Davlat xizmatlari yangiliklari
51K subscribers
9.97K photos
912 videos
8 files
8.44K links
Download Telegram
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_тарихи

🗓 9 апрель (1336 йил)

Бугун буюк аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

“Адолат — давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”.

Соҳибқирон Амир Темур Оқсарой пештоқига ёздирган ҳикмат

“Тажрибамда кўрилганким, азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз, лоқайд кишидан яхширокдир”.

“Темур тузуклари”дан

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇦🇿 #Халқаро_ҳамкорлик

ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

Хабар бериб келаётганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги делегация хизмат сафари билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турибди.

Сафарнинг иккинчи куни делегация аъзолари томонидан Боку шахридаги ASAN-XIDMET маркази иш фаолияти билан танишилиб, рақамлаштириш, фуқароларнинг насл-насаб шажарасини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди.

Хизмат сафари Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ ТД қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/surxondaryo-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида ишга қабул жараёнини кузатинг:👇🏼👇🏼👇🏼

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇦🇿 #Халқаро_ҳамкорлик


Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлигида учрашув бўлиб ўтди.

Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раиси Улви Мехдиев билан учрашди.

Учрашувда Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўртасида Ҳаракатлар режаси муҳокама қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев маҳаллий оммавий ахборот воситаларига учрашув натижаси ва ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан интервью берди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонида сайёр хизматлар

Соҳибқирон Амир Темур таваллуд айёмини нишонлаш, буюк аждодимизни хотирлаш эзгу анъанага айланган.

Бугун Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, ташкилотлар раҳбарлари, ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат хизматлари маркази ходимлари буюк саркарда ва давлат арбоби хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шунингдек, марказ ходимлари томонидан махсус хизмат автобуси кўмагида, ҳиёбонга ташриф буюрганларга давлат хизматлари тўғрисида маълумотлар берилиб, фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХМ_ФИЛИАЛ

ШУМАНАЙДА ДХМ ВА УНИНГ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ

Марказда аҳолига бир вақтнинг ўзида 150 дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган. Марказ биносида электрон навбат олиш учун инфокиоск, 10 та қабул ойнаси, кутиш жойлари, мўъжазгина кутубхона, болалар майдончаси, буфет, туман адлия бўлими, инвесторлар учун алоҳида хона, банк шаҳобчаси, Бош вазир қабулхонаси ва туман ФҲДЁ бўлими халқ хизматида.

Шу куни Шуманай шаҳарчасидан 25 км олисда жойлашган “Қарабайлы” маҳалласида Давлат хизматлари марказининг филиали ҳам иш бошлади. Ушбу маҳаллага яқин “Бегжап” ва “Бирлешик” қишлоғидаги 16 минга яқин фуқаролар эндиликда давлат хизматларидан фойдаланиш учун анча йўл босиб, туман марказига боришга овора бўлмайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda