Davlat xizmatlari yangiliklari
49.8K subscribers
9.83K photos
877 videos
8 files
8.26K links
Download Telegram
Бугун ўтаётган видеоселекторда Президент коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашаётганини айтди.
Касалланганларнинг ярмидан зиёди тузалган, кўплаб туман ва шаҳарларда инфекция тарқалмаган.
Карантиндан босқичма-босқич чиқиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланди. Мева-сабзавотларни ташиш учун вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларга рухсат бериш, шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни секин-аста юмшатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент в ходе сегодняшнего видеоселектора отметил, что эпидемиологическая ситуация по коронавирусу стабилизируется.
Выздоровели больше половины заболевших, во многих районах и городах коронавирус не выявлен.
Определены очередные шаги по поэтапному выходу из карантина. Даны указания по разрешению перевозок плодоовощной продукции между областями и городами, постепенному смягчению ограничений на пользование личного автотранспорта.

#Mirziyoyev #murojaat #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

⚠️ Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилиниб, қуйидаги тартиблар жорий этилмоқда.

Унга кўраб 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан:

🔹 фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга;

🔹 фуқароларга – шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа 2 метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга;

🔹 олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари ва профессор ўқитувчиларига – илмий ишларни давом эттириш мақсадида лаборатория ва кафедралар фаолиятларини тиклашга рухсат берилди.

Шунингдек, туманлараро (шаҳарлараро), вилоятлараро ва Тошкент шаҳрига кириб-чиқишда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи юридик ва жисмоний шахсларларнинг барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситаларида ҳаракатланишига ички ишлар органлари томонидан маҳсулотларни тезкор ва қулай йўналишлар орқали ўз манзилларига етиб боришига кўмаклашиш белгиланди.

❗️ Таъкидлаб ўтиш жоизки, жамоат жойлари, бозорлар ва рухсат берилган савдо хизмат шохобчаларида ҳамда автотранспорт воситаларида ҳаракатланиш давомида барча Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган тегишлича санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ДХАдан_гапирамиз

Тадбиркорлик қилиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бўйича электрон савдо ғолиблиги тўғрисидаги баённомани Давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин.

Батафсил: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=_dNxYjdDnDc&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/mEtpagcm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Имтиҳонлар шаклини соддалаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Лицейлар фаолиятини кучайтириш, ҳар бир вилоятда намунали касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам качественной организации учебного процесса в условиях пандемии.
Отмечена необходимость проведения упрощенных экзаменов.
Указано на важность развития методики преподавания и квалификации педагогов.
Даны поручения по усилению деятельности лицеев, организации в каждой области образцовых профессиональных школ, колледжей и техникумов.

#Mirziyoyev #yigilish #talim #imtihon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vahimasizkarantin

☝️ Уйдан қандай вазиятда чиқиш зарур?

Коронавирусни юқтирмаслик бўйича муҳим тавсиялар.

〰️〰️〰️〰️
#каратинбезпаники

☝️ Какие правила необходимо соблюдать при выходе из дома?

Важные советы о том, как избежать коронавирусной инфекции.

@koronavirusinfouz

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Ҳали ҳам бизнес бошлагач банк ҳисоб рақамини очиш учун банкма-банк юрибсизми? 🤔

Биз бу сарсонгарчиликларга чек қўямиз!

ДХА билан бизнесингизни рўйхатдан ўтказиб, шу ернинг ўзида исталган банкда ҳисоб рақам очишингиз мумкин.

Буни қандай қилиб электрон тарзда амалга ошириш мумкинлигини билишни истасангиз, видео-қўлланмамизни томоша қилинг! 👨🏻‍💻👩🏻‍💻

https://www.youtube.com/watch?v=XycDUpN6Am8&feature=youtu.be

Tas ix:
https://mover.uz/watch/0w6Zxdcm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Савол_Жавоб

Наркологик диспансердан олинадиган маълумотномалар Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади деб эшитгандим. Ҳозирда Марказга бориш имконимиз йўқ, маълумотномани қандай олсам бўлади?


Сиз уйдан чиқмасдан туриб маълумотномани олишингиз мумкин, бунинг учун my.gov.uz сайти орқали ариза юборишнинг ўзи кифоя. Бунда тизим орқали маълумотнома шакллантирилиб, юклаб олишингиз учун шахсий кабинетингизга юборилади.


Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, хизмат олиш жараёнида қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар (Навоий вилояти мисолида)

https://www.youtube.com/watch?v=uVLJt7qQdEY&feature=youtu.be

Tas ix:
https://mover.uz/watch/RqemEdcm/
#Савол_Жавоб

Яқинда фарзандим 3 ёшга тўлади. Боғчага қўйишим керак, йўлланма олиш учун эса Давлат хизматлари марказига боришим керак экан. Карантин вақтида буни қандай амалга оширса бўлади ?

Сиз уйдан чиқмасдан туриб фарзандингизни боғчага қўйиш учун йўлланма олишингиз мумкин, бунинг учун my.gov.uz сайти орқали ариза юборишнинг ўзи кифоя. Бунда болаларга йўлланма навбатга асосан шакллантирилади. Агар боғчада бўш ўрин мавжуд бўлмаса фарзандингиз навбатга қўйилади.

Бироқ, коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан юртимизда эълон қилинган чекловларни инобатга олиб жорий йилнинг 16 март кунидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш учун ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилган.
​​ЎзА “Бир қути саховат!” акциясини эълон қилади

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, юзлаб юртдошларимиз бошпанасиз қолди. Улар бугун ёрдамга муҳтож. Ҳар биримиз алоҳида муаммоларни еча олмаслигимиз мумкин, лекин биз бирлашсак катта кучга айланамиз!

Биз билан бирга “Бир қути саховат!” акциясига қўшилинг!
Эсингизда, авваллари минг-минглар сарфлаб, Рамазонда ифторликлар қилардик, бугун шу ифторлик маблағини ёрдамга, саховатга ажратиш имкони бор!

Бунинг учун ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Сирдарёдаги офат жабрдийдаларига ёрдам акциясига қўшилиб, юртошларингиз дастурхонига озиқ-овқатлар (ширинликлар, гуруч, ёғ, ун, тухум кабилар), гигиеник воситалар (саломатлик ва кир ювиш воситалари, болалар учун керакли буюмлар ва ҳ.к.), кийим-кечаклар, болалар учун ўйинчоқлар юборишингиз мумкин.

Туҳфаларингизни олиб келиш имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб, оламиз.

Пул ўтказиш орқали ёрдам бермоқчи бўлсангиз қуйидаги пластик карта рақамига маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600 0202 7926 1981
(Карта акцияда кўнгилли сифатида иштирок этаётган Рўзибоева Муаттарга тегишли.)
Чет элда ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун UnionPay 6262470096849588
(Карта акцияда иштирок этаётган мухбиримиз Нозима Тошпўлатовага тегишли)

Шунингдек, ёрдамга муҳтож жабрдийдалар ҳам биз билан боғланишлари мумкин.

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси 42.

Мухбирларимиз сизнинг қўнғироғингизга жавоб беришади
☎️Телефонлар:
(91) 137 30 82,
(90) 959 76 62,
(90) 320 46 10,
(93) 571 72 35,
(93) 577 05 82,
(90) 333-90-96

Саволлар учун — телеграм манзил @UzA_pochta, [email protected] почта манзили ҳам ишлаб турибди.

Сизнинг “Саховат қутингиз” ўз эгаларига етиб бориши кафолатланган! Ҳисоботлар uza.uz сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам бериб борилади!
Шунингдек, алоҳида очилган @uzayordam каналида жараённи тўлиқ кузатиб борасиз.

Бизни кузатиб боринг👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Биз_биргамиз

“Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси бошланди

Адлия вазирлиги Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши натижасида юзага келган сув тошқинидан азият чекканларга гуманитар ёрдам юборди.

Бу Адлия вазирлигининг “Салом Сардоба, биз биргамиз” хайрия акцияси дастури доирасида амалга оширилажак тадбирлардан биридир.

Эвакуация қилинган фуқароларнинг бир қисми юридик коллежларга жойлаштирилди. Улар учун дам олиш ва ухлаш жойлари, иссиқ овқат, тиббий ёрдам олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, Оқолтин туманининг Сардоба шаҳарчаси ҳамда Мирзаобод туманининг Ёшлар қишлоғи фуқароларидан 500 нафари, шу жумладан 200 нафар вояга етмаганлар Сирдарё вилояти юридик коллежи биносига жойлаштирилди. Вазирлик раҳбарияти Сирдарё вилоятида бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда. Вазирлик раҳбарияти Сирдарё вилоятида бўлиб, жойларда аҳоли билан учрашмоқда.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Гулистон шаҳрида йиғилиш ўтказилди.
Фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди.
Аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

В городе Гулистане состоялось совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.
Всесторонне проанализировано чрезвычайное происшествие и его последствия.
Обсуждены актуальные вопросы, связанные с охраной здоровья, материальной и моральной поддержкой населения, восстановлением объектов социальной сферы и сельскохозяйственных угодий, определены необходимые меры.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter