Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданият, гуманитар алмашинув соҳаларидаги қўшма дастурларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари кенг кўламли Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе со Спикером Национальной Ассамблеи Республики Корея Пак Бён Соком.
Рассмотрены актуальные аспекты двусторонней и региональной повестки, обсуждены вопросы осуществления совместных программ в области здравоохранения, образования, науки и культуры, гуманитарных обменов.
Глава нашего государства с удовлетворением отметил динамичное развитие узбекско-корейского полномасштабного взаимодействия.

#Mirziyoyev #qabul #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Аввалроқ хабар берганимиздек, Юнусобод туманида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва заруратга кўра давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари фуқаролар билан мулоқот қилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан "Боғибўстон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўсмирларга соғломлаштириш ва болалар соғлигини ташхис қилиш, кассаликларнинг олдини олиш мақсадида ўз фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди.

Куни кеча ушбу тадбиркорлик субъекти асос солган болалар тиббиёт муассасаси иш бошлади. Муассасада болалар учун болалар неврологи, болалар терапевти каби шифокорлар хизмат кўрсатимоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан халқ билан мулоқот давомида аниқланган муаммоларни ваколат доирасида ҳал этиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларини жалб этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇿 #Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида тажриба алмашиш орқали ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида хизмат сафарида.

Аввал хабар берганимиздек, “Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикасида Давлат хизматлари марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув Мeморандуми” имзоланган.

Хизмат сафари давомида делегация аъзолари Давлат хизматлари ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги, “Электрон ҳукуматни ривожлантириш” маркази, “Иннолэнд” инкубация маркази, “ASAN” маркази, Call-марказ, мобил “ASAN хизматлари” фаолияти билан танишади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан очиқ мулоқот ўтказди

Учрашувда матбуот хизматлари фаолияти, уларнинг журналист ва блогерлар билан ҳамкорлиги даражаси таҳлил қилинди.

Кейинги беш йилда мамлакатимизда буткул янги - давлат идоралари ва ташкилотларининг матбуот котиблари институти шаклланган бўлиб, уларга кенг ваколат ва имкониятлар тақдим этилгани алоҳида қайд этилди.

Эндиликда уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш, ўзлари ишлаётган ташкилотнинг очиқлигини таъминлаш ва ислоҳотлар натижасини аҳолига етказишдаги ролини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, айрим вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари суст ишлаётгани кўрсатиб ўтилди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/aoka_uz
#Марказларимиз

Олис чўл манзили Томдида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди.

Бу Навоий вилоятида янги ишга туширилган саккизинчи марказ биносидир. Марказда ресепшен, кутиш зали, 10 та қабул ойнаси, касса, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси, ўзига ўзи хизмат олиш хонаси, хуллас барча қулайликлар мавжуд.

Марказ биносининг иккинчи қаватида Томди тумани адлия ва ФҲДЁ бўлими, нотариус, халқ ва бош вазир қабулхоналари ҳам халққа хизмат кўрсатади.

Анжуманда Ердавлет Алданазаров ва Гулжазира Саломоваларнинг никоҳи қайд этилгани тадбирга файз бағишлади. Бинонинг тақдимот маросимида жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🇺🇿🇦🇿 #Халқаро_ҳамкорлик

ХИЗМАТ САФАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев раҳбарлигидаги делегациянинг Озарбайжон Республикасига хизмат сафарининг биринчи куни делегация аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги элчихонаси масъуллари билан Боку шахридаги «Фахрийлар хиёбони», «Шаҳидлар хиёбони»га гулчамбар қўйилиб, қурбон бўлганлар руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Боку шахридаги ASAN-XIDMET маркази иш фаолияти билан танишилиб, рақамлаштириш, фуқароларнинг насл-насаб шажарасини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги раҳбарияти билан учрашуви режалаштирилган.

Сафар Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ ТД доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_Ҳисоботи

Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумот билан қуйидаги ролик орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=jY1GCqNARS0

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга бағишланган Президент раислигидаги видеоселектор бошланди

⚡️⚡️⚡️Началось видеоселекторное совещание под председательством Президента по вопросам поддержки малого и среднего бизнеса, обеспечения занятости населения

@maxsus_rakurs
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter