Davlat siyosati
3.52K subscribers
760 photos
120 videos
5 files
158 links
Ўзбекистонда кадрлар алмашинуви, давлат сиёсати ва бошқарувига оид муҳим янгиликлар манбаси
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев бугун Душанбе шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш, хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари сўзга чиқди, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

Тадбир якунида қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

▪️Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнот;
▪️Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим;
▪️Марказий Осиёда ерусти транспортининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисида битим;
▪️Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ишлари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши тўғрисида низом;
▪️2022-2025 йилларда Марказий Осиёда саломатлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлаш учун “йўл харитаси”.

@davlatsiyosati
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашуви 2024 йил Қозоғистонда бўлиб ўтади.

@davlatsiyosati
Омаров Маманбий Аллабергенович Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Қўштепа канали ҳақида:

"Қўштепа” канали қурилиши бўйича ҳам ўз фикримни билдириб ўтмоқчиман.

Моҳият-эътиборига кўра, минтақамизда сувдан фойдаланиш жараёнида бизнинг мамлакатларимиз билан ҳеч қандай мажбурият асосида боғланмаган янги иштирокчи пайдо бўлди.

Афғон томони канални қуриш бўйича фаол иш олиб бораётганини яхши биласиз.

Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

“Қўштепа” каналининг қурилиши ва унинг Амударё сувидан фойдаланиш тартибига таъсири билан боғлиқ барча жиҳатларни мамлакатларимиздаги тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда ўрганиш бўйича Қўшма ишчи гуруҳини шакллантириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

@davlatsiyosati
Davlat siyosati
Омаров Маманбий Аллабергенович Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. @davlatsiyosati
Юсупов Байрам Махсетович Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми ғолиблари эълон қилинди.

@davlatsiyosati
Қурбонов Зуфар Камилевич Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев бугун Нью-Йорк шаҳрига борди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилади.

Йилнинг бош халқаро сиёсий тадбири доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчилари саммити, хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.

@davlatsiyosati
Академик, адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди.

@davlatsiyosati
Davlat siyosati
Академик, адабиётшунос олим Наим Каримов вафот этди. @davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев бугун, 18 сентябрь куни

▪️Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель;
▪️Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева;
▪️Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм;
▪️"Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

@davlatsiyosati
АҚШга амалий ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Қўшма Штатларда яшаётган ва ишлаётган бир гуруҳ ватандошларимиз ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

@davlatsiyosati
Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@davlatsiyosati
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига ташриф дастурига мувофиқ 19 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев БМТ бош ассамблеясидаги нутқида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

"Диёримиз жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган, исломни илм-маърифат ва тинчлик дини сифатида намоён этган Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий сингари улуғ аллома ва мутафаккирлар ватани экани билан ҳақли равишда фахрланамиз. Шундай буюк олимларнинг бой меросини ўрганиш, исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024 йил Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурамиз", деди Мирзиёев.

Нутқда айтилишича, беш марта “Меҳр” инсонпарварлик миссияси ўтказилди. Унинг доирасида 530 нафардан зиёд фуқаролар, аввало, аёллар ва болаларни Яқин Шарқ ва Афғонистондаги қуролли низолар ҳудудларидан ватанига қайтди.

"Яна бир муҳим фикрни таъкидлашни истардим. Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни таклиф қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев.

@davlatsiyosati
Forbes журналида чоп этилган мақолада муаллиф Мелик Кайлан АҚШ президенти Жо Байденнинг янги геостратегик ташаббусини ўрганиб, Ўзбекистон ва унинг президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги марказий ролига эътибор қаратди.

Кайлан Шавкат Мирзиёев минтақада бизнес, чегара ва савдо очилишини фаоллаштириб, Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланганини қайд этди. Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шарқ ва ғарб, шимол ва жанубни боғловчи йирик транспорт марказига айланишга интилмоқда.

Муаллиф Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлаб, АҚШни бу жараённи фаоллаштиришга чақирди. У, шунингдек, 1974 йилги Жексон-Вэник тузатишига эътибор қаратиб, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо муносабатларини нормаллаштириш учун уни бекор қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

@davlatsiyosati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19 сентябрь куни Ёшлар ижод саройида “Менинг юртим” телеканали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда суратга олган “Пирамида” миллий телесериалининг премьераси бўлиб ўтди.

Мазкур сериал реал воқеаларга асосланган бўлиб, тўқима образлар билан бойитилган. Эътиборлиси, сериал давлат бюджети маблағлари ҳисобидан эмас, телеканал ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан суратга олинган.

“Пирамида” сериали 25 сентябрдан бошлаб соат 21:30да “MY5” телеканалида намойиш этилади.

@davlatsiyosati
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америкага ташрифи якунланди ва у Тошкентга қайтиб келди. Ташрифнинг сўнгги кунида ҳам бир қатор учрашувлар ўтказди.

Хусусан:

▪️Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино;
▪️Boston Consulting Group компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриев;
▪️Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуган;
▪️Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга;
▪️Покистон бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар.

@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

@davlatsiyosati
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

@davlatsiyosati