Davlat xizmatlari yangiliklari
51.1K subscribers
9.97K photos
912 videos
8 files
8.44K links
Download Telegram
🔴 #БизКоррупциягаҚаршимиз

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупциясиз тараққиёт сари" шиори остида, ДХА ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган Меморандум доирасида ташкил этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Аввалроқ хабар берганимиздек, Юнусобод туманида аҳолининг муаммоларини ўрганиш, уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва заруратга кўра давлат хизматларини тақдим этиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари фуқаролар билан мулоқот қилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мулоқот давомида аниқланган муаммоларни ваколат доирасида ҳал этиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларини жалб этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_муносабат #Муносабат

ДХА мобил офислари ўзини оқла(ма)дими?

Айрим ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида чекка ҳудудларда яшовчи халқ хизматида бўлган Давлат хизматлари агентлиги автобуслари фаолиятига оид саволлар туғилаётган экан.

Келинг уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Sevara Zakirova
#ФҲДЁ_хизматлар

Наманганлик отахонга 86 ёшида никоҳ гувоҳномаси расмийлаштирилди.

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими ходимлари" маҳаллабай" ва "хонадонбай" ўрганишлари натижасида никоҳ ва туғилганлик гувоҳномаси вақтида расмийлаштирилмаган фуқароларга тегишли тартибда гувоҳномалар расмийлаштирилиб берилмоқда.

1935 йилда туғилган Наманган тумани, “Шўрқўрғон” МФЙда истиқомат қилувчи Ахмед ота Мамадалиев 1959 йилда туғилган Каримахон Тошмуҳаммедова билан бир неча йилдан буён уй-рўзғор юмушлари билан банд бўлиб, ҳужжат ишларига вақт ажрата олмаганлари сабаб никоҳ гувоҳномасини олмаган. Орадан шунча вақт ўтиб, уларнинг никоҳ гувоҳномаси тантанали тарзда топширилди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда ташкилот доирасида иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Давлатимиз раҳбари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальном саммите Тюркского совета, прошедшем в формате видеоконференции.
Состоялся обмен мнениями по вопросам развития многопланового практического сотрудничества, укрепления культурно-гуманитарных связей в рамках организации. Глава нашего государства выдвинул ряд важных инициатив.
По итогам встречи на высшем уровне принята Туркестанская декларация.

#Mirziyoyev #sammit #Turkiykengash #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХА_назорати

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда Санэпидхизмат томонидан муддатларни бузиш, асоссиз рад этиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш ҳолатларидан иборат бўлган 603 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, туну кун ишлайдиган “колл-марказ”лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди
__

Президент поручил Премьер-министру усилить деятельность территориальных штабов по борьбе с коронавирусом, создать call-центры и мобильные бригады, работающие круглосуточно

@maxsus_rakurs
#Бу_қизиқ

Биласизми, бугунги кунда почта шохобчалари орқали ҳам бир қатор хизматлардан фойдаланиш мумкин?

Инфографика ёрдамида бу қайси хизматлар эканлиги билан танишинг!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бизнесни_бошлаш_қулай

Қорақалпоғистонда яна бир сайёҳлик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюраётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида, 40 га яқин туристик хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолият юритмоқда.

Бугун Нукус шаҳри Давлат хизматлари марказида таниқли хонанда Жаҳонгир Позилжонов “BOJALAR-TOUR" номли туристик корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда миллий туризм салоҳиятини ички ва ташқи бозорларда самарали тарғиб қилишни мақсад қилганмиз - дейди хонанда Жаҳонгир Позилжонов.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda