Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросими бўлди.
Қуръон тиловат этилиб, ўтганлар ҳақига дуо қилинди. Элга ош тортилди.
@davlatsiyosati

Одилбек Исаков иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилди.
У илгари молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
@davlatsiyosati
У илгари молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
@davlatsiyosati
Мустақиллик байрами арафасида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 286 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 109 нафари асосий жазодан озод этилди, 116 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 25 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 36 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Шавкат Мирзиёев октябрда Хитойга боради
Президент "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида қатнашади.
@davlatsiyosati
Президент "Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида қатнашади.
@davlatsiyosati
Франция президенти Эммануэл Макрон Ўзбекистонга ташриф билан келиши мумкин. Бу ҳақда унинг ўзи Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида айтган.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
@davlatsiyosati
Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
@davlatsiyosati
Алиматов Тоир Наматуллаевич Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловгача вазирликда бўлиб бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
@davlatsiyosati
Тайинловгача вазирликда бўлиб бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
@davlatsiyosati
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бугун 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" ДМ хабар берди.
Шерали Жўраев таниқли ўзбек хонандаси, бастакори, шоири. 1987 йил Жўраевга Ўзбекистон халқ артисти, 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвони берилган.
1991 йил унга Алишер Навоий номидаги давлат мукофоти берилган. 2022 йилда "Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан ҳам тақдирланган.

Davlat siyosati
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бугун 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" ДМ хабар берди. Шерали Жўраев таниқли ўзбек хонандаси, бастакори, шоири. 1987 йил Жўраевга Ўзбекистон халқ артисти, 2018 йилда Тожикистон халқ артисти унвони берилган.…
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради
14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
@davlatsiyosati
14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
@davlatsiyosati
Давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди.
Шунингдек, 2023/2024-ўқув йили супер-контркт миқдорлари ҳам ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкент шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси билан танишди.
У бош режа асосида йил якунига қадар батафсил лойиҳалаш ишларини якунлаш, биринчи босқич иншоотлари бўйича лойиҳачи ва қурувчи корхоналарни аниқлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллион нафарни ташкил қилмоқда. Кўплаб уй-жойлар, муассасалар барпо этилиб, инфратузилма тармоқларига юклама ортмоқда. Шунга қарамай, яна йилига 20 минг хонадонли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Урбанизация суръатидан келиб чиқилса, яқин йилларда аҳоли сони янада кўпаяди.
Бош режа лойиҳаси учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда 100 минг аҳоли учун уй-жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш режалаштирилган. Дирекция томонидан етакчи хорижий компаниялар жалб этилиб, ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида Бош режа, тармоқ режалари ва манзилли дастурлар ишлаб чиқилмоқда.
Умуман айтганда, Янги Тошкент “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда. Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, тарих музейи, маданият саройлари жойлашади. Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади. 420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади.
Бу компонентлар лойиҳаси Сингапур, Англия, Хитой, Германия, Туркия, Нидерландия, Жанубий Корея, БАА каби давлатларнинг 20 та илғор компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳоли бандлигини таъминлашга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар йили меҳнат бозорига 37 мингга яқин ёшлар кириб келмоқда. Буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, Бухоро вилоятини 2023-2025 йилларда аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.
Жорий йилда 250 мингта иш ўрни яратилиши, 2023-2025 йилларда Бухоро вилояти аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантирилиши мақсад қилинган.
Тақдимотда Ҳиндистон билан ҳамкорликда Қоракўл туманида IT-кластер ташкил этиш лойиҳаси ҳақида ҳам ахборот берилди.
Давлат раҳбари мазкур таклифларни маъқуллаб, қўшимча топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
Шавкат Мирзиёев қабуллари
▪️7 сентябрь куни Корея Республикаси бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Чху Гён Хо бошчилигидаги делегация;
▪️7 сентябрь куни БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй;
▪️8 сентябрь куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдоған бошчилигидаги делегация.

Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:
▪️қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;
▪️жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратади.
Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия мактуби йўллади.
Мактубда Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан ҳамдардлик билдирилган.
Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Марокашда бугун салкам 7 балли ҳалокатли зилзила содир бўлди, қурбонлари сони эса ортиб бормоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШга боради
Шавкат Мирзиёев шу ой охирларида Америкага ташриф билан бориши кутиляпти. У ерда БМТ бош ассамблеяси йиғилишида қатнашади.
БМТ бош ассамблеяси 19-23 ва 26 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Ҳозирча президентнинг АҚШга ташрифи санаси ҳақида расмий маълумот берилмади.

Ўзбекистон Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва 2023 йил 9 сентябр куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди. — Ташқи ишлар вазирлиги
@davlatsiyosati
@davlatsiyosati
2024 йил 1 январдан:
▪️давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади;
▪️Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида, барча бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланиб, келгусида мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади;
▪️банкларнинг нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун қиймати 20 миллиард сўмгача кредитлар бўйича, фоиз ставкаси асосий ставкадан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш амалиёти йўлга қўйилади.
2023/2024 ўқув йилидан:
▪️умумий ўрта таълим муассасалари 10-синф ўқувчиларини касб-ҳунарларга ўргатиш курслари жорий этилади;
▪️Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар умумий ўрта таълим муассасалари учун “таянч мактаб” этиб белгиланади.