Davlat xizmatlari yangiliklari
51.4K subscribers
10.1K photos
931 videos
8 files
8.59K links
Download Telegram
#Муносабат

Дарё.уз интернет-нашрида Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Давлат хизматлари марказида ОТМларга ҳужжат топшириш учун ташриф буюрган абитуриентлар оқими кескин ошгани натижасида юзага келган навбатлар ҳақида маълумот жойлаштирилди.

Давлат хизматлари агентлиги мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда ҳақиқатдан ҳам барча ОТМга ҳужжат қабул қилувчи комиссиялар ва айрим Давлат хизматлари марказларида ҳужжат топшириш учун ташриф буюрган абитуриентлар оқими кескин ошгани натижасида навбатлар пайдо бўлиши кузатилмоқда.

Давлат тест марказининг маълумоти кўра, ҳақиқатдан ҳам Самарқанд давлат университети жорий йилда абитуриентлар орасида энг талабгор ҳисобланади ва унга 20 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган.

ДХМларда навбат пайдо бўлиши сабабларидан бири — улар ҳозирча илгари мавжуд бўлган “Ягона дарча” марказлари биносида жойлашган. Аммо аввалги марказлардан фарқли ўлароқ, кўрсатилган хизматлар сони ошиб, ташриф буюрувчилар сони бир неча маротабага ошган.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу муаммони бартараф этишга қаратилган ишларни олиб бормоқда. Бугунги кунга қадар республика бўйлаб 30 га яқин замонавий, ҳар томонлама қулайликларга эга ва сўнги технологик ечимларни ўз ичига қамраб олган Давлат хизматлари марказлари фойдаланишга топширилди.

Хусусан, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази замонавий биносини жорий йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, айнан олий таълим муассасаларга қабул қилиш жараёни қулайроқ бўлиши учун куни-кеча Давлат хизматлари агентлиги томонидан белгиланган рўйхатдаги ОТМларга эндиликда ҳужжатларни куннинг 24 соати давомида, қулай бўлган вақтда топшириш имконини яратилди.

Шу боис, ҳурматли абитуриентларимизни иссиқ жазирамаларда навбатда турмасдан, Давлат хизматлари марказига ўзларига қулай бўлган вақтда ташриф буюришни тавсия қиламиз.
Директор АГУ ознакомился с деятельностью московского Центра управления регионом

Делегация Республики Узбекистан во главе с Премьер-министром Абдуллой Ариповым посетила столицу Российской Федерации.

Программой визита предусмотрены переговоры c Председателем Правительства Российской Федерации Дмитрием Медведевым для обсуждения хода реализации договоренностей, достигнутых на первом заседании узбекско-российской Совместной комиссии на уровне глав правительств 30 мая в г. Ургенче.

Директор Агентства государственных услуг Халилило Турахужаев в составе правительственной делегации ознакомился с деятельностью Центра управления регионом в Доме правительства Московской области.

В Центре работает 122 сотрудника из 30 отраслевых министерств и ведомств.

С помощью информационных систем в круглосуточном режиме собирают и анализируют данные обо всех сферах Подмосковья. Сотрудники получают информацию от портала «Добродел» и системы «Инцидент», горячих линий губернатора, профильных ведомств, муниципалитетов, отраслевых систем.

Вся информация распределяется на 11 профильных блоков: «Медицина», «Образование», «Социальная защита», «Транспорт и дороги», «Экология», «ЖКХ», «Строительство», «МФЦ и государственные услуги», «СМИ», «Безопасность», «Национальные проекты и торги».

С помощью уникальных информационных систем здесь в круглосуточном режиме производятся сбор и анализ данных во всех сферах жизнедеятельности региона.

То есть, это своего рода мониторинговый офис, где быстро, качественно решаются такие важные повседневные вопросы, как запись к врачу, порядок на дороге, запись в школу или детский сад, уборка мусора и другие.
ДХА директори Москва Ҳудудий бошқарув марказининг фаолияти билан танишди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясининг пойтахтига ташриф буюрди.

Ташриф дастурида 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Турахужаев ҳукумат делегацияси таркибида Москва вилояти Ҳукумат уйида жойлашган Ҳудудий бошқарув маркази фаолияти билан танишди.

Марказда 30 тармоқ вазирлик ва идораларидан 122 нафар ходим фаолият юритади.

Ахборот тизимлари ёрдамида Москва вилояти ҳудудидаги барча фаолият соҳалари бўйича маълумотлар йиғилади ва таҳлил қилинади. Ходимлар “Добродел” портали ва “Инцидент” тизими, губернаторнинг ишонч телефонлари, ихтисослашган муассасалар ва бошқа соҳаларга оид тизимлардан маълумот олади.

Барча маълумотлар 11 махсус тармоқларга тақсимланади: «Тиббиёт», «Таълим», «Ижтимоий ҳимоя», «Транспорт ва йўллар», «Экология», «Уй-жой коммунал хизматлари», «Қурилиш», «КФМ ва давлат хизматлари», «ОАВ» «Хавфсизлик», «Миллий лойиҳалар ва тендерлар».

Махсус ахборот тизимлари ёрдамида бу ерда ҳудуднинг барча фаолият соҳаларига оид маълумотлар кечаю-кундуз тўпланади ва таҳлил қилинади.

Яъни, бу врачга ёзилиш, автойўллар тартиби, болаларни мактаб ва боғчаларга жойлаштириш, чиқинди йиғиш ва бошқа кундалик масалаларни тез ва самарали ечимини топадиган ўзига хос мониторинг маркази ҳисобланади.
Натижалар умумлаштирилди: ўтган ярим йилликда ДХАга 4 380 та мурожаат келиб тушди

уларнинг 1920 таси бевосита жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган.


Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқаролар дардини эшитиш ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш — Давлат хизматлари агентлиги фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлили натижасида оғриқли нуқталар аниқланади ва келгусида амалга ошириш лозим бўлган ишларни стратегияси шаклланади.

Буларнинг 34 % қаноатлантирилган, 58 % бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 % тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган, қолганлари эса ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/blog/post/Natijalar-umumlashtirildi-utgan-yarim-yillikda-DXAga-4-380-ta-murojaat-kelib-tushdi
Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони



https://bit.ly/2NPBsvJ

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
«O’ZBEK-XITOY TURIZMNI RIVOJLANTIRISH UYUSHMASI»
рўйхатдан ўтказилди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан навбатдаги уюшма рўйхатдан ўтказилди.

Уюшманинг асосий мақсад ва вазифалари:

- икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида хамкорликни ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатиш ва бу борада тизимли равишда В2В учрашувлар ташкил этиш;

- Республикада фаолият юритувчи ҳамда Уюшмага аъзо Хитой Халқ Республикасида фаолият олиб борувчи туроператорлар ва бошқа туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритиш;

- икки давлатнинг туризм соҳасига инвестиция киритиш истагини билдирган инвесторларни хар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
Қабулдаги навбатлар ҳақида: борма, куясан...

👉 https://kun.uz/44452742

Kun.uz расмий канали 👇

https://telegram.me/joinchat/AqzVDTu1wCTRVzr48Z39EA
Энди кассага навбат кутиш керак эмас

ДХМлар 24 соат ишлагани билан аввалги йиллар битирувчилари тўловларни қаерга қилсин, деган савол туғилиши табиий.

Биз бунинг ечимини ҳам топдик!

Батафсил:
https://teletype.in/@davxizmat/H1nshyLWr

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Теперь ждать в кассе не нужно

Естественно, может возникнуть вопрос, даже если ЦГУ и работают 24 часа, куда выпускники прошлых лет будут оплачивать пошлину?

Мы нашли решение и этому вопросу!

Подробнее:
https://teletype.in/@davxizmat/H1b_pkLbB

Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентлар учун электрон қўлланма

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сон қарори асосида амалдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 11-иловасида келтирилган ЖАВОБЛАР ВАРАҚАСИга ўзгартиришлар киритилди.

Жавоблар варақасига оид ўзгаришларни ҳисобга олиб, Давлат тест маркази мутахассислари томонидан янги намунадаги жавоблар варақасини тўлдириш бўйича электрон (видео) қўлланма ишлаб чиқилди.

Ҳурматли абитуриентлар!

Тест синови бошлангунга қадар Электрон қўлланма билан кўпроқ ишлашингизни маслаҳат берамиз. Қўлланма орқали янги шаклдаги жавоблар варақаси билан яқиндан танишиш, уни хатосиз тўлдириш тартиби ва қоидаси бўйича зарур кўникма ва тажрибага эга бўласиз.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
❗️Согласно Указу Президента Республики Узбекистан от 12 июля 2019 года с 1 августа повышаются размеры заработной платы работникам бюджетных учреждений и организаций, а также пенсий, стипендий и пособий.

Новые минимальные размеры:

заработной платы — 223000 сумов в месяц (сейчас — 202730 сумов);

пенсии по возрасту — 436150 сумов в месяц (396500);

пособия престарелым и нетрудоспособным гражданам, не имеющим необходимого стажа работы, — 267650 сумов в месяц (243300).

Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
❗️Ўзбекистон республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги Фармонига мувофиқ 1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори оширилмоқда.

Унга кўра,

энг кам ойлик иш ҳақи – ойига 223 000 сўм (ҳозирда - 202730сўм);

ёшга доир пенсиялар – ойига 436 150 сўм (396500);

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм (243300) миқдорида белгиланди.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Forwarded from Xushnudbek.uz
Абитуриентлар учун айрим эслатмалар
#abituriyent

👉 Бугун, якшанба куни ҳам қабул комиссиялари фаолият олиб боради. Тўлов қилиш имконияти ҳам бор ёки онлайн тўланг;

👉 Қабул 15 июлгача, узайтирилгани йўқ, миш-мишларга ишонманг. Агар узайтирилса, албатта расмий хабар берилади;

👉 Қабул комиссиялари охирги абитуриент қолгунча (соат нечигача бўлса ҳам) фаолият олиб боради, ҳеч ким қолиб кетмайди;

👉 Сиртқи учун қабул - 15 июлгача (30 июль деб адашманг);

👉 Онлайн ҳужжат топшириш хизмати ҳам ишга тушди (https://my.gov.uz/uz/students-admission) Бунда фақат 5 та ОТМни (ТДЮУ, ФарДУ, ҚДУ, СамДУ, ГулДУ) 1-йўналиш қилиб танлаш шарт. 2 ва 3-йўналишга исталган ОТМларни танлаш мумкин, бунга чеклов йўқ.


Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈
#Қабул_2019

Олий ўқув юртига ҳужжатларни онлайн топширамиз!

Энди белгиланган 5 та миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойингиздан узоқлашмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилди.

Қуйида Сизга ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикаларни тақдим этмоқдамиз.

https://telegra.ph/Olij-%D1%9E%D2%9Buv-yurtiga-%D2%B3uzhzhatlarni-onlajn-topshiramiz-07-14
#Приём_2019

Документы в вузы будем подавать онлайн!

Теперь подать документы в утвержденные 5 вузов можно не уезжая из своего города, либо не выходя из дома — через портал my.gov.uz.

Ниже приводим Вам графику, как заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.

https://telegra.ph/Dokumenty-v-vuzy-budem-podavat-onlajn-07-14
#Муносабат

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-саҳифасида Давлат Тест маркази Бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабовнинг интервьюси жойлаштирилди.

Шу жумладан, суҳбатда ОТМларга Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш жараёни ҳақида ҳам сўз юритилди.

ДТМ Тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Барно Ражабов томонидан абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш жараёни билан боғлиқ тақдим этилган маълумотда беш олтита ОТМда 60 мингга яқин абитуриент топширган бўлса, шундан бор йўғи 5 фоизи ДХА орқали топширгани айтилган.

Давлат хизматлари агентлигида ушбу статистика ҳақида аниқлик киритиб, қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 7 июндаги 17-сон баёнида 5 турдаги олий таълим муассасасига ҳужжатларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона портал орқали қабул қилиш аниқ белгиланган, яъни 5-6 та эмас.

Булар:

- Тошкент давлат юридик университети
- Қорақалпоқ давлат университети
- Самарқанд давлат университети
- Фарғона давлат университети
- Гулистон давлат университети.

Наҳотки, ДТМнинг масъул шахслари ДХМлар орқали нечта олий таълим муассасасига абитуриентлар ҳужжат топшираётганлигини билишмаса, ахир бу Давлат комиссиясининг қарори билан белгиланган-ку. Қолаверса, тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси ДХМлар ва ОТМлар орқали нечта абитуриентлар ҳужжат топширганлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиши керак эди.

13 июль ҳолати бўйича Давлат хизматлари марказлари орқали жами 92 290 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтиб, улардан 47071 нафари 2019 йил битирувчилари ва 45219 нафари олдинги йиллар битирувчиларидир. Ушбу маълумотнинг ўзи ҳурматли ДТМ Бош бошқармаси бошлиғи маълум қилган маълумотлардан кескин фарқланади.

Эслатиб ўтмоқчимиз, абитуриентлар қулайлиги учун шу кунларда ДХМлар орқали 24 соатлик режим йўлга қуйилган. 12 июль куни соат 20.00 дан 13 июль 09:00 гача республика барча марказлар ходимлари 1 542 абитуриентни рўйхатдан ўтказди.

Бундан ташқари, Б. Ражабов ДХМлар ходимларининг компетентлигига шубҳа қилган ҳолда, “ДХАда ҳужжатларни қабул қилувчилар ҳали ўзлари кўп нарсаларни биздан аниқлаштиришаяпти”, дея таъкидладилар. Аммо айтиш жоизки, қабул жараёни бошланмасидан аввал барча Давлат хизматлари ходимларига ушбу тизимдан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш учун алоҳида семинар ва лекциялар ташкил этилган ва барча ходимларни ўргатишган.

Бундан ташқари эслатмоқчимизки, ДХМ ходимлари ушбу тизимдан илк бор фойдаланаётгани йўқ. Айнан Марказларимиз орқали ўтган йили Тошкент давлат юридик университетига мамлакатимизнинг 7 мингга яқин абитуриентлари қабул қилинган. Мазкур синов лойиҳаси ДХМлар орқали ташкил этилган қабулларни самарали эканлигини кўрсатди, ва абитуриентларнинг таҳминан 1,5 миллиард сўмга яқин маблағларини тежади.

Ҳулоса ўрнида, ҳурматли мутасадди ташкилотлар вакилларини маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этаётганда эътиборлироқ бўлишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Қабул_2019

Куну-тун, исталган пайт ОТМга ҳужжат топширинг


Давлат хизматлари агентлиги эслатмоқда:

1. Тошкент давлат юридик университети;

2. Қорақалпоқ давлат университети;

3. Гулистон давлат университети;

4. Фарғона давлат университети;

5. Самарқанд давлат университетига ҳужжатларни

Давлат хизматлари марказлари орқали куннинг 24 соати давомида, ўзингизга қулай бўлган вақтда топшириш имконига эгасиз!

Тунда кўрсатиладиган хизматдан фойдаланган ҳолда
, 13 июль куни соат 20.00 дан 14 июль куни соат 09.00 га қадар 2045 абитуриент Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтди.

Вақтни бесамар сарфламанг!

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Документы в вуз — в любое время суток

Агентство государственных услуг напоминает, подать документы в:

1. Ташкентский государственный юридический университет;

2. Каракалпакский государственный университет;

3. Гулистанский государственный университет;

4. Ферганский государственный университет;

5. Самаркандский государственный университет можно через Центры государственных услуг в любое удобное для вас время – дня или ночи. Услуга доступна круглосуточно!

Воспользовавшиеся круглосуточной услугой Центров госуслуг 2045 абитуриентов зарегистрированы с 20.00 часов 13 июля до 09.00 часов 14 июля .

Не тратьте время попросту!

Присоединиться к каналу: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Таълим олишнинг эрта-кечи йўқ

Бу йилги абитуриентлар бизни ҳайрон қолдиришни давом этишмоқда.

80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.

Ёши энг улуғ абитуриентимиз Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун ОТМларга ҳужжат топширишнинг охирги куни.

Шу кунларда Давлат хизматлари марказларида 24 соат куну-тун хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар ДХМлар орқали жами
102 678 нафар абитуриент ОТМга имтиҳонга кириш учун рўйхатдан ўтиб, улардан 49 307 нафари 2019 йил битирувчилари ва 53371 нафари олдинги йиллар битирувчилари.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat