Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10K photos
923 videos
8 files
8.53K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Адлия вазирлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди

“Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

❗️Фармон билан Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

🖥 Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширади.

📋 Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020–2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

📊 Шунингдек, Фармон билан 2020–2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди:

🔺 Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

🔺 давлат бошқаруви тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларини нодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

🔺 2018–2019 йилларда янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

🔺 электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

🔺 аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

🔺 нодавлат нотариат шаклига айлантирилган давлат нотариал идораларининг улушини 95 фоизга етказиш;

🔺 29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барпо этилган маскан ва иморатлар маданият ва маърифат ўчоғига айланиб, пойтахтимизга ярашсин, халқимизга буюрсин

Пусть новые сооружения станут очагом культуры и просвещения, украсят столицу и послужат во благо нашего народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сайёр_тартибда

100 дан ортиқ Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр тартибда топширилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи ёш оила Камола ва Шерзод Ваҳидовларнинг бугун қувончи чексиз. Бахтиёр жуфтлик тўнғич фарзандларининг эгизак эканлиги ҳақидаги хабарни ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олишганди.

Аммо мамлакатимизда пандемик вазиятдан бироз хавотирга тушган эдилар.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/100-dan-orti-tuilganlik-aidagi-guvonoma-sajer-tartibda-topshirildi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Навбатдаги_қулайлик

“Права”ни янада тезроқ алмаштириш мумкин бўлади

Тез
кунларда яна бир қулайлик ишга туширилиши кутилмоқда.

Яъни, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини энди марказда фақатгина битта оператор эмас, балки электрон планшети мавжуд ва махсус дастурга уланган исталган оператор алмаштириб бериши мумкин бўлади.

https://davxizmat.uz/uz/news/pravaniyana-da-tezroq-almashtirish-mumkin-boladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида брифинг ўтказилди.

📢 Брифингда Давлат хизматлари агентлиги "Сардоба" сув омборида рўй берган вазият туфайли ҳужжатлари йўқолган фуқароларга уларни тиклаб бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 маҳалладан эвакуация қилинган 90 мингга яқин фуқаро ҳужжатлари бутлигини ўрганиш ҳамда заруратга кўра уларни тиклаш мақсадида фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, мониторинг бошланди.

📍Мониторинг илк натижалари юзасидан оператив равишда амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 5 май кунидан бошлаб, тикланган ҳужжатлар ўз эгаларига топширила бошланди.

🏠 9 май кунидан бошлаб, Оқолтин ва Мирзабод туманларида яшаш шароитлари тикланган, ўз хонадонларига қайтган фуқароларга тикланган ҳужжатлар уларнинг уйларига бориб топширилмоқда.

🔎 Давлат хизматлари агентлиги томонидан 16 503 нафар шахс билан ўтказилган суҳбат ва мониторинг натижасида 1419 нафар шахснинг ҳужжатлари йўқолганлиги аниқланган.

🧾 2020 йилнинг 21 май кунига қадар жами Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан жами 1,333 та ҳужжат, жумладан 977 та туғилганлик, 339 та никоҳ тузилганлиги, 1 та никоҳдан ажралганлик, 16 та ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди.

❗️Сардоба сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга ҳужжатлар ҳеч қандай тўловларсиз расмийлаштирилиб берилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Наманган вилоятидаги давлат хизматлари марказлари фаолиятидан

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
24 май - Рамазон ҳайити куни этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Қарорда: “Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.
Ушбу улуғ айёмнинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни, унинг жамиятимизда сахийлик, шукроналик, меҳр-оқибат каби фазилатларни қарор топтиришдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонлансин”, дейилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.

@DinQumita
#Эслатиб_ўтамиз

Субсидия олиш ҳақида 6та долзарб саволга жавоб

Субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланмамизни тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/2wmYSOE/

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Напоминаем

Ответы на 6 актуальных вопросов про получение субсидии

Субсидия не означает, что каждому заявителю будут выделены денежные средства. Для этого необходимо соответствовать ряду требований.

Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

Мы представляем видеоинструкцию о том, как отправить заявку на получение субсидии в электронной форме 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=l40DNimC73M&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/yeXkW8cm/

Берегите себя и своих близких. Пользуйтесь электронными услугами!

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

ОАВ вакиллари ва блогерларни "онлайн" режимида ўтадиган пресс конференцияда иштирок этишга таклиф қиламиз

📌 Жорий йилнинг 22 май куни 15:00 да видеоконференцалоқа шаклидаги пандемия шароитида нотариат ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Спикерлар қаторидан Ўзбекистон нотариал палатаси раҳбарияти, Адлия вазирлиги масъуллари ўрин олган. Улар соҳадаги сўнгги ўзгаришлар, мамлакатда COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ хатарлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб беради.

Матбуот анжуманида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Конференция идентификатори: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Матбуот анжумани ,шунингдек, Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан-тўғри трансляция қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
_________________________________________________

#Объявление

Приглашаем представителей СМИ и блогеров принять участие в пресс-конференции в режиме «онлайн»

📌 22 мая текущего года в 15:00 в формате видео-конференц-связи состоится пресс-конференция, посвященная изменениям в сфере нотариата и правовым услугам в условиях пандемии.

В числе спикеров — руководство Нотариальной палаты Узбекистана, специалисты Министерства юстиции. Они проинформируют о последних трансформациях в сфере, вызовах в контексте распространения COVID-19 в стране и практических мерах для обеспечения потребностей и запросов граждан в правовых услугах, а также ответят на вопросы общественности и СМИ.

Для участия в пресс-конференции пройдите по следующей ссылке:
https://zoom.us/j/91081893495?pwd=ZVdBd2NId0NPYTJ6UEYvT0p2LzhVUT09

Идентификатор конференции: 910 8189 3495
Пароль: 852369741

Пресс-конференция также будет транслироваться на официальном веб-сайте Министерства юстиции и его страницах в социальных сетях.

Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ, халқчил қилиб айтганда “ЗАГС” бўлимлари фаолияти билан боғлиқ турли хабарлар тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги мазкур хабарларга аниқлик киритиб, қуйидаги қўшимча маълумотларни тақдим этади.

📌 Давлат хизматлари агентлиги буткул очиқлик сиёсатини олиб боради.

🔗 ФҲДЁ бўлимлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун давлат божи ва йиғимлар миқдори билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин. 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/service/category/davlat-uuij-hizmatlari-fde-mudofaa-va-hafsizlik-zhamoat-tartibi-fuarolik-migratsija

📌 ФҲДЁ бўлимларида ундирилаётган тўловлар расмий банк ҳисоб рақамларига келиб тушади.

Маблағлар тўлиқ тушаётганлиги ва қаерга сарфланиши назорат қилинади.

📌 ФҲДЁ органлари ходимлари ҳеч қандай обуна ишларига жалб қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.

📌 Бу эса, ДХАнинг жойлардаги Давлат хизматлари марказларига сифат жиҳатидан, коррупция ва бюрократияга қарши қандай талаблар қўйилган бўлса, ФҲДЁ органлари ходимлари ҳам эндиликда юқоридагиларга амал қилишлари шарт, дегани.

Илгари кўп маротаба айтган бўлсак ҳам, яна бир бор такрорлаймиз.

❗️Давлат хизматлари агентлиги кадрлар сиёсати тизимда коррупцияга мойил шахсларни аниқлаш ва уларни хизмат кўрсатишларига йўл қўймасликка йўналтирилган.

Агентлигимиз давлат хизматлари соҳасида жамоат назорати принципларини қўллаб-қувватлайди.

Бунинг учун Facebook тармоғида агентлик расмий саҳифаси, 1148 ишонч телефони, ҳамда Telegram қайта алоқа боти ишга туширилди.

📩 Шу боис Давлат хизматлари марказлари ёки ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилганда мазкур ҳодисага дуч келсангиз, бу ҳақда дарҳол бизни хабардор қилишингизни сўраймиз (Ишонч рақами —1148, @antikorbot).

Шу билан бирга у ёки бу давлат ташкилотини коррупция, таъмагирлик ва фирибгарлик ҳолатларда айблашдан олдин, аниқ қайси туманда жойлашган идорага, қайси хизмат учун, қачон мурожаат этганлигингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу айтганларингиз шунчаки қуруқ гап эмаслигини исботлайди ва бизга айбдорларни тезкор тарзда аниқлаб, тегишли чора кўришга ёрдам беради.

Ахир ҳуқуқий фуқаролик жамиятни шакллантиришга фақатгина ҳамкорликда эришишимиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг "GLOBAL WEB FORUM"да иштирокидан тафсилот (ўзбек тилидаги субтитрлар билан)

https://www.youtube.com/watch?v=2ib1DDOi4Qw&feature=youtu.be
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир оила ва жамоага - ғамхўрлик, инфратузилма ва инсон капиталига - инвестиция билан
--
Инвестиции в инфраструктуру и человеческий капитал, стимул в каждую семью и коллектив

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Навбатдаги_қулайлик

Нотариус бўлмоқчимисиз?

Давлат хизматлари марказларида эндиликда хусусий нотариал фаолиятни лицензиялаш хизмати жорий қилинди.

Мазкур хизматни шунингдек электрон тарзда my.gov.uz портали орқали олиш имкони мавжуд.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/notarius-bolmoqchimisiz

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​Ҳурматли юртдошлар!

Сизларни муқаддас айём бўлмиш Рамазон ҳайити– Ийд ал-фитр билан табриклаймиз.

Бир ой давомида тутган рўзаларингиз ва қилган ибодатларингиз қабул бўлсин. Хонадонингиздан ҳамиша қут-барака ва тинчлик аримасин.

Қалбларингизга хотиржамлик ва қаноат, эзгу амалларингизга самара ва дуоларингизга ижобат тилаймиз.

Кўпмиллатли ва турли маданиятли юртимизда диний байрамларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликда нишонланиши халқимизнинг ноёб фазилатидир. Биз ушбу бирдамлик ва якдиллик билан фахрлансак арзийди.

Шундай муқаддас кунларда халқимиз бирдамлиги ва юртимиз тинчлиги мангу бўлишини тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар.
#Хизматлар

Ичимлик ва оқова сув тизими лойиҳасини келишиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мутахассисларга_сўз_берамиз

Пластик кадастр паспорти. Қаердан олса бўлади?

Эндиликда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Давлат хизматлари марказларида пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/plastik-kadastr-pasporti-qayerdan-olsa-boladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Расмий #Муносабат

ФҲДЁга кимлар ишга олинади?

Сўнги кунларда ФҲДЁ соҳаси ва фаолияти жамиятимиз муҳокамаларининг диққатида бўлмоқда

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда “ЗАГС” мудираларини тайинлаш билан боғлиқ саволлар айлана бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага ойдинлик киритади.

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий тизимига Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тасдиқланган махсус низом талабларига асосан davxizmat.uz расмий веб-сайти орқали бўш иш ўринларга берилган эълонга мувофиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Ишга қабул қилиш жараёни, яъни суҳбат реал вақт режимида онлайн-трансляция қилинади.

ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 498-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Унга кўра, ФҲДЁ органи раҳбари (туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири, ФҲДЁ архиви мудири) лавозимига қуйидаги талабларга жавоб берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин:

- йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган,

- олий юридик маълумотга эга бўлган,

- юридик мутахассислик бўйича камида уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган.

❗️ФҲДЁ органи раҳбарлигига номзод бўлган шахс қоида тариқасида ФҲДЁ органи раҳбарлигига захирада турган бўлиши лозим.

⚠️ Шунингдек, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарлик қилиш билан боғлиқ лавозимларда ишлаган ёки ишлаб келаётган ходимларга нисбатан соҳа бўйича камида

уч йиллик, шу жумладан ФҲДЁ органида камида икки йиллик иш стажига эга бўлганлик талаби татбиқ этилмайди.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотга

ва 2-тоифали инспектори ёки архивариус лавозимига юридик мутахассислик бўйича, қоида тариқасида, ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тайинланади.

ФҲДЁ органининг 1-тоифали инспектори лавозимига олий юридик маълумотли номзод топилмаган тақдирда, ушбу лавозимга мазкур Низомда белгиланган тартибда юридик мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахс тайинланиши мумкин.

Амалдаги қонун ҳужжатларда ФҲДЁ органлари ходимларини ишга қабул қилишда уларнинг оилавий аҳволига эътибор қаратиш назарда тутилмаган, шунингдек айрим ҳолларда ушбу масала ходимнинг ҳуқуқлари бузилиши ёки камситилишига олиб келади.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ходимларни ишга қабул қилишда унинг оилавий шароити, хулқ атвори, билим даражаси ва касбга бўлган садоқати ўрганилади.

Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди (319-сон, 22.05.2020 й.).

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномага мажбурий алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди (илгари 2020 йил 31 декабрь эди).

❗️Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (илгари 2021 йил 1 январь эди).

📄 Бундан ташқари, автомототранспорт воситасини 12 ой мобайнида бошқарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар қаторига транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ҳам қўшилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Новости_законодательства

⚡️ Продлен срок замены водительского удостоверения на удостоверение нового образца

Внесены изменения в некоторые постановления Правительства (№ 319, 22.05.2020 г.).

Согласно внесененным изменениям, срок обязательной замены национальных водительских удостоверений старого образца на национальные водительские удостоверения нового образца продлен до 31 декабря 2021 года (ранее данный срок составлял 31 декабря 2020 года).

❗️Также, национальные водительские удостоверения и свидетельства о регистрации автомототранспортного средства старого образца считаются не действительными с 1 января 2022 года (раньше было 1 января 2021 года).

📄 Кроме этого, в перечень документов, подтверждающих управление автомототранспортными средствами в течение последних двенадцати месяцев добавлены свидетельство о регистрации автомототранспортного средства и страховой полис по обязательному страхованию гражданской ответственности владельца транспортного средства – для близких родственников владельца транспортного средства.

Подписаться на канал 👇👇👇
https://t.iss.one/pravoinf