Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.83K photos
878 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
#Ҳамкорлик

Халқимизга бир ёқадан бош чиқариб хизмат қиламиз

Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев ва мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Кун тартибига асосий масала сифатида Давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни жойлаштириш соҳасида юзага келаётган муаммолар қўйилди.

Давлат хизматлари агентлиги соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул идора сифатида аҳолидан келиб тушаётган ҳар бир эътироз ва таклифга қулоқ тутган ҳолда мавжуд муаммоларни бартараф этишга интилади.

Шу ўринда, бўлиб ўтган учрашувда икки томондан мутахассислар амалиётда мавжуд камчиликлар таҳлили ва уларни бартараф этиш учун амалга ошириш лозим бўлган чоралар ҳақида фикр алмашишди.

Томонлар ҳамкорликда аҳолига сифатли хизматларни тақдим этишга келишиб олишди.
#Хизматлар

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг, давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланинг!

Бунинг учун электрон рақамли имзо кифоя.

Марҳамат, уни олиш тартиби билан танишинг!

https://www.youtube.com/watch?v=Fb9iQ7yf7xo&feature=youtu.be

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴#Live

❗️Айни дамда Тошкент вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.(2-кун)

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-viloyati-fhdyo-organlari-xodimlari-attestatsiyasi-onlayn-2-qism
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни
#онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси

- Оқолтин тумани Давлат хизматлари маркази директори

- Мирзаобод туман Давлат хизматлари маркази директори

- Ховос тумани 2-сон Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудири
лавозимларига ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда
💻 Трансляцияни кузатиш: 👇👇👇
ttps://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-upravlenii-sirdarinskoy-oblasti

🔗 Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Вакансия

ДХА Фарғона вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-fargona-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-04-12-2020

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Davlat xizmatlari yangiliklari
🔴#Live ❗️Айни дамда Тошкент вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.(2-кун) Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш. Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин…
🔴#Live

❗️Айни дамда Тошкент вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.(2-кун)

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-viloyati-fhdyo-organlari-hodimlari-attestatsiyasi-onlayn-2-qism
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни
#онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси

- Қувасой шаҳар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими 1-тоифали инспектори;

- Фурқат туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими 1-тоифали инспектори;

- Қува туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими иш юритувчиси;

- Қўқон шаҳар ФҲДЁ бўлими архивариуси
лавозимларига ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда
💻 Трансляцияни кузатиш: 👇👇👇
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/farona-viloyati-boshqarmasida-onlayn-suhbat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cўраган_эдингиз

❗️Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан Давлат хизматлари марказига борган холда ёки ЯИДХП орқали юборилган, давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризаларнинг амалдаги ҳолати тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб, тайёрланган видеоқўлланмани тақдим этамиз.

Видеоқўлланма ёрдамида Сиз аризангиз қайси жараёнда эканлигини кузатиб боришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Тошкент шаҳар бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-shahar-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-05-12-2020

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Эслатиб_ўтамиз

Ишсизлик нафақаси миқдорлари оширилади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–642, 20.10.2020 й).

🔰Аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

• аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;
• ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш;
• маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
• иш қидираётган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
• “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;
• меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

💴 Шунингдек, Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

🔰Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

👉 ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);

👉 ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);

👉 илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Тоғлар қанотидаги маскан

Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларидан бўлган Ургут туманида 500 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ургутга келган киши унинг пурвиқор тоғларидан, тоза ҳавосидан, зилол сувларидан завқ-шавқ олади. Айниқса ургутликлар ўзларининг меҳмондўстлиги, бағрикенглиги, меҳнатсевар ва тадбиркорлиги билан ном қозонишган.

Ургутда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уни қайта ишлаш, халқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ургутнинг ўзида айни кунларда мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади. Шу боисдан давлат хизматларидан фойдаланишга бўлган талаб туманда бирмунча юқори.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/toglar-qanotidagi-maskan

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасида ишга жойлаштиришнинг алоҳида тартиби белгиланди.

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–642, 20.10.2020 й).

Қуйидаги чет эллик фуқаролар юқори малакали мутахассислар деб эътироф этилади:

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган, халқаро миқёсда тан олинган ташкилотлар рейтингида олий таълим муассасалари ўртасида биринчи 1 000 ўринни эгалловчи олий таълим муассасаларини битирганлар;

талаб қилинган мутахассислик ёхуд дипломидаги мутахассислик бўйича камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлганлар;

Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб этиш шартларида йилига олтмиш минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олиши назарда тутилганлар.

Қуйидаги чет эллик фуқаролар малакали мутахассислар деб эътироф этилади:

олий маълумотга эга бўлганлар;

талаб қилинган мутахассислик ёхуд дипломидаги мутахассислик бўйича камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлганлар;

Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб этиш шартларида йилига ўттиз минг АҚШ доллари эквивалентидаги суммадан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи (мукофот пули) олиши назарда тутилганлар.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) фаолиятида юзага келадиган хизматлар билан боғлиқ хатоликлар ва Портал фаолиятига оид бошқа Сизни қизиқтирган масалалар тўғрисидаги саволларингизни 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot Телеграм-боти юборишингиз мумкин.

——————————————

Об ошибках, касающихся услуг на Портале интерактивных государственных услуг (my.gov.uz) и другим интересующим Вас вопросам по тем или иным услугам Вы можете обратиться через телеграм - бот 👇🏻
https://t.iss.one/myGovUzSupportBot.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Тадбиркорликка оид маълумотномалар
50 % га арзонлашди

Маълум бир муаммо улуш ёки ҳиссанинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ эди.

Мисол учун, маълум бир фирма муассиси Давлат хизматлари марказига келиб, бошқа муассис ҳамкори улушини унга берганлигини ва ушбу тўғрисида тегишли баённома нусхасини олиб келиб, тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказган.

Амалиётда имзолар сохталаштирилган ҳолатлар ҳам мавжуд эди.

Бу эса, нопок бизнес-шерик билан муаммоларни суд орқали ечимини излашга олиб келган ва тадбиркорга ортиқча муаммо келтирган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/tadbirkorlikka-oid-malumotnomalar-50-ga-arzonlashdi

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
ДХМ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО тамойили амалда

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Давлат хизматлари марказида ДХА директори ўринбосари Н. Мухаммадиев туман аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тақдимот қилиб ўтди.

Тақдимотда доирасида ДХМ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО тамойилига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқароларимизга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиш жараёнида берган кўрсатмалари асосида “Қарши тажрибаси” лойиҳасига старт берилди.

“Қарши тажрибаси” асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек вояга етиб келаётган ёшларда ҳам тўлиқ тушунча ҳосил бўлишига ҳаракат қилинмоқда.