Davlat siyosati
4.14K subscribers
682 photos
112 videos
3 files
140 links
Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси
Download Telegram
Президент администрациясининг янги тузилмаси

@davlatsiyosati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилигимиз камида бир марта бўлса ҳам битта бармоғи йўқ одамга дуч келганмиз. Нимадир сабаб туфайли бармоғидан айрилган одамлар кўплаб топилади. Ўз навбатида бу бир қанча қийинчиликлар ҳам туғдиради. Аммо илк марта Ўзбекистонга протез бармоқлар келтирилибди.

Беморнинг бармоғини ўлчаб, жуда қулай ва сифатли қилиб қўйиб беришаркан. Яхши томони протезни ечиб қўйиб, керак пайти яна тақиб олинса бўларкан. Ручкада ҳам бемалол ёзса бўлади. Танишларга юбориб қўямиз, кўпчиликка фойдаси тегади, албатта.

Мурожаат: +998909866544
Телеграм: +998958476544
Реклама
Аскар Исаков “Ўзтрансгаз” раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

@davlatsiyosati
⚡️2023-2024 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари (мандат) 22 август куни эълон қилиниши кутилмоқда.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Озарбайжонга етиб борди.

У аввал мангу олов ёдгорлигига, кейин Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди.

@davlatsiyosati
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида Олий давлатлараро кенгаш ташкил этиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Бундан ташқари, ташриф доирасида давлатлар, ҳукуматлар ва идоралар даражасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

2023-2024 йилларда ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича “йўл харитаси”, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисида, ёшларга оид сиёсат ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, Медиа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Фуқароларнинг визасиз қатновлари тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, “Е-permit” рухсатнома бланкларини электрон алмашиш ахборот тизимини жорий қилиш, оила ва болаларни муҳофаза қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди ҳамда Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги, киберхавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

@davlatsiyosati
Сенатнинг 44-ялпи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Унда кўриладиган масалалар:

▪️“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги;
▪️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги;
▪️“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги;
▪️“Ер қаъри тўғрисида”ги қонунлар;
▪️Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Қорабоғда Мирзо Улуғбек номидаги мактаб очилишида қатнашди.

Бу мактаб Ўзбекистон томонидан бунёд этилган.

@davlatsiyosati
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади.

Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.

— Биз олий таълимда қамровни кенгайтириб боряпмиз. Лекин ҳамма ҳам университетда ўқишни танламайди. Шунинг учун фарзандларимизга мактабдаёқ чет тиллари ва ҳунарлар ўргатишни мақсад қилганмиз. Кимнинг кичкина бўлсаям қўлида касби бўлса, куни ўтади. Кейин яна ўз устида ишлаб, маҳоратини ошириши ҳам мумкин. Мақсадимиз — ҳар бир ёшга муносиб шароит яратиш, — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев шу ерда ўқитувчилар ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот қилди.

@davlatsiyosati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди” — Президент

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Оқдарё ва Пастдарғомдаги подстанцияларни янгилаш, йил якунигача Каттақўрғон тумани ва Самарқанд шаҳрида қуввати 250 мегаватт бўлган 2 та қуёш электр станциясини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Вилоятда туризм соҳасида 20 мингта доимий иш ўрни яратиш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди. Бунинг учун жозибадор дастурларни кўпайтириш, йўлларни ва жамоат транспортини қулай қилиш зарурлиги таъкидланди. Туризм салоҳияти юқори 100 та маҳалла ва қишлоқда “туризм ипотекаси” дастури асосида янги саёҳат манзиллари очиш бўйича кўрсатма берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа мутасаддилари ахборот берди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

@davlatsiyosati
Олий суд қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳини оқлади

24 август куни Олий судда совет давридаги “Учлик Кенгаши”нинг махсус йиғилиш қарорларига кўра, 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида “босмачилик ҳаракати”да, қуролли тўда тузиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқаролари бўлган 240 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 240 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

24 август оқланган қатағон қурбонлари рўйхати

@davlatsiyosati
Ўзбекистон Ҳукумати билан Қирғизистон Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Баённома (Бишкек шаҳри, 2023 йил 27 январ) кучга кирди.

Икки давлат ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва унда бўлиб туриш учун идентификация ID-картасидан амалда фойдаланиш ўзаро келишувга кўра, 2023 йил 1 сентябр соат 00:00дан бошлаб йўлга қўйилади.

@davlatsiyosati
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев юртимизнинг халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга қўшган катта ҳиссаси, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётгани, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, миллий, умумбашарий қадриятлар руҳида етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари бир қатор спортчи ва мураббийларни мукофотлади.

@davlatsiyosati
Бир қатор хорижликлар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:

▪️Гуржий Степан Леонидович - Россия Федерацияси «Лукойл» акциядорлик жамиятининг Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича вице-президенти
▪️Мухаммад Абунайян - Саудия Арабистони Подшоҳлиги «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси
▪️Мухаммад Жамил Ал-Рамахий - Бирлашган Араб Амирликлари «Masdar» компанияси бош ижрочи директори
▪️Жемил Казанжи - Туркия Республикаси «Aksa Energy» компанияси бошқарув кенгаши раиси
▪️Мехмет Женгиз - Туркия Республикаси «Cengiz Holding» компанияси асосчиси
▪️Шандор Чаньи - Венгрия Республикасининг «OTP Bank» бошқаруви раиси
▪️Сейфоллах Гасеми - Америка Қўшма Штатларининг «Air Products» компанияси бошқаруви раиси
▪️Пэрис Муратоглу - Франция Республикасининг «Total Eren» компанияси бошқаруви раиси

@davlatsiyosati