Davlat xizmatlari yangiliklari
49.7K subscribers
9.82K photos
876 videos
8 files
8.25K links
Download Telegram
#Хизматлар

Солиқ тўловчинининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақида маълумотнома бериш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️ Сўровнома тўлдирилади.
Сўровномада ариза берувчининг паспорт маълумотлари, СТИР кўрсатилади.

Хизмат кўрсатиш муддати: 1 иш соати.

Хизмат бепул кўрсатилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Танлов давом этмоқда

Азизлар,

📌
Болалар орасида «Оилам учун давлат хизматлари» номли расмлар онлайн-танловининг 2-босқичи бошланди.

❗️Унда иштирок этиш учун 6 ёшдан 9 ёшгача ва 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган икки ёш тоифасидаги болалардан 400 га яқин расмлар келиб тушди.

Танловнинг 1-босқичи талабларига кўра, мустақил ҳакамлар ҳайъати шу расмлар ичидан онлайн овоз берилиши учун 100 та расмни (ҳар бир ёш тоифасидан 50 тадан расм) танлаб олди.

Барчангизни www.contest.ipsd.uz/voting порталида онлайн овоз беришга чорлаймиз.

Сизнинг ёрдамингиз билан 20 та энг яхши расмлар аниқланади (ҳар бир ёш тоифасида 10 та расм танловнинг якуний босқичида қатнашади).

Овоз беришнинг ҳар бир қатнашчиси ҳар икки тоифадаги расмларга биттадан овоз бериши ҳуқуқига эга.

❗️Шошилинг! Овоз бериш 2020 йил 19 июнгача давом этади.
#Конкурс продолжается

Дорогие друзья!

📌
Продолжается второй этап онлайн-конкурса детских рисунков.

❗️Мы получили более 400 рисунков в двух возрастных категориях для участия в конкурсе: 1) 6-9 лет и 2) 10-14 лет.

Согласно 1-му этапу отбора, независимое жюри отобрало 100 рисунков (по 50 рисунков из каждой возрастной категории) для онлайн голосования.

Теперь мы приглашаем Вас, дорогие друзья, принять участие в онлайн голосовании на портале www.contest.ipsd.uz/voting

Именно с вашей помощью будут определены 20 лучших работ (по 10 рисунков в каждой возрастной категории для участия в финальной стадии отбора конкурса).

Каждый участник голосования может проголосовать только за один рисунок в каждой возрастной категории.

❗️Спешите! Голосование продлится до 19 июня 2020 г.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Пандемия шароитида фаолиятини кенгайтираётган тадбиркорларга тақдим этилаётган хизматлар

https://www.youtube.com/watch?v=SQTNYk8N0Hs&feature=youtu.be

Tas-ix тармоғида кўриш:
https://mover.uz/watch/iiGBpHL/

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Сурхондарё вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил
: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-surxondaryo-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-15-iyun-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Фарғона вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-fargona-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-15-iyun-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cўраган_эдингиз

❗️Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали фуқароларимиздан Давлат хизматлари марказига борган холда ёки ЯИДХП орқали юборилган, давлат хизматларидан фойдаланиш учун аризаларнинг амалдаги ҳолати тўғрисида кўплаб саволлар келиб тушаётганлигини инобатга олиб, тайёрланган видеоқўлланмани тақдим этамиз.

Видеоқўлланма ёрдамида Сиз аризангиз қайси жараёнда эканлигини кузатиб боришингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️Сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
тайёрлаган спортчисининг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мусобақа баённомаси ва диплом нусхалари);
спортчи тренер-ўқитувчига бириктирилганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
йўриқчи-услубчилар малака тоифаларини олиш учун:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси.

Йиғим: ариза кўриб чиқиш учун — БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;
малака комиссиясини ўтказиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари.
ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 %.

Хизмат кўрсатиш муддати: 6 иш куни.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

“Давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида самарадорлик ва натижадорликнинг асосий кўрсаткичлари ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3241, 10.06.2020 й.).

📊 Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, ваколатли органлар томонидан масъул ходимларнинг фаолияти йилига камида бир маротаба самарадорлик ва натижакорликнинг асосий кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади.

Қуйидагилар масъул ходимнинг давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади:

👉 белгиланган муддатдан олдин кўрсатилган давлат хизматлари сони;
👉 ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини такомиллаштириш бўйича ташаббускорлик;
👉 белгиланган муддатдан кечиктирилиб кўрсатилган давлат хизматлари сони;
👉 масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга фойдаланувчилардан келиб тушган шикоятлар сони;
👉 масъул ходим томонидан кўрсатилган давлат хизмати юзасидан ваколатли органга киритилган тақдимнома ҳамда масъул ходимга нисбатан қўлланилган маъмурий жавобгарлик чоралари сони.

📌 Баҳолаш ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан 3 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йўналишда камида 160 минг қўшимча иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланиб, Бош вазир ўринбосарига ҳар бир туман ва шаҳар кесимида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди. Бу соҳага 100 миллион доллар ёки 1 триллион сўмдан зиёд кредит ресурслари ажратилиши белгиланди.
Бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг и внутреннего туризма.
Отмечалась возможность создания 160 тысяч рабочих мест в этих направлениях, вице-премьеру поручено разработать программу развития сферы услуг в разрезе районов и городов. Будет выделено для сферы 100 млн долларов или более 1 трлн сумов кредитных ресурсов.
Особое внимание уделено вопросам обучения и трудоустройства выпускников.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 2 508 та ҳужжатлар, жумладан 1 889 та туғилганлик, 555 та никоҳ, 5 та ажрим, 59 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Биз_биргамиз 🤝 #Мы_вместе 🤝 #Мониторинг

Для восстановления утерянных в результате Сардобинского происшествия документов граждан Агентство государственных услуг и его Центры госуслуг на местах проводят встречи с населением.

На сегодняшний день восстановлено 1 889 свидетельств о рождении, 555 свидетельств о браке, 59 свидетельств о смерти, 5 свидетельств о расторжении брака, итого
2 508 документов.

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Лойиҳалар

Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби такомиллаштирилади.

Хусусан, қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси маиший истеъмолчилари учун хонадонларда, шахсий уй-жойларда, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларига техник шартлар, электр таъминоти лойиҳаси ва электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш далолатнома расмийлаштириш талаби бекор қилинмоқда.

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/projects/VMQmuhandislik-kommunikatsiya-tarmoqlariga-ulanish-boyicha-davlat-xizmatlari-korsatishning-mamuriy-reglamentlarini-tasdiqlash-togrisida-2018-yil-31-martdagi-256-son-qaroriga-ozgartirish-va-qoshimchalar-kiritish-haqida

Лойиҳа муҳокамасида иштирок этиш 👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/document/18928

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Тошкент шаҳар бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-shahar-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari-17-iyun-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асраш фаолияти лицензиялаш тартиби

Хизматдан Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки ЯИДХП орқали фойдаланиш мумкин.

❗️Сўровнома тўлдирилади ва унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
юридик шахс (лицензия даъвогари)да ишлайдиган мутахассисларнинг тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом нусхаси ёки лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати;
тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга бўлган ва асосий иш жойи бўйича ишлаётган мутахассиснинг меҳнат дафтарчаси нусхаси;
шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси;
лицензия талаблари ва шартларида белгилган тегишли асбоб-ускунларнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома.

Йиғим: БҲМнинг 1 баравари
ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 %.

Давлат божи: 1-тоифали лицензия – БҲМнинг 20 баравари 2-тоифали лицензия – БҲМнинг 40 баравари. ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 %.

Хизмат кўрсатиш муддати: 8 иш куни.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Бу_муҳим

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (19.05.2020 йил ПФ–5997-сон )га мувофиқ,

2020 йил 1 июлдан бошлаб:

👉 хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатлар қонуности ҳужжатларини қабул қилиш ёки маъмурий усуллар орқали тартибга солиниши тақиқланади;

👉 жисмоний ва юридик шахслар учун жавобгарлик белгиловчи ҳуқуқий нормалар фақатгина қонунлар билан ўрнатилади;

👉 идоравий қонун ҳужжатларига жисмоний ва юридик шахслар учун қўшимча тўлов ва йиғимларни белгиловчи, ортиқча маъмурий ва бошқа чеклашларни назарда тутувчи, уларга асосланмаган харажатлар юзага келишига олиб келувчи, рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритишга йўл қўйилмайди;

👉 техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар вазирликда мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ижобий хулоса олингандан сўнг ҳисобга олинади ва кучга киради.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Онлайндамиз!

📢📢📢 Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни
ДХАнинг навбатдаги #Онлайн матбуот анжуманига таклиф этамиз!

Онлайнда давлат хизматлари кўрсатишда қонунбузилишлар, соҳада мавжуд муаммолар ҳақида мулоқот қиламиз.

⚡️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган саволларингизга жавоб беради!

🕟 Онлайн-конференция 2020 йил 18 июнь куни соат 15.00 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/73493232111?pwd=N3FSL2FOZnpUZ3EzS0p3cjBYRURCUT09

Конференция идентификатори: 734 9323 2111
Пароль: 0000
#Шоҳобчалар

Маданиятликлар энди овора бўлиб марказга боришмайди

Куни-кеча қишлоқнинг «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман давлат хизматлари марказининг филиали очилди.

Ташкил этилган маскан ҳудуддаги 10га яқин қишлоқ аҳолисини узоғини яқин қилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/madanijatliklar-endi-ovora-blib-markazga-borishmajdi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube