Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш масалалари бўйича танқидий йиғилишдан муҳим жиҳатлар:
▪️“Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига жорий йил якунигача 12 минг километр тармоқ ҳамда 1300 та сув иншоотини қуриш ва таъмирлаш вазифаси қўйилди.
Бунинг ҳисобига 145 та маҳалладаги 1 миллион 100 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлади, 2 мингта маҳалладаги таъминот яхшиланади.
▪️Давлат раҳбари вилоят ҳокимларига халқ депутатлари билан бирга келгуси йил учун дастур ишлаб чиқиб, ҳукумат қарорига киритишни топширди. Бунда сув таъминоти даражаси паст 30 та туманга алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади.
▪️Қўшработ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Бухоро ва Жиззах шаҳарларида оқова сув, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарларида канализация тизимларини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.
▪️Бухоро шаҳрида тозалаш ва оқова сув тизимини реконструкция қилиш бўйича 281 миллион долларлик лойиҳанинг 75 миллион доллари иқтисод қилинган. Бу маблағ эвазига яна 1150 километр сув ва 117 километр оқова тармоқларини қуриш мумкин.
▪️Сўнгги олти йилда ичимлик суви соҳасига давлат бюджетидан 14 триллион 500 миллиард сўм ёки олдинги даврга нисбатан 6 баравар кўп маблағ ажратилган. 31 минг километр ичимлик суви ва оқова тармоқлари ўтказилган, 1200 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш бўлган. Бу ишлар натижасида мингта маҳалладаги 6,5 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик суви кириб борган.
▪️Лекин ҳали 30 та туман ва 1400 та маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш талаб этилади. Айрим насослар, соҳа корхоналарига тегишли махсус техникалар эскирган.

Намангандаги заҳарланиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилибди.
Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева хабар берди. Бугун Президент адмиинистрацияси масъуллари Наманган вилоятига етиб борди.
Боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказилди.

26 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиевни қабул қилди.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг BYD компанияси президенти ва асосчиси Ван Чуаньфу бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари, хусусан, Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқаришни тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда кейинги босқичларда унинг қувватини 300 минг донага етказиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, мамлакатимизга BYD электробусларини етказиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандислик-сервис марказларини очиш режалари қўллаб-қувватланди.

Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишидаги муҳим жиҳатлар:
▪️эҳтиёжманд аҳолининг масаласини тез ҳал қилиш учун берилган маблағларни ажратиш қарори вилоят ва туман ташкилоти, айримларида республика идорасига боғланиб қолаётган ортиқча бўғинларни олиб ташланади;
▪️“маҳалла бешлигига” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб, биргаликда ишлайдиган “маҳалла еттилиги” бўлади;
▪️“маҳалла еттилиги” — ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади;
▪️маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади;
▪️Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади;
▪️республика кенгашига бош вазир, ҳудудий кенгашларга ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шолцнинг таклифига биноан 28-30 сентябр кунлари амалий ташриф билан Берлин шаҳрида бўлади.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Тошкент шаҳри Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
@davlatsiyosati
Комиссия томонидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб борилади.
@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев ташриф билан Берлин шаҳрига етиб борди
“Берлин-Бранденбург” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Берлин федерал ўлкаси ички ишлар, рақамлаштириш ва спорт вазири Ирис Шпрингер ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 29 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Германия давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролардан бири: “Президент ҳатто Германиядан туриб ҳам бизни унутмадилар, қойилман”, дея айтган гапига жавобан бош вазир: “Германияда хизмат сафарида бўлиб, кечаси 1 да ҳокимга телефон қилдилар, менга телефон қилдилар. Эрталаб 8 да яна телефон қилдилар.
Президентимизга барча кучлар жалб қилинганини, 24 соат давомида ишлар ташкил қилиниб, кечаси билан ишлашганини билдирдим. Сафарда бўлсалар ҳам уларнинг эътиборларидан четда қолмайсизлар, ҳавотир олманглар”, деб таъкидлади Абдулла Арипов.

Бекзод Абдувалиевич Нариманов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари этиб сайланди.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1-2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги икки томонлама музокаралар ўтказилиши ҳамда “ЭКСПО Доха-2023” – “Яшил саҳро, янада яхши атроф-муҳит” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.
Бўлажак музокараларда етакчилар Ўзбекистон-Қатар ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Давлат ташрифи якунида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев бугун, 1 октябр куни Nebras Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Ҳажрий билан учрашди.
Учрашувда энергетика, муқобил энергетикада янги лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Хусусан:
▪️Сирдарё вилоятида буғ-газ технологиялари асосида қуввати 1,6 ГВт бўлган замонавий электр станцияси қурилиши бошланган;
▪️Сурхондарё вилоятида иссиқлик электр станциясини барпо этиш лойиҳаси якунланмоқда;
▪️Тошкент вилоятида 600 МВт қувватли энергия сақлаш тизимлари яратилади;
▪️Қорақалпоғистонда 1 ГВт қувватли шамол электр станцияси ишга туширилади.

Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни имзоладилар:
▪️Ўзбекистон ҳукумати ва Қатар ҳукумати ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
▪️Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Қатар Ижтимоий ривожланиш ва оила вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
▪️Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Қатар Ички ишлар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
▪️Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Қатар Инвестиция агентлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
▪️Ўзбекистон Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Қатар Маъмурий назорат ва шаффофлик бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
▪️Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ва Доҳа динларараро мулоқот халқаро маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
▪️Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Қатар Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
▪️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида битим;
▪️Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Қатар Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.

Жиззах шаҳридаги EURASIA Gilamlari МЧЖ гилам корхонаси лойиҳасининг умумий қиймати 2 млн. евродан ортиқ, шундан 500 минг доллар Микрокредитбанк томонидан ажратилган кредит суммасига тўғри келади.
Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 122 070 м. кв. бўлиб, корхонада айни дамда 115 та янги иш ўрни яратилган. Келгусида корхона Табриз ва Исфаҳон гиламларини ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирган.
“Микрокредитбанк” оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ушбу корхонага пресс-тур ташкил этди. Пресс-тур давомида иштирокчилар корхонада гилам ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишдилар.
EURASIA Gilamlari МЧЖ гилам ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириб, Белгиядан қўшимча гилам ва гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олди, унда ички ва ташқи бозор (экспорт) учун замонавий гилам ва гиламчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида пахта, жун, ипак, полиэстер, суприм, полиамид, нейлон, олефин ва бошқа хомашёлар маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчи жамиятлардан олинади.
Айни пайтда корхона ишлаб чиқарган гилам ва гилам маҳсулотларини ички бозорда – республикамиздаги бозорлар ва йирик савдо марказларига (66 фоизини) ҳамда экспорт учун Тожикистонга (34 фоизини) сотиш режалаштирган.
Маълумот учун, “Микрокредитбанк” АТБ жорий йил бошидан бери тадбиркорлик субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш учун 108 та лойиҳага 682 млрд. сўм эквивалентида маблағлар ажратди.