Davlat xizmatlari yangiliklari
50K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
#Сўров

Маълумки, бир йил аввал, ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилган.

ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини қандай баҳолайсиз?

Соҳани янада такомиллаштириш учун қандай таклифларингиз бор?

ДХА томонидан ўтказилаётган онлайн-сўровда иштирок этиб, соҳани такомиллаштиришга ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.


Сўровдан ўтиш

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

Хўш, давлат хизматлари марказларида хизматлар тури кўпайдими?

Қулай ва шаффоф хизматлардан неччи нафар фуқароларимиз фойдаланиб улгурди?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Ўзбекистон_Озарбайжон

НАВБАТДАГИ МАНЗИЛ ШЕМАХА ШАҲРИ “ASAN-XIDMET” ВА "ABAD" МАРКАЗЛАРИ

ДХА директори У. Муҳаммадиев бошчилигидаги делегация аъзолари Озарбайжон Республикасининг қадимий Шемаха шаҳрида бўлишди.

Шемаха шаҳридаги замонавий “ASAN-XIDMET” марказида шаҳарнинг 100 мингдан ортиқ аҳолисига давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Марказда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойи, Call-марказ, ўқув маркази, вазирлик ва идоралар бўлимлари, тижорат банклар кассалари фаолият юритмоқда.

Делегация аъзолари шунингдек, шаҳардаги “ABAD” маркази фаолияти билан ҳам танишишди.

Маълумот учун: “ABAD” маркази Озарбайжон Республикаси Президенти И.Алиев Фармонига асосан 2016 йилда ташкил қилинган бўлиб, марказ орқали тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади ва тадбиркорлар тайёрлаган маҳсулотлар “ABAD” марказида ташкил қилинган савдо нуқталари орқали сотилади. Тадбиркорлар эса фақат маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган эди.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматларни жорий этишда аввалги тартибни соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат хизматларини олиш учун талаб этилган муддат қанчага камайтирилганлигидан хабардормисиз?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлигида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-agentstve-gosudarstvennyx-uslug

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
📣📣📣#ДИҚҚАТ #ЭЪЛОН

«Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форумида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Ушбу форум 22—23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда. Форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида).

Дастурдан 10 га яқин мунозара сессиялари, давра суҳбатлари, жумладан, "Давлат хизматлари соҳасида илғор амалиёт" мавзусида давра суҳбати, маҳорат дарслари ва тақдимотлар, халқаро ва миллий экспертларнинг маърузалари ўрин олган.

Форумнинг асосий тили ўзбек тили. Инглиз ва рус тилларига синхрон таржима амалга оширилади.

Тадбирга барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларини ва блогерларни таклиф этамиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: 0 (371)-207-04-54
E-mail: [email protected]

❗️Тадбирни онлайн тарзда кузатиб бориш имкони ҳам мавжуд.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумига марҳамат!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://vcs.davxizmat.uz/frame.html#c:da8b224a-0fba-4cc1-b4a8-bf2df5db2b34

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлигида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-agentstve-gosudarstvennyx-uslug

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган.

Давлат хизматлари марказлари орқали олис ҳудудлар аҳолисига нечта сайёр хизматлар кўрсатилди?

Давлат хизматларини филиаллари орқали нечта давлат хизматлари кўрсатилди?

Инфографика ёрдамида қайд этилган масалалар юзасидан маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_делегацияси_Грузияда

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш — давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш жараёнининг муҳим қисми.

Шу боис, ДХА масъуллари доимий равишда ходимлар малакасини ошириш, соҳага янги ахборот ва технологик ечимларни жорий этишга алоҳида аҳамият қаратади.

Навбатдаги манзил — Грузия Республикаси. Бу ерга Агентлик делегатлари мезбоннинг таклифига биноан ташриф буюрган.

Сафарнинг илк кунида Тбилиси шаҳридаги "адлия уйи"нинг «Public Service Hall» фаолияти билан танишилди. Мазкур тизим 2011 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда республика бўйича фаолият юритаётган 25 та "адлия уйлари" орқали 400 тадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Республиканинг узоқ ва тоғли ҳудудларида эса 86 та марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

"Адлия уйлари"да фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш учун барча қулай шароитлар яратилган. Жумладан, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойи, ногиронлар учун алоҳида йўлаклар ва аравачалар, шикоят ва таклифлар бурчаги ташкил қилинган.

Telegram · Facebook · Youtube ·
#Халқаро_ҳамкорлик

Эътибор марказида — Мухрани ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш маркази.

Грузия давлати Мухрани ҳудудида жойлашган марказнинг 2 нафар ходими томонидан фуқароларга 200дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади.

Жамоатчилик маркази қишлоқ ҳудудида жойлашган бўлсада, унда фуқароларга хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш жойи, банк филиали, банкомат, ихчамгина кутубхона, конференц зал ва бошқа қулайликлар мавжуд.
Ушбу жамоатчилик марказига фуқаролар асосан ID-карта ва кадастр ҳужжатларини олиш учун мурожаат қилишади.

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида Озарбайжон ва Грузия давлатларига ташкил этилган хизмат сафари якунланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda