Davlat xizmatlari yangiliklari
50.2K subscribers
9.86K photos
880 videos
8 files
8.29K links
Download Telegram
Избосканликлар диққатига!!!

Андижон вилояти Избоскан тумани, Пойтуғ шаҳри, Нақшбанд кўчаси, 19-уйда жойлашган Давлат хизматлари марказида янги замонавий, барча қулайликларга эга бинонинг қурилиши бошланганлиги сабабли Марказнинг манзили вақтинча ўзгарди.

Туман Давлат хизматлари маркази Пойтуғ шаҳри, Нақшбанд кўчасидаги Марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги “Нуронийлар маскани”га вақтинча жойлаштирилди.

Фуқаролар ушбу янги манзил орқали давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Мўлжал: туман ФҲДЁ бўлимининг эски биноси ("ЗАГС" органи).

Мурожаат учун: +99874 312-20-58, +998 91 499-92-79.
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

💻 Электрон хизматлардан фойдаланиш учун зарур бўлган id.gov.uz тизимидан рўйхатдан ўтиш тартиби билан қуйидаги видео орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=mwndcvCRQLk&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/enNaPzcm/
#Оформляем_госуслуги_онлайн

💻 Предоставляем Вам видео посвященное порядку регистрации в системе id.gov.uz, необходимой для пользования электронными услугами.

https://www.youtube.com/watch?v=0yGpYxoXfKY&list=PL2T-j53zsYyOw1B8H6JAIf0CPyJHwHHwm&index=3&t=21s

Чтобы смотреть видео в сети Tas-ix:
https://mover.uz/watch/1aj0AfE/
#Эслатиб_ўтамиз

❗️Давлат хизматлари марказлари ёки my gov.uz орқали берган аризангиз ҳолатини онлайн равишда текширишингиз мумкин.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволадан ўтиб, 👉🏻
https://my.gov.uz/uz/site/task-view

1 - Ариза рақами;
2 - Махсус паролни киритишингиз керак.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Напоминаем

Проверить состояние заявки отправленной через Центры государственных услуг либо портал my.gov.uz, Вы можете в онлайн формате.

Для этого необходимо пройти по ссылке ниже 👉🏻
https://my.gov.uz/ru/site/task-view

и ввести

1 - Номер заявки;
2 - Специальный пароль.

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Сайёр_хизматлар

Биз сизни эшитамиз!

Пандемия шароитида учрашувлар ва йиғилишлар ўтказиш вақтинча тўхтатилганлиги сабабли сайёр қабуллар ҳам маълум муддат ўтказилмай турилди.

Бироқ, бу синовли кунларда фуқароларимизнинг муаммо ва ташвишлари тўхтаб, кутиб тургани йўқ. Ўз масаласининг ечимини излаб юрган одам қаерга мурожаат этишини билмай ҳам қолади охир-оқибат. Ана шундай вақтларда, сайёр қабуллар амалий ечим бўла олади. Мурожаатини жойида ҳал этиш имкони бўлмаса-да, ҳуқуқий маслаҳат ва тушунча олиб, тўғри хулоса чиқариши учун ёрдам бера олади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/biz-sizni-eshitamiz
#Тайинлов

Насимов Хасан Саъдуллаевич Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Х. Насимов шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Х. Насимовни тайинлов билан муборакбод этади ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
#Хизматлар

Идоравий нотариал архивлар томонидан архив ҳужжатларини бериш тартиби

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Абайликларнинг ҳам узоғи «бир қадам» бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказидан 40 километр узоқликда жойлашган Абай ОФЙ ҳудудида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

Ушбу филиал Олтинсой, Беруний, Бийбозор, Дўстлик ОФЙлар ҳамда Найман, Қангшартол, Мустақиллик МФЙлар ва Хак тау аҳоли ҳамда филиал жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи 38 мингга яқин аҳолига қулайликлар яратади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/abayliklarning-ham-uzogi-bir-qadam-boldi
Forwarded from Yuksalish — LIVE
⚡️Янги Меҳнат кодекси эълон қилинди.

▪️Кодекс 7 бўлим, 34 боб ва 621 моддадан иборат. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Yuksalish_live
#Сўраган_эдингиз

Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

суднинг қонуний кучга кирган фарзандликка олиш ҳақидаги қароридан кўчирма;

фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг вакиллари томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда ФҲДЁ органига тақдим этилиши мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
‼️Республика махсус комиссиясининг ахбороти: Ўзбекистон ҳудудига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди

Пандемия шароитида амалга оширилаётган карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда карантин талабларини қисқартириш чораларини амалга ошириш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб,
2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Вакансия

ДХА Сирдарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-sirdaryo-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-18-09-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани

Обновляющийся Узбекистан: Муйнакский район Каракалпакстана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Вакансия

ДХА Бухоро вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-buxoro-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-18-09-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Самарқанд вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-samarqand-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-18-09-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Марказларимиз

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб 203 та туман (шаҳар)да давлат хизматлари марказлари халқимиз хизматида.

Жиззах шаҳар давлат хизматлари марказида яратилган қулайликлар билан видео орқали танишишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=c48xL4eEpBo&feature=youtu.be

Tas-ix да:
https://mover.uz/watch/FVBTZK5m/
#Сўраган_эдингиз

Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳ қандай тартибда тузилади?

❗️Судгача қамоқда ушлаб турилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан, вақтинча сақлаш ҳибсхонасида амалга оширилади.

Бундай ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган органнинг мансабдор шахси имзоси қўйилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Якка тартибда уй-жой қуришга рухсат бериш тартибидан хабардормисиз?