Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.85K photos
879 videos
8 files
8.27K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев БАА, Эрон, Украина, Италия, Исроил, Покистон ва Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари уларни Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини бошлагани билан самимий табриклаб, уларга икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги шарафли ва масъулиятли вазифада катта муваффақиятлар тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял верительные грамоты вновь назначенных в нашу страну послов ОАЭ, Ирана, Украины, Италии, Израиля, Пакистана и Индии.
Глава нашего государств искренне поздравил их с началом дипломатической деятельности в Узбекистане и пожелал больших успехов в реализации ответственной и почетной миссии по дальнейшему развитию двусторонних отношений и расширению многопланового сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #elchilar #BAA #Eron #Ukraina #Italiya #Isroil #Pokiston #Hindiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХА_ҳудуд #Ёшлар_билан_ҳамкорлик

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, Давлат хизматлари марказларида кўнгилли ёшлар гуруҳларини (волонтёрлар) ташкил этиш белгиланган.

Сўнг уларда ДХМ ёки ФҲДЁ бўлимларига ишга кириш имкони мавжуд бўлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/andijonlik-yoshlar-davlat-xizmatlari-bilan-tanishtiradi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-наво барқарорлиги - давлат сиёсати

Стабильность цен - государственная политика

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сўраган_эдингиз

Мен ўз уйимда хусусий боғча очмоқчиман. Бунинг учун қаерга мурожаат қилишим керак?

❗️1-қадам. Бунинг учун дастлаб юридик шахс ташкил қилиш керак. Буни Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки онлайн шаклда fo.birdarcha.uz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари тақдим этилади.

Марказга келиб рўйхатдан ўтганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида, онлайн мурожаат қилганда мазкур сумманинг 90 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

2-қадам. Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олиниб фаолият юритиш мумкин.

Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
-лицензия бериш тўғрисидаги ариза (унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи, почта манзили, таълим фаолиятини амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги ва электрон манзили кўрсатилади);
-ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;
-педагог кадрлар ҳақида маълумот;
-ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;
-ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган рухсатномалар нусхалари;
-ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

💰Ариза кўриб чиқилганлиги учун БҲМнинг икки баравари миқдорида йиғим ҳамда лицензия берганлик учун БҲМнинг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Давлат хизматидан my.gov.uz портали орқали фойдаланилганда юқоридаги йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

🗓Ваколатли орган аризани қабул қилгандан сўнг 15 иш куни ичида лицензияни даъвогарига тақдим этиши мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» шиори остида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/qadring-baland-bolsin-ona-tilim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биласизми

❗️Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Ростини айтиш керак, авваллари улуғнорликлар яратилган шароитларнинг ноқулайлиги сабаб давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларга учраётганди.

Айниқса, махсус қурилмаган бинода замон талаблари ҳамда одамларни рози қилиш даражасида хизмат кўрсатишнинг ўзи мўъжиза эди.

Энди эса бир неча йиллардан буён фойдаланилмай, бўш ва нураб ётган бино ўрнида анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган Улуғнор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси қад ростлади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/cholni-obod-qilganlar-endi-davlat-xizmatlaridan-zamonaviy-binoda-foydalanishadi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Самарқанд шаҳар кунига Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

Марказга киришингиз ҳамоно сизни ресепшнда хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади ва тегишли тартибда йўналтиришади. Электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, 36 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/samarand-shaar-kuniga-bu-erda-davlat-hizmatlari-markazining-zamonavij-binosi-fojdalanishga-topshirildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Сарҳисоб

ДХА томонидан 2020 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар ҳақида таҳлилий маълумот

Видеони томоша қилиш:👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=HRKE3A-_kvA&feature=youtu.be

Tas-ix да:
https://mover.uz/watch/UA555T7m/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига тушумларни кўпайтириш вазифаси қўйилди. Ижтимоий соҳага харажатларни камида 15 фоизга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Молия вазирлигига ташкилотларда ички аудит тизимини кучайтириш, ноқонуний харажатлар ва камомадларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Cостоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению параметров государственного бюджета на 2021 год.
Поставлена задача увеличения поступлений в бюджет за счет сокращения теневой экономики и наращивания объемов производства. Отмечено, что расходы на социальную сферу планируется увеличить минимум на 15 процентов.
Министерству финансов поручено усилить систему внутреннего аудита в организациях, предотвращать незаконные расходы и недостачи.

#Mirziyoyev #videoselektor #byudjet #parametrlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter