Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10.1K photos
930 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев рақобат муҳитини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш, монопол товарлар рўйхатини кескин қисқартиришга қаратилган “йўл харитаси” тасдиқлаш вазифаси белгиланди.
Барча раҳбарларни рақобат асослари ва комплаенс бўйича ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения конкурентной среды.
Поручено создать совершенно новую систему развития конкуренции и противодействия монополиям, утвердить "дорожную карту" по сокращению перечня монопольных товаров.
Отмечена важность обучения всех руководителей основам конкуренции и комплаенса.
Дано указание расширить полномочия Агентства по защите прав потребителей.

#Mirziyoyev #yigilish #monopoliya #raqobat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизматлар

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсат бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 1 857 та ҳужжатлар, жумладан 1 389 та туғилганлик, 432 никоҳ, 2 та ажрим, 34 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Бир неча иш кунидан 5 дақиқагача

Бу билан хизмат олувчиларга бир қанча қўшимча қулайликлар яратилди.

Хусусан, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, дафн маросими учун нафақа, пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида ҳамда пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотномалар олиш учун фуқаролар олдин фақат доимий яшаш ҳудудидаги Пенсия жамғармасининг бўлимига мурожаат қилишган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/bir-necha-ish-kunidan-5-daqiqagacha

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
⚡️Айни дамда "Ўзбекистон 24", "UzReport TV" телеканаллари орқали АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар намойиш этилмоқда.

Брифингда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Cевара Закирова соҳага оид энг долзарб саволларга жавоб бермоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook ·
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга 2020 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

🔴 "қизил" ҳудудларда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟡 "сариқ" ҳудудларда "қизил" ҳудудларга қўшимча равишда:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти (бунда, назарий машғулотлар масофадан туриб (онлайн) ўқитиш орқали амалга оширилиши, амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилиниши лозим);

давлат ташкилотларида аутсорсинг асосида овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 "яшил" ҳудудларда "сариқ" ҳудудларга қўшимча равишда:

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно);

спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолияти;

оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

☝️Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Ўз навбатида карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларини бузган шахслар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🚌 Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ. Бунда:

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;

автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

🚿 автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;

📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

🇺🇿 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

🚧 жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

😷 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🎓 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

💃🏻 🍽 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🎬 🏓 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚌🚇 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🛍 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

🌡 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

💼 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🛠 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📌 "Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

📗 хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

🌐 муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

🚓 Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚘 Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

🔎🕵🏻‍♂️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

🎒🗺 Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Хизматлар

Умумий ўрта ва ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификация қилиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалди.

ФҲДЁ соҳаси Давлат хизматлари агентлиги ваколатида бўлгани боис, ушбу масалага аниқлик киритамиз.

❗️Авваламбор эслатиб ўтмоқчимиз, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ эди.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Азиз юртдошлар!

Давлат хизматлари ёки «ЗАГС» соҳаларида муаммоларга дуч келсангиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграм қайта алоқа ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ҳар доим ваколатимиз доирасида Сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Янгиликлар 24 | Навоий вилоятида тадбиркорларга давлат хизматлари тақдим этаётган хизматлар

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Давлат_хизматлари_назорат_остида

Галдаги қонун бузувчилар
ким?

Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 37 233 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/galdagi-qonun-buzuvchilar-kim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Марказларимиз

Баҳорнинг сўнгги кунларида очилган марказлар!

Карантин сабаб кўпгина чекловлар фақат фуқаролар саломатлигини ўйлаб қўйилди.

Бироқ, эҳтиёжларни чеклаб бўлмайди. Худди шундай давлат хизматларига бўлган эҳтиёжни ҳам буткул тўхтатиб бўлмайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/bahorning-songgi-kunlarida-ochilgan-markazlar

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
1 июнь куни энг ёрқин байрамлардан бири — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади.

Фарзандларимиз мавжуд бўлган энг азиз неъматимиздир. Бизнинг энг катта масъулиятимиз — болалар ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бахтли бўлишлари учун барча имкониятларни яратиш.

Ватанимиз фаровон келажагини фақатгина фарзандларимизни ҳимоя қилиб қуришимиз мумкин. Ишончимиз комилки, болаларимизга улашган самимий эътибор, севги ва илиқлигимиз, келажакда, албатта, ўзбекистонликларнинг янги авлодлари эришган ютуқ ва муваффақиятларга айланади.

Сизларга ва фарзандларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва қувончларни тилаб қоламиз!
1 июня отмечается один из самых светлых праздников – Международный день защиты детей.

Дети – самое ценное, что у нас есть. Наша прямая обязанность – обеспечить детям комфортные условия для развития, дать возможность реализовать свои таланты и способности, приложить все усилия, чтобы дети были счастливыми.

Только оберегая их, мы сможем построить благополучное будущее нашей Родины. Мы уверены, что искреннее внимание, любовь и тепло, которые мы дарим детям, обязательно обернутся успехами и достижениями новых поколений узбекистанцев.

Искренне желаем Вам и Вашим детям здоровья, мира, счастья и радости!