Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси барча фуқароларимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади.

Қонун устуворлиги, жамиятимиз ҳар бир аъзоси фаровонлик ва бахт-саодатда яшаши, Бош қомусимиз эса инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг ишончли кафолати бўлиб қолишини тилаб қоламиз.

-- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - -- - --

Коллектив Агентства государственных услуг искренне поздравляет соотечественников с Днём Конституции Республики Узбекистан.

Желаем, чтобы во всём и всегда соблюдался порядок и закон, каждый гражданин жил в достатке и счастье, а Основной закон оставался надёжной гарантией прав человека.
Муносиб туҳфа

Қашкадарё вилояти Миришкор тумани Давлат хизматлари марказининг халқимизга сифатли хизматлардан фойдаланиш учун барча шарт-шароитларга эга бўлган замоновий биноси фойдаланишга топширилди.

90 600 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Миришкор туманида Давлат хизматлари марказлари орқали бугунги кунга қадар 19 мингга яқин хизмат кўрсатилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида узоқ йиллар давомида адлия тизими ва ФҲДЁ органларда меҳнат қилган, намунали ходим, катта тажрибага эга устоз Абдурасулова Зулфия Хаитбаевнанинг муборак ёшлари ва нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда ДХА директори Улуғбек Мухаммадиев ҳам иштирок этди.

Зулфия Хаитбаевна олийгоҳни тугатгандан сўнг, 1985 йилдан бошлаб турли ташкилотларда масъул лавозимларда фоалият юритиб, ФҲДЁ органларида қарийб 20 йил меҳнат стажига эга фидойи ва жонкуяр ҳамда ўзининг меҳнати билан ҳурмат қозонган ходимлардан бири ҳисобланади.

Зулфия Хаитбаевнадаги қатъият, билимдонлик, талабчанлик, соҳа нуфузини оширишга бўлган юксак интилиш, шунингдек, ўз ишига садоқат каби фазилатлар ФҲДЁ органлари ходимлари учун ибрат мактабини ўтайди, албатта.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Зулфия Хаитбаевнани таваллуд куни билан яна бир бор қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, масъулиятли ва шарафли ишларида ривож, хонадонига файзу-барака тилайди.
🔴#Live

❗️Айни дамда Фарғона вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/fargona-viloyati-fhdyo-organlari-xodimlari-attestatsiyasi-onlayn
Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида “Давлат хизматлари агентлиги: «Биз уч ёшдамиз!» шиори остида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Унда Коррупцияга қарши курашиш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси давлат ва жамоат ташкилотлари, ўқув муассасалари билан ҳамкорлик меморандумлари тузишга эришилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-hamkorlari-safi-kengayib-bormoqda

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_янгилик #Тадбиркорлар_учун_махсус

Давлат хизматларини энди тадбиркорлар ҳам кўрсатиши мумкин

2021 йил 1 мартдан
тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим давлат хизматларини агент сифатида кўрсатиши мумкин бўлади.

Бунда:

● агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ходимлари аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган ва кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;

● сертификатлар 3 йил муддатга берилади ва уларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;

● тадбиркорлар томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади;

● Давлат хизматлари агентлиги агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорларнинг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади;

фуқаролар учун ягона электрон реестр орқали ўзига қулай агентларни танлаб олиш имконияти яратилади;

● агент хизматлари учун фуқаролар томонидан алоҳида тўлов амалга оширилади, бунда нархлар тадбиркорлар томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;

● тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматлар кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
📢📢📢#Эшитмадим_деманглар

Аввалроқ хабар берилганидек, 2020 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар олиш учун аризаларни қабул қилиш 1 октябрга қадар давом этган.

Аҳоли талаб ва истақлари инобатга олинган ушбу қулайлик 2020 йил учун 31 декабрга қадар узайтирилди.

📋 Субсидия олиш ҳақида долзарб саволларга жавоблар:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

📝 Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланма:
https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

💻 Аризани электрон тарзда юбориш:
https://my.gov.uz/uz/service/view/325

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХАдан_қулайлик #Лойиҳаларимиз

Ўзбекистонда илк бор электрон апостиль жорий этилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий ҳужжатларга апостил қўйиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳада юртимизда илк бор Апостиль қўйиш жараёнини жаҳон андозалари асосида электрон кўринишга ўтказиш белгиланмоқда.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/ozbekistonda-ilk-bor-elektron-apostil-joriy-etiladi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Удобство_от_АГУ

В Узбекистане впервые внедряется электронный апостиль

Агентством государственных услуг при Министерстве юстиции был разработан проект постановления Кабинета Министров «Об усовершенствовании порядка проставления апостиля на официальные документы».

Впервые в истории нашей страны, на примере опыта ведущих государств мира, предусматривается перевод процесса проставления апостиля в электронную форму.

📰Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/ozbekistonda-ilk-bor-elektron-apostil-joriy-etiladi

🔗 Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · АГУ на латинице
Туризм ва спорт соҳаларидаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш, чипталар нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Туристик масканлар ва объектларини кўпайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Жойларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, туман марказлари ва шаҳарларда “Саломатлик йўлаклари” барпо этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по актуальным задачам в сферах туризма и спорта.
Даны указания по поэтапному возобновлению авиасообщения, запуску новых рейсов, удешевлению цен на билеты. Особое внимание уделено увеличению числа туристических зон и объектов.
Определены задачи по развитию спортивной инфраструктуры на местах, созданию «Дорожек здоровья» в районных центрах и городах.

#Mirziyoyev #videoselektor #turizm #sport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter