Davlat xizmatlari yangiliklari
51.1K subscribers
10K photos
918 videos
8 files
8.49K links
Download Telegram
Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Umid Isoqjonõğli)
Коммунал хизматлардан қарздор шахслар қатор давлат хизматларидан фойдалана олмайди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги қарори билан электр энергияси, табий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик текширилгандан содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тасдиқланди.

Эндиликда қуйидаги руйхатга киритилган хизматлар Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида қарзорлик аниқланмаган тақдирдагина кўрсатилади:

— кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар);

— автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар);

— янги автомотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш;

— кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш;
автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш;

— автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш.

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик аниқланган тақдирда, битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар қарздорга Бюро маълумотлар базасидан олинган тегишли кўчирма нусхани тақдим қилган ҳолда битимни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни рад этади.

Етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорликни текшириш жисмоний шахсларга – кўчмас мулк объектлари мулкдорларига ва қарздор – кўчмас мулк мулкдорининг турар жой манзили бўйича доимий прописка қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.

Бундан ташқари, қабул қилинган қарор билан Бюрога жисмоний шахсларнинг етказиб берилган энергия ресурслари, сув чиқариш хизматлари, ижро ҳужжатлари бўйича қарзларни тўлашнинг қўшимча шакллари, фуқароларнинг қарздорлик мавжудлиги ва уни замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан, шу жумладан, «SMS» хабарлар ва «USSD» сўровлардан фойдаланган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисида хабардор қилиш шаклларини жорий этиш ҳуқуқи берилди.

https://www.xabar.uz/v44

Каналга уланиш https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-NuYNzLMqAbog
Тошкент давлат юридик университетига энди масофадан ҳужжат топшириш мумкин
https://www.xabar.uz/5oy

Каналга қўшилинг:👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6kMk4Fa6cYxBJxbQ
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Ҳурматли фуқаролар!
Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида сизни қизиқтирган барча саволларнинг жавобини махсус “Telegram” бот орқали батафсил олиш имконияти яратилди.

Мазкур “Telegram” бот Сизларнинг таклифларингиз асосида янада такомиллаштириб борилади.

Ботдан фойдаланиш 👉 t.iss.one/uzdavxizmatbot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Нотариат тизимини низоларни олдини олувчи институт сифатида янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат этганларнинг шахсини аниқлаш бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Наманганликлар энди паспорт олиш учун «паспорт стол»га бориши шарт эмас
https://www.xabar.uz/ied

Каналга қўшилинг:👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6kMk4Fa6cYxBJxbQ
Энди судланмаганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун Тошкентга қатнаш шарт эмас
https://www.xabar.uz/mun

Каналга қўшилинг:👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE6kMk4Fa6cYxBJxbQ