик” акциясининг навбатдаги манзили “Ерқурғон”

Қарши шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари сайёр хизмат кўрсатиш учун “Ерқурғон” озиқ - овқат деҳқон бозорига “Ўзимиз келдик” акцияси доирасида ташриф буюришди.

Сайёр хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган автобусни бозор ҳудудида кўрган тадбиркорлар имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда ўзларига керак хизматлардан фойдаланишди.

Акция давомида 5 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтди, 12 та ЯТТ фаолияти турини ўзгартирди ҳамда 11 та вақтинча фаолияти тўхтатилган ЯТТ лар фаолияти тикланган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХМ_ФИЛИАЛ

ШУМАНАЙДА ДХМ ВА УНИНГ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ.

Замонавий давлат хизматлари маркази ва унинг олис ҳудуддаги филиалида халқимизга қандай қулайликлар мавжуд?

Ушбу видеоролик билан Қорақалпоғистонга виртуал саёҳат қилинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун белгиланган тўловлар миқдори ҳақида инфографикалар ёрдамида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Ҳурматли
фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @antikorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/samarand-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
“Сирли мижоз” тадбири нимага керак?

Маълумки, бугун республикамиздаги Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга 154 турдаги давлат хизматлари тақдим этилмоқда.

Бугун ушбу марказларда 1000дан ортиқ ходимлар ишлаб келмоқда. Марказлар фаолиятига асос солинган вақтдан буён бугунги кунга қадар 26 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Кўрсатилаётган хизматлар сифати, хизмат кўрсатувчи ходимларимизнинг билим ва кўникмалари, муомаласини ўрганиш, марказлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан мунтазам равишда “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

Ўн йиллик муаммога ечим топилди

Самарқанд шаҳар Дўстлик маҳалласида яшовчи Саодат Набиева онасидан мерос қолган уй-жойни ўз номига расмийлаштириш масаласида қарийб 10 йилдан буён эшигини қоқиб бормаган ташкилоти қолмаган.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Мажлисда:

2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, филиаллари, ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар;

2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар муҳокама қилинмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали ариза бердингиз, унинг ҳолати, қайси босқичда эканлигини қандай текшириш мумкин?

❗️Бунинг учун ҳаволадан ўтиб,

Ариза рақами;

Махсус паролни киритишингиз керак, холос.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_дан_гапирамиз

Кўрсатилаётган хизматлар сифати, хизмат кўрсатувчи ходимларимизнинг билим ва кўникмалари, муомаласини ўрганиш, марказлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан мунтазам равишда “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади.

АУДИОХАБАР

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эълон

Эртага соат 15:00 да Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатларни қоплаб бериш тартибига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун қаерга мурожаат қилишлари кераклиги;

- мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари;

- cертификатнинг ҳақиқийлигини верификацияси ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live #Хизмат_сафари

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев
томонидан Жиззах вилоятида Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари фаолияти, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилмоқда.

Фориш тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган фуқаролар билан суҳбат давомида ДХА директори одамларниинг кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимлар малакаси ва муомаласи ҳақида фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Ходимлари билан суҳбатда У.Муҳаммадиев фаолият билан боғлиқ муаммолар, амалиётдан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиш тартибини соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали соҳа қонунчилигини такомиллаштириш борасида таклифларни мунтазам равишда тақдим этиб бориш кераклигини таъкидланди.

Хизмат сафари давом этмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Вакансия

ДХА Бухоро вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda