Davlat xizmatlari yangiliklari
49.9K subscribers
9.86K photos
879 videos
8 files
8.28K links
Download Telegram
COVID-19_ Vaqtinchalik klinik qo'llanma.pdf
2.3 MB
📖 COVID-19 ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

📖 Временное клиническое руководство по ведению пациентов с легкой формой COVID-19 на дому, разработанное Министерством здравоохранения Республики Узбекистан и Национальной палатой инновационного здравоохранения Республики Узбекистан на русском языке.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
#ФҲДЁ_хизматлари

Никоҳдан ажралганликни қайд этиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ҳурматли фуқаролар!

Давлат хизматлари агентлиги Сизларнинг хавфсизлигингизни ўйлаб, бир неча маротаба электрон давлат хизматларидан фойдаланишни тавсия қилган.

Қуйида электрон тарзда олиш мумкин бўлган хизматлар рўйхатини келтирмоқдамиз.👇🏻👇🏻👇🏻

https://davxizmat.uz/uz/news/mygovuz-portalida-mavjud-elektron-davlat-xizmatlari
#Некролог #ҳамдардлик

Давлат хизматлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Акрамов Зафаржон Чори ўғли вафот этди.

Зафаржон Акрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар қолди. Кўп йиллар малакали ҳуқуқшунос сифатида халқ хизматида бўлган, прокуратура идораларида фаолият юритган Зафаржон Акрамов 2018 йилнинг март ойидан Давлат хизматлари агентлиги соҳасига кириб келди.

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Давлат хизматлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Акрамов Зафаржон Чори ўғлининг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги кунларда қайта алоқа саҳифаларимизга хизмат олиш учун йўлланган ариза ҳолатини текшириш билан боғлиқ саволлар кела бошлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, аризангиз ҳолатини онлайн тарзда my.gov.uz портали орқали текшириш мумкин.
#ФҲДЁ_хизматлари

Мулкий низоси ва вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажралганлигини қайд этиш тартиби
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Расмий саҳифаларимизга сўнги кунларда бола туғилганда бир маротабалик суюнчи пулини олиш билан боғлиқ саволлар тушишини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мазкур хизматни атрофдагиларни хавф остига қўймай, электрон равишда олиш мумкин.

💻 Қуйида эса буни амалга оширишни ўргатувчи видеоқўлланмани қолдирамиз. 👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=Hle7q9WDHxE&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/z8PI4Ium/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Эслатиб_ўтамиз

⚡️ Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/news/davlat-xizmatlari-agentligi-va-uning-hududiy-boshqarmalari-bilan-qayta-aloqa

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

❗️Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

👨🏻‍💻 ходимларини хатловдан ўтказган ҳолда, иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этишга рухсат берилганини инобатга олиб, қолган ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

🚫 ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш;

💻 йиғилишларни фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;

💰ходимлар орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш;

〰️〰️〰️〰️〰️

б) фуқароларга:

💍 тўй,
оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;

🚶🏻‍♂️😷 жамоат жойларида,
кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;

👵🏻👴🏻 ёши катта ва муайян турдаги касаллиги (қандли диабет, метоболик синдромлари, аутоимун касалликлари, қон, юрак, томир касалликлари, онкологик касалликлар ва б.) мавжуд фуқароларга коронавирус касаллиги кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларни “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги фаолият турларини тўхтатиш бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

🎡 парклар
ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

🥊 🏊🏻‍♀️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари
(ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш хизмати (курьер, доставка, кейтеринг) бундан мустасно);

🙋🏻‍♂️ мактабгача таълим
ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🛏 🏖 санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

💇🏻‍♀️ сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

🚕 🚫 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🚫 Шунингдек, жорий йил 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати ТЎЛИҚ ТЎХТАТИЛАДИ.

📋 Шу билан бирга, фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, тест ва қон топшириш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар талаб этилмаслиги белгиланди ва шу муносабат билан мутасаддиларга мазкур ҳолатларда фуқароларнинг автотранспорт воситалари ҳаракатланишига тўсқинлик қилмаслик, зарур ҳолларда фуқароларни манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ кўрсатма берилди.

📗 Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғирлашганлиги муносабати билан, шунингдек, аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида ҳамда эпидемиологларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, жорий йилнинг 31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига«ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#ФҲДЁ_хизматлари

Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати бошлиғи Севара Зокирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар юзасидан АОКА ҳузуридаги штабда ташкил этилган брифингда иштирок этмоқда.

📲 Брифинг трансляциясини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилинг.
Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Солиқ ислоҳотларини давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. Давлат харидлари ва инвестиция лойиҳаларида коррупцияга чек қўйиш, Давлат харидлари ахборот порталини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Кичик бизнес учун солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш, тадбиркорликка оид тартиб-таомилларни қисқартириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам сокращения теневого сектора в экономике.
Поставлена задача продолжить налоговые реформы и внедрить систему, которая бы исключала теневую деятельность. Даны поручения по искоренению коррупции в сфере госзакупок и инвестпроектов, запустить портал госзакупок.
Указано на необходимость упрощения налогового администрирования для малого бизнеса, дальнейшего сокращения разрешительных процедур.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #korruptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Азизлар!

Аксарият Давлат хизматларини ДХМларга бормасдан, электрон равишда олиш мумкинлигини эслатган ҳолда #Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз рукнини давом этамиз.

Галдаги видеоқўлланмамиз орқали Судланмаганлик тўғрисида маълумотнома олиш тартибини ўрганишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=sCnA22RUItE&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/3rZJyNum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бир_биримизни_асрайлик

Давлат хизматлари марказларида одамлар оқими юқори бўлгани боис, бу ерда чексиз ва назорат қилиш қийин бўлган алоқа юзага келиши табиий ҳол.

Қатъий эҳтиёт чоралари кўрилган бўлса-да, бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимининг 57 нафар ходими COVID-19 га чалинган бўлиб, 1 нафар мутахассисимиз ушбу вирусдан вафот этган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxa-tizimidagi-57-nafar-xodim-covid-19-ga-chalingan

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter