Davlat xizmatlari yangiliklari
49.5K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
#Хизмат_сафари

Аввалроқ хабар берганимиздек, ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев Самарқанд вилоятида Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида аҳоли, айниқса ёшларни давлат хизматлари тизими билан таништириш, электрон хизматлардан фойдаланиш қулайликлари, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларида яратилган шароитлар, аҳолининг розилиги даражаси мониторинг қилинмоқда.

Хусусан, Булунғур, Тайлоқ, Пастдарғом, Ургут туманлари, шунингдек Самарқанд шаҳрида Марказлар ва ФҲДЁ бўлимлари фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилмоқда.
"Сайёр" давлат хизматларидан хабардормисиз?
Anonymous Poll
55%
Ҳа, хабарим бор
41%
Йўқ, эшитмаганман
8%
Фойдаланганман, қулай
#Хизматлар

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномаси керакми?

Марҳамат, уни олиш тартиби билан танишинг!

https://mover.uz/watch/tfu9UE5m/
Forwarded from Sevara Zakirova
#Муносабат

Давлат хизматлари марказлари орқали "бола пули" берилмайди!

Сўнгги пайтларда Давлат хизматлари марказларига "бола пули" ажратилишини сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар сони ортмоқда.

Биз ушбу масала юзасидан тушунтириш бериб ўтмоқчимиз.

❗️Маълумки, кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низом билан тартибга солинади.

Низомга кўра:
💰болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравардан ортиқ бўлмаса, тўланади.
Ариза берилгандан кейин
❗️маҳаллада тузилган комиссия, ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда, ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.
Оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
- чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар;
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.
Текшириш натижалари бўйича комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиш далолатномасини тузади. Тегишли нафақа ёки моддий ёрдамни тайинлаш бўйича хулоса далолатномада кўрсатилади.
Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам комиссия қарори билан тайинланади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан https://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2134701 ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.

@S_Zakirova_PSA
#Долзарб

⁉️ Боғчалардаги навбатлар: муаммо нимада?

Сўнгги пайтларда болаларни давлат боғчаларига жойлаштириш, навбатлар юзасидан кўп мурожаатлар келмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари ҳамкорликда ушбу камчиликларни тўлиқ таҳлил қилди.

📊 Натижалари билан ушбу инфографика орқали танишишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#На_злобу_дня

⁉️ Очереди в детских садах: в чем суть проблемы?

В последнее время поступает много обращений на оформление детей в государственные детские сады, наблюдающиеся при этом очереди.

Специалисты Агентства государственных услуг и Министерства дошкольного образования провели всесторонний анализ этих недостатков.

📊 Ознакомиться с его результатами можно с помощью данной инфографики.

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
#Биздан_ташаккур

Бугун бутун жаҳон, кўпчиликка маълум бўлмаган ёрқин ва меҳрга тўла сана нишонланмоқда. Бу 11 январь — Халқаро “Раҳмат” айтиш куни.

Бу кун биргина «сеҳрли» сўз бир-биримизга нисбатан янада хушмуомалали ва илиқ муносабатда бўлишимиз мумкинлигини эслатади.

Ушбу кунда Давлат хизматлари агентлиги ҳар бирингизга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган камчиликларни тўғри тушунганингиз, уларни бартараф этишда ёрдам берганингиз ҳамда соҳамизни яхшилаш йўлидаги ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдиради.

Ҳаётингиз чиройли бўлишини тилаймиз.

Халқаро “Раҳмат” куни билан!

_________________

#От_нас_благодарность

Сегодня во всём мире отмечается светлая и добрая дата, о существовании которой многие и не предполагают. Это — Международный день «Спасибо».

Ежегодно 11 января служит напоминанием, что одно единственное «волшебное» слово может сделать нас чуточку лучше и вежливее друг к другу.

В этот день Агентство государственных услуг хочет сказать «спасибо» каждому из Вас за понимание недостатков, которые иногда возникают в процессе оказания госуслуг и помощь в их устранении, а также поддержку в наших стремлениях совершенствовать сферу.

С международным днем «спасибо»!

https://www.youtube.com/watch?time_continue=39&v=G2QsbORzhAw&feature=emb_logo
#Вакансия

ДХА Жиззах вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-jizzax-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-11-01-2021

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида онлайн танлов
Сирдарё вилоят бошқармаси Молия-иқтисод бўлимига:

- Етакчи мутахассис;

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари бўйича:

- Сирдарё туман ДХМ ҳисоблаш техникаси оператори;

- Боёвут туман ДХМ давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўлими етакчи мутахассиси
лавозимларига ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.
Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-upravlenii-sirdarinskoy-oblasti

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Davlat xizmatlari yangiliklari
"Сайёр" давлат хизматларидан хабардормисиз?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_хизматлар

❗️Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган график асосида туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан махсус жиҳозланган “Исузу” автобуслари ва “Дамас” русумли хизмат машиналари воситасида дам олиш кунлари олис ҳудудларга борган ҳолда "сайёр" давлат хизматларини кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилган.

Маълумот учун, 2020 йил давомида жами 166 433 та "сайёр" давлат хизматлари кўрсатилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари бўйича

- Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Молия-иқтисод бўлими етакчи мутахассиси
- Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Хўжалик ишлари мудири
- Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори
- Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази сервис-менежер
- Хонқа туман ФҲДЁ бўлими мудири
- Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси Иш юритувчиси
- Ҳазорасп тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси
- Ҳазорасп тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори
- Янгиариқ тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси алоқа оператори
- Шовот туман ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори
- Хонқа туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори

- Боғот туман ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори
лавозимларига ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Тансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/xorazm-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat
Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter