Kainbek
6.02K subscribers
1.4K photos
571 videos
489 links
Кайфиятга қараб ёзилар. Light. Шахсий қайдлар
Download Telegram
Швеция ва социализм

Швецияда одамларнинг энг катта муаммоларидан бири уй-жой ижараси бўлиб, одамлар уй-жойни ижарага олиш учун йиллаб кутишар экан. Шаҳарларда расман навбатга ёзилишар экан.

Сабаби уй-жой ва ижара бозори ҳукумат томонидан жиддий тартибга солинади, айниқса, ижара нархи ҳукумат назоратида бўлади. Арендатор ўз билганича нархни ошира олмайди. Шу сабабли арзон ижарага ҳақиқатда катта навбат/талаб юзага келар экан.

Албатта, бундай катта талаб шаротида турли ноқонуний схемалар ҳам мавжуд экан. Одамини топа олсангиз, жуда катта тўлов эвазига арзон квартира ижарасини қўлга киритиш мумкин экан. Бу ҳолатда доимо хавотирда яшашга мажбур бўласиз. Айтишларича, бундай реалликни кўпчилик билади, лекин социализмнинг нуқсони сифатида кўришади.

Бу фактлар мутлақо ҳақиқатга даъво қилмайди, маҳаллий шведлар билан гаплашиб тушунганларим. Адам Смит бу ҳолатни табиийки бозор иқтисодиёти тамойиллари билан асослаб берган бўлар эди.

Сурат ва видеоларда Мальмёдаги уйлар.
Forwarded from City planner (Husan Mukimov)
Париждан илҳомланиб.
1-қисм. Барон Осман

Бир даврнинг энг илғор, шаҳарларни режалаштириш бўйича, уч шахсини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Булар Ильдефонс Серда, Барселонанинг бош режасини ишлаб чиққан. Барон Жорж Эжен Осман (Haussmann), Парижни мобил тармоқли шаҳарга айлантирган ва Фредерик Лоу Олмстед, Нью- Йоркдаги Централ Паркни (Central Park) ишлаб чиқишда атроф муҳит формалари билан боғлиқликни қидирган. Булар аслида бир бирлари билан кўришганлиги номаълум, балки шунинг учун уларниг қарашлари хар хил бўлгандир.

Айтишларича, янги Париж режасини Наполеон III конверт орқасига биринчи эскизларини чизган экан, лекин бу ҳақида хеч қандай тарихий далил йўқ. Бироқ, у 1950- йилларда Барон Жорож Эжен Османни Парижни Бош режасини тузишга ёллайди.

ХIX – аср ўрталарида Париж кўчаларида харакатланиш жуда қийин бўлган. Бунга сабаб минг йиллик шаҳар тарихида олиб борилган қурилишлар шаҳар кўчаларини лабиринт қилиб юборган эди. Масалан 1850 йилгача извош билан Марс майдонидан (Champs de Mars) Ботаник боғигача (Jardin des Plantes) бўлган масофани икки соатда босиб ўтиши мумкин бўлган, қачонки пиёда ушбу манзилга ундан тез етиб борган. Барон Османга шаҳар ички кўчаларини очишга (бўзишга) ун йиллар талаб қилди. У шаҳар қисмларини учта тармоқ билан боғлайди – шимолдан жанубга ва ғарбдан шарққа. Бу кўчаларни очилишида кўпгина сиёсий қарашлар ҳам бор эди.

Чунки 1948 йилгача Париж учта революцияни бошидан кечирган эди. Кичик, тор ва муйилишлардан иборат кўчаларда барикадалар қуриш осон бўлиб, армия ва полицияни ўтишин қийинлаштирган. Барон Осман 1850 йилда Парижни Бош режасини ишлаб чиқишга киришади ва кўчаларни тўғри (линейный) қилиб лойиҳалаб, иккита пушкали отлиқ сиғадиган қилиб қуради. Бу барикадалар қилишга ва полция ва армия учун қулайликлар олиб келади. Ричард Сеннет китобида ёзади “Ўрта асрларда душмандан химоя қилиш учун шаҳарнинг ташқи деворларини мустаҳкам қилиб қуришган, лекин Османнинг душмани шаҳар ичида эди” деб. Османнинг “Шаҳар таҳлил” усули шундан иборат бўлганки, у ўз Геодизистларини баланд устунга чиқариб, тепадан кўриниш (план) чизмаларни тайёрлашган ва ортга тушиб жойларда солиштиришган.

Аслида Османни режалари фақат полиция хукумати учун хизмат қилган дейилса, уларнинг характерини тушуниш қийин бўлади. Шаҳар революциялардан химоя қилинганидан сунг, re΄seaux -катта бульварлар ва уларга элтувчи йўллар кенг ижтимоий мақсадларга хизмат қилиши керак эди. Шаҳар марказидаги боғлар, айниқса Тюльри (Tuilerien), барча парижликлар учун очиқ эди. Осман Булон (Bois de Boulogne), Бют – Шамон (Bois des Buttes-Chaumont) хамда Венсен (Bois des Vincennes) ўрмонларини яратади.

Бульварларни тугатгач, Осман улар атрофида уйларни қура бошлайди. Уйлар асосан Парижнинг ўрта қатлами ва хар хил касб ва соха аҳолиси учун мулжалланаган эди. Ҳовли қисмида хунарманд ва савдо расталари жойлашган бўлиб, юқори қаватган кўтарилган сари хурматга сазовор қатлам қисми жойлашган эди. Мансарда қисмида эса асосан хизматкорлар қуним топишган эди.

Барон Осман аҳоли ва хаттоки ишчи қатлам орасида ҳам машҳур ва хурматга сазовор шахс бўлган. У иқтисодий тарафини ўйламагна ҳолда “Хеч қанақа кичик режалар” шиори остида Парижни қайта қуриш учун кўп миқдорда пул сарфлайди ва у пулларни хеч қачон қайтара олмаслигини хам биларди ва 1869 йил Париж шаҳри 16 йил давом этган қурилишлардан сунг банкрот бўлади.
Швеция йўлларидаги хавфсизлик

Швеция йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ўлим ва оғир тан жароҳат олиш ҳолатларини минимумга туширган мамлакатлардан биридир.

Швецияга масъулларига кўра, йўллардаги хавфсизликка, аввало, йўл ҳаракати иштирокчилари эмас, балки йўл хавфсизлиги тизимини яратадиган органлар, лойиҳачилар ва қурувчилар масъулдир. Чунки ҳайдовчиларнинг ҳам, пиёдаларнинг ҳам негизида инсон туради. Инсон хато қилиши, шўхлик қилиши, адашиши мумкин. Масъуллар айнан хатолар, шўхликлар ўлимга, жиддий жароҳатларга олиб келмаслиги учун интилиши лозим. Қисқа қилиб айтганда, давлат масъулиятни ўзидан соқит қилиб, йўл иштирокчиларига юкламаслиги лозим.

Иккинчидан, йўл инфраструктураси ҳам айнан шу ғояга йўналтирилиши лозим. Масалан, йўлларда қарама-қарши йўналиш металл трос билан ажратилган, машиналар тўқнашиб кетмайди. Трос машинанинг юмшоқ тўхташига ёрдам беради.

Бугина эмас. Швеция чорраҳалар тизимини қайта кўриб чиққан. Яъни светофорлар чорраҳаларда аварияларни кескин камайтиради, лекин шунда ҳам юз берса, йўловчи ёки ҳайдовчилар ҳаёти учун оғир оқибатлар келтиради. Шунинг учун светофорли чорраҳаларни “круг”ларга айлантиришга қарор қилинган. Чунки кругга кираётган ҳар қандай ҳайдовчи тезликни пасайтиришга мажбур бўлади.

Бундан ташқари, полосалар, айниқса, бекат ва пиёдалар ўтадиган жойларда йўллар торайтирилган, баъзи ҳолатларда “ётиқ полициячи” шаклида кўтариб қўйилган. Мақсад “учиб ўтиши”ни мумкин қадар қийинлаштиришдир. Парковкалар қиммат, умуман, машина сақлаш одамларга қимматга тушади. Шу билан бирга, жамоат транспорти мукаммал даражага етказилган, нафақат кўп қаватли кварталларда, балки шаҳар четидаги ҳовлили маҳаллалар орасидан ҳам жамоат транспорти қулай, тез ва доимий равишда қатнайди. Айтишларича, Швецияда аксарият ҳолатларда ҳар қандай одам учун бекат 300 метрдан узоқ эмас.

Камералар бор. Лекин уларнинг қайси бири ишлаяпти, қайси бири ишламаётганини ҳеч ким билмайди. Мақсад сал нарсага қоидабузарни ушлаб, жазога тортиш эмас, балки кўп қоидани бузганлар охир оқибатда жазодан қочиб қутула олмаслигини эслатиб туришдир.

Ҳар бир авария батафсил ўрганилади, нафақат йўл ҳаракати хавфсизлиги, балки тиббиёт муассасаларининг маълумотлари асосида ҳам тизим такомиллаштириб борилади.

Йўлларнинг автомобиль юрадиган қисмидан жамоат транспорти, великлар учун полосалар ажратиб олинган, пиёда приоритетга айланган.
Эдвард Мунк, Осло