Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10.1K photos
930 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
#ДХАдан_қулайлик

Эндиликда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, Сиздан қўшимча вақтингизни сарфлаб ДХМга ҳам боришингизнинг ҳожати бўлмайди.

«ЗАГС»га мурожаат қилганингиздан сўнг қисқа фурсатда қўл телефонингизга смс-хабар келади. Сиз фақатгина паспорт ва тегишли гувоҳнома (масалан, туғилганлик тўғрисидаги) билан ўзингизга қулай бўлган «Халқ банки» филиалига бориб белгиланган суюнчи пулларини олиб кетишингиз керак бўлади холос.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sujunchi-puliuchun-ariza-kerak-emas
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

«Равот» филиали халқ хизматига бел боғлади

Олис Сардоба туманининг «Равот» маҳалласида туман Давлат хизматлари маркази филиалининг очилиши шу атрофдаги 3 та маҳалла аҳолиси учун чин маънодаги қулайлик бўлди.

Дарҳақиқат, Сардоба тумани Сирдарё вилоятининг энг олис ҳудуди ҳисобланади. 65 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган туманда марказдан олис ҳудудлар ҳам анчагина. Айнан «Равот» маҳалласи билан туман маркази орасидаги масофа 28 километрни ташкил этади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/ravot-filiali-xalq-xizmatiga-bel-bogladi

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида

- Ховос туман Давлат хизматлари маркази директори;

- Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектор
и бўш ўринлариига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

📲 Трансляцияни кузатиш:
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-upravlenii-sirdarinskoy-oblasti
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида

- Бектемир тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Миробод тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Олмазор тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Олмазор тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) бош мутахассиси;

- Сергели тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Учтепа тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) етакчи мутахассиси;

- Учтепа тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси (Call-марказ) алоқа оператори;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) катта мутахассиси;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) катта мутахассиси;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси (Call-марказ) алоқа оператори;

- Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Яккасарой тумани Давлат хизматлари маркази Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими (шўъбаси) бош мутахассиси;

- Яккасарой тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори
бўш ўринлариига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

📲 Трансляцияни кузатиш:
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-shaar-bosharmasida-onlajn-subat
Электрон давлат хизматлари фуқароларимиз учун қулайми?

Агар шундай бўлса, нима учун улар хизматларни одатдаги шаклда, яъни тўғридан-тўғри давлат идоралари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали олишни афзал кўришади?

Бу ҳақда батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=7KtlRGPYn5E&t=37s

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/lMoWQXE/


Удобны ли электронные госуслуги нашим гражданам?

Если это так, почему они предпочитают получать услуги привычным способом, обращаясь напрямую в госучреждения или Центры госуслуг
?

Подробнее об этом:
https://www.youtube.com/watch?v=aKqW_WFfgT8&t=27s

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/1Z17xIEm/
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни назорат остида

Фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан биргаликда давлат хизматлари тизимида ҳуқуқбузарликлар содир бўлганда ўз вақтида тегишли чораларни кўриб бориш Давлат хизматлари агентлигининг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 62 421 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 52 927 та мурожаатнинг муддати бузилган, 447 та ҳолатда ортиқча ҳужжат олинган, 2597 та ҳолатда тўғридан-тўғри хизмат кўрсатилган, 1180 та аризага асоссиз рад жавоби берилган, 45 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талабини бажармаган ва 5225 та ҳолатда бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли органларга ижро қилиниши мажбурий бўлган 536 та тақдимнома ва 1844 та огоҳнома киритилди ҳамда 1875 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Кўрилган чораларга асосан 384 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди ва 1875 нафар шахс эса интизомий жавобгарликка тортилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари бузилганлиги учун ушбу идоранинг 1 нафар масъул ходими Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 215-5-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Умид қиламиз, давлат хизматлари кўрсатишга масъул идоралар ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати ётганлигини ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини ўз вақтида англаб олишади.

Улуғбек Махмудов,
ДХА бошқарма бошлиғи.
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Бизнесингизни бошламоқчимисиз?

ДХА масъул идоралар билан ҳамкорликда бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтнинг ўзида, Сиз танлаган республикамиздаги банкларда ҳисоб рақами очиш имконини яратган.

Буни электрон тарзда амалга ошириш тартибини видео-қўлланмамиз орқали билиб олинг! 👨🏻‍💻👩🏻‍💻

https://www.youtube.com/watch?v=XycDUpN6Am8&feature=youtu.be

Tas ix:
https://mover.uz/watch/0w6Zxdcm/
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Жиззахда 6 та ДХМ филиали иш бошлади

Ўзининг бетакрор табиати ва мусаффо об-ҳавоси билан ажралиб турувчи Бахмал туманининг маркази Ўсмат шаҳарчасидан 70 км узоқликда жойлашган «Бахмал» ҚФЙда туман ДХМ филиали ишга тушди. Бу билан эса тадбиркорлар ва 30 мингга яқин ҳудуд аҳолиси учун ўзига хос қулайлик яратилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/zhizzahda-6-ta-davlat-hizmatlari-markazi-filiali-ish-boshladi
#Хизматлар

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш тартиби
#Эълон
Бугун соат 15:00 да Давлат хизматлари марказлари фаолиятига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- Марказлар фаолиятини ташкил этиш;

- ходимлар томонидан халқ билан мулоқот қилиш тамойиллари;

- коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ва бошқалар муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча!
#Хизматлар

Фуқарони пенсия тизимида ҳисобга қўйиш тартибини биласизми?

Қуйидаги видео айнан бу ҳақида:👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=k7LQHjxFIiI&feature=youtu.be
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Элликқалъа тумани Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолиси кўп, ўзига хос туманларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган Сарабий ОФЙ ҳудудида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди. Ушбу филиал Сарабий овул фуқаролар йиғини биносида жойлашган бўлиб, Сарабий, Қилчиноқ, Амиробод, Дўстлик, Тоза-боғ ОФЙлар ҳамда Қўшқўра, Пахтачи, Чўпон, Думанқалъа МФЙлари ҳудудида истиқомат қиладиган жами 33 897 нафар аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/ellikala-tumani-aoli-uchun-janabirulajlik
#Вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-14-09-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴#Live

Айни дамда Давлат хизматлари марказлари фаолиятига бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтмоқда

Унда:

- Марказлар фаолиятини ташкил этиш;

- ходимлар томонидан халқ билан мулоқот қилиш тамойиллари;

- коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақидаги саволларингизга жавоб олинг!

Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/713626132551815/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жиззах вилоятининг чекка ҳудудларида Давлат хизматлари марказларини филиали ишга тушди
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йил якунигача 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартгача автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Газ қуйиш шохобчалари, корхона ва иссиқхоналарга ҳисоблагичлар ўрнатиб, сервислар ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам полноценного внедрения автоматизированных систем контроля и учета электроэнергии и газа.
Поставлена задача установить до конца года 3,5 миллиона счетчиков электроэнергии и запустить автоматизированную систему до 1 марта 2021 года.
Даны указания касательно установки счетчиков в газонаполнительных пунктах, предприятиях и теплицах, организации сервис-центров, подготовки квалифицированных кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #elektr #gaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

Филиал деганда кўз олдингизга нима келади?

Тўғри, давлат хизматларидан онлайн фойдаланувчилар учун масофа ҳеч гап эмас, лекин олис ҳудудларимизда онлайн хизматлар ҳали тўлиқ оммалашмагани сабабли ҳам давлат хизматларидан бемалол фойдаланиш бироз мушкул бўлмоқда.

Бу каби шароитларни инобатга олган ҳолда олис ва чекка ҳудудларда давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан сайёр тартибда хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/filial-deganda-kz-oldingizga-nima-keladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube