Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10.1K photos
930 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
Куни-кеча ДХА томонидан коррупцияга қарши видеороликлар танловининг ғолиблари эълон қилинганди.

Булар:
1-ўрин: Акмалҳоджа Расходжаев – "Ўзимиз бош роллардамиз";

2-ўрин: Раҳим Мийирманов – "Қус уясында көргенин қылады";

3-ўрин: Нурмухаммед Жумағулов – "Икки қўл".

Юқорида ғолибларни тақдирлаш маросимидан фотоҳисоботни тақдим этамиз.
#Хизматлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳужжатнинг янги намунадагисига алмаштириш тартиби

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХАдан_қулайлик

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномани олиш муддати 5 иш кунидан 3 иш кунига қисқарди.

Маълумотнома олиш нархи эса қарийб 38 минг сўмга камайиб (базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 %дан 3 % га), бугунги кунда 6 690 сўмни ташкил қилади, аввал 44 690 сўм эди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/malumotnoma-ancha-arzonlashdi-44-600-smdan-6-690-smgacha

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Наманган вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-namangan-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-09-09-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
👍1
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати бошлиғи Севара Закирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар юзасидан АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда иштирок этмоқда.

📲 Брифинг трансляциясини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилинг.
#Сўраган_эдингиз

Кеча бобом вафот этдилар уларни дафн этдик, дафн пулини олишим учун қайси ташкилотга мурожаат этишим лозим?

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.

Халқ банки Пенсия жамғармасининг тизимига сўров юбориш орқали нафақа тайинланганлигини тасдиқлайди ва белгиланган нафақа миқдорини тўлайди.

Шунга кўра, мархумнинг қариндошлари Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига мурожаат этиши лозим. Амалдаги қонунчиликка кўра шахсининг вафот этиши муносабати билан дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт баравари миқдорида нафақа тўланади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

⚡️Адлия вазирлиги коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқлик сертификатига (37001) эга бўлди

🔍 Адлия вазирлиги фаолиятининг барча йўналишлари бўйича “CERT INTERNATIONAL” халқаро ташкилоти (Словакия) томонидан ўрганилди.

🧾 Ўрганиш натижасида вазирлик Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланди ва халқаро реестрга киритилди ҳамда буни тасдиқловчи сертификатга эга бўлди.

➡️ Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими халқаро стандарт талабларига мувофиқ ички ҳужжатлардан ташкил топган бўлиб, у бутун Вазирлик тизимининг доимий назорат остида бўлишини таъминлайди.

❗️Ушбу мувофиқлик сертификати Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартга мувофиқ тўғри йўлга қўйилганини тасдиқлайди ҳамда келажакда хорижий ташкилотлар билан алоқаларни ва ўзаро ишончни янада ривожлантиришга олиб келади.

▫️Бу ҳақда батафсил маълумот билан adliya.uz сайтида танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​#Сообщение_юстиции

⚡️Министерство юстиции получило сертификат соответствия по противодействию коррупции (37001)

🔍 Деятельность Министерства юстиции по всем направлениям была изучена международной организацией “CERT INTERNATIONAL” (Словакия).

В результате изучения министерство первым из государственных органов Узбекистана получило оценку соответствия всех направлений деятельности международному стандарту ISO 37001:2016 «Противокоррупционная система менеджмента», внесено в международный рейтинг и получило подтверждающий это сертификат.

➡️ Система менеджмента по противодействию коррупции Министерства юстиции состоит из внутренних документов, соответствующих требованиям международного стандарта. Она обеспечивает постоянный контроль системы министерства.

❗️Этот сертификат соответствия подтверждает, что система Министерства юстиции по противодействию коррупции налажена правильно в соответствии с международным стандартом, а также будет способствовать дальнейшему развитию контактов и взаимного доверия с международными организациями

▫️Подробную информацию можно получить на сайте adliya.uz.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/pravoinf
#Удобство_от_АГУ

Cрок предоставления справки о наличии либо отсутствии личного жилья на имени граждан сокращен с 5 рабочих дней до 3х.

Стоимость документа снизилась примерно на 38 000 сумов (с 20% до 3% базовой расчётной величины) и теперь составляет 6 690 сумов. Раньше госпошлина составляла 44 690 сумов.

Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/malumotnoma-ancha-arzonlashdi-44-600-smdan-6-690-smgacha

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Диққат!!! #Жонли_мулоқот

🕒 Эртага 10 сентябрь куни соат 11:00 да шов-шувларга сабаб бўлаётган "ЗАГС" соҳасидаги энг долзарб янгиликларга бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- бюрократияга қарши чоралар;

- хизматлар соддалаштирилиши;

- композит хизматлар қулайлиги;

- маълумотлар тўғрилигининг назорати ва бошқалар
муҳокама қилинади!

💻📲Виртуал маконда кўришгунча! 😊

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
ДХАда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу муҳим масаладан четда қолмасдан, ўз тизимидаги барча аёл ва қизларга хизмат фаолиятида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланишини кафолатлайди.

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимида 3,5 мингга яқин ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг 43 % дан ортиғини аёллар ташкил этади. 1 514 та аёл ходимдан 273 таси, яъни 18% раҳбар лавозимида ишламоқда.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарасини ошириш ва тизимли равишда йўлга қўйиш учун Агентликда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

Эътиборлиси, Кенгашни яратишдан асосий мақсад соҳа аёл-қизларига доимий равишда кўмак бериш. Чунки ДХА ҳар доим авваламбор ходимларнинг яхши муҳитда фаолият олиб бориши ҳақида қайғуради.

Табиийки, ўз ҳуқуқларини билган киши, ҳар доим қонуний манфаатларини ҳимоя қила олади. Шу боис Агентлик аёл-қизларининг ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари ДХА аёлларининг саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган. Бунинг учун турли хил касалликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида тегишли мутахассислар (психолог, гинеколог, маммолог, невропатолог) маслаҳатидан фойдаланиш хизматини ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш;

Ва энг муҳими — кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, ногирон хотин-қизлар ва ёлғиз аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш режалаштирилган. Бунинг учун тез кунларда махсус қайта алоқа саҳифаси ишга туширилиши кутилмоқда.

Хуллас, «уч А» — «Агентлик аёлларни ардоқлайди» тамойили тўлиқ амалда.
#Хизматлар

Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш ва тўлдириш тартиби

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

🕒 Бугун соат 11:00 да шов-шувларга сабаб бўлаётган "ЗАГС" соҳасидаги энг долзарб янгиликларга бағишланган виртуал мулоқот бўлиб ўтади!

Жонли эфирда:

- бюрократияга қарши чоралар;

- хизматлар соддалаштирилиши;

- композит хизматлар қулайлиги;

- маълумотлар тўғрилигининг назорати ва бошқалар
муҳокама қилинади!

🔗 Онлайн-мулоқот Давлат хизматлари агентлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

💻📲Виртуал маконда кўришгунча! 😊
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали

бюрократияга қарши чоралар;


хизматлар соддалаштирилиши;

композит хизматлар қулайлиги;

маълумотлар тўғрилигининг назорати ва бошқалар
муҳокама қилинади!

Эфирга уланинг ва ушбу масалага оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Эфирга уланиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/713626132551815/
#ДХАдан_қулайлик

Эндиликда туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ (оддий қилиб «ЗАГС») бўлимига мурожаат этсангиз, суюнчи пулини олиш учун ариза махсус электрон тизим орқали автоматик тарзда Пенсия жамғармасига юборилади.

Яъни, Сиздан қўшимча вақтингизни сарфлаб ДХМга ҳам боришингизнинг ҳожати бўлмайди.

«ЗАГС»га мурожаат қилганингиздан сўнг қисқа фурсатда қўл телефонингизга смс-хабар келади. Сиз фақатгина паспорт ва тегишли гувоҳнома (масалан, туғилганлик тўғрисидаги) билан ўзингизга қулай бўлган «Халқ банки» филиалига бориб белгиланган суюнчи пулларини олиб кетишингиз керак бўлади холос.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/sujunchi-puliuchun-ariza-kerak-emas
#ДХА_ҳудуд #Шаҳобча

«Равот» филиали халқ хизматига бел боғлади

Олис Сардоба туманининг «Равот» маҳалласида туман Давлат хизматлари маркази филиалининг очилиши шу атрофдаги 3 та маҳалла аҳолиси учун чин маънодаги қулайлик бўлди.

Дарҳақиқат, Сардоба тумани Сирдарё вилоятининг энг олис ҳудуди ҳисобланади. 65 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган туманда марказдан олис ҳудудлар ҳам анчагина. Айнан «Равот» маҳалласи билан туман маркази орасидаги масофа 28 километрни ташкил этади.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/ravot-filiali-xalq-xizmatiga-bel-bogladi

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасида

- Ховос туман Давлат хизматлари маркази директори;

- Ширин шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектор
и бўш ўринлариига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

📲 Трансляцияни кузатиш:
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/onlayn-sobesedovanie-v-upravlenii-sirdarinskoy-oblasti
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда!

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида

- Бектемир тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Миробод тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Олмазор тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Олмазор тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) бош мутахассиси;

- Сергели тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Учтепа тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) етакчи мутахассиси;

- Учтепа тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси (Call-марказ) алоқа оператори;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) катта мутахассиси;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими (шўъбаси) катта мутахассиси;

- Юнусобод тумани Давлат хизматлари маркази Телефон хизмати кўрсатиш шўъбаси (Call-марказ) алоқа оператори;

- Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори;

- Яккасарой тумани Давлат хизматлари маркази Ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими (шўъбаси) бош мутахассиси;

- Яккасарой тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси ҳисоблаш техникаси оператори
бўш ўринлариига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

📲 Трансляцияни кузатиш:
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-shaar-bosharmasida-onlajn-subat
Электрон давлат хизматлари фуқароларимиз учун қулайми?

Агар шундай бўлса, нима учун улар хизматларни одатдаги шаклда, яъни тўғридан-тўғри давлат идоралари ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш орқали олишни афзал кўришади?

Бу ҳақда батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=7KtlRGPYn5E&t=37s

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/lMoWQXE/


Удобны ли электронные госуслуги нашим гражданам?

Если это так, почему они предпочитают получать услуги привычным способом, обращаясь напрямую в госучреждения или Центры госуслуг
?

Подробнее об этом:
https://www.youtube.com/watch?v=aKqW_WFfgT8&t=27s

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/1Z17xIEm/
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни назорат остида

Фуқароларимизнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шу билан биргаликда давлат хизматлари тизимида ҳуқуқбузарликлар содир бўлганда ўз вақтида тегишли чораларни кўриб бориш Давлат хизматлари агентлигининг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 62 421 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, 52 927 та мурожаатнинг муддати бузилган, 447 та ҳолатда ортиқча ҳужжат олинган, 2597 та ҳолатда тўғридан-тўғри хизмат кўрсатилган, 1180 та аризага асоссиз рад жавоби берилган, 45 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талабини бажармаган ва 5225 та ҳолатда бошқа қонун бузилишларга йўл қўйилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли органларга ижро қилиниши мажбурий бўлган 536 та тақдимнома ва 1844 та огоҳнома киритилди ҳамда 1875 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Кўрилган чораларга асосан 384 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди ва 1875 нафар шахс эса интизомий жавобгарликка тортилди.

Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатлари бузилганлиги учун ушбу идоранинг 1 нафар масъул ходими Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 215-5-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Умид қиламиз, давлат хизматлари кўрсатишга масъул идоралар ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати ётганлигини ва йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини ўз вақтида англаб олишади.

Улуғбек Махмудов,
ДХА бошқарма бошлиғи.