Oila va xotin-qizlar qo'mitasi
9.52K subscribers
18.5K photos
3.83K videos
45 files
6.96K links
Oila va xotin-qizlar qo'mitasi rasmiy telegram kanali

Rasmiy sayt: gov.uz/wcu

Facebook: facebook.com/wcuuzofficial

Instagram: instagram.com/xotin_qizlar_qomitasi

Youtube: https://www.youtube.com/@wcuuzofficial
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова ҳамроҳлигида Бухоро "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб, васийликка олинганлар ҳолидан хабар олди.

Мазкур интернат уйи 1967 йил фойдаланишга топширилган. Айни пайтда у ерда 307 нафар турли ёшдаги аёллар яшаб келмоқда. Бу аёллар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туради. Баъзилари 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтож аёллардир.

Ташриф давомида “Мурувват” уйида яшовчиларга совғалар улашилди.
«Мурувват» уйининг маданият саройида ушбу масканда яшовчилар томонидан меҳмонларга байрамона концерт дастури ҳавола этилди.

https://t.iss.one/buxoro_xotinqizlari
Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга доир ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Вобкент тумани "Мирвоши" маҳалла фуқаролар йиғинида фаол аёллар ҳамда тумандаги 44 та МФЙга маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаб олинган номзодлар билан учрашди.

Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлик марказида тикувчилик йўналишини ўқиб тугатган, эндиликда ўз ишини бошламоқчи бўлган 17 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машинкалари берилди.

Бош вазир ўринбосари маҳаллада тадбиркор Моҳира Шерова томонидан янги очилган "Мирвоши" тикувчилик корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Эко қопчалар экпортини йўлга қўйган мазкур корхонада айни пайтда "Аёллар дафтари"га киритилган 60 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Ишчиларга барча шароитлар яратилган.

Ташриф давомида масъулларга ишсиз, банд бўлмаган бошқа хотин-қизларга бўш иш ўринлари яратиш ва имкониятлардан фойдаланиш ҳақида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/buxoro_xotinqizlari
🕌Улуғ айём кунларида имконияти чекланган фуқароларга Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига ногиронлик аравачалари келтирилди.
🇺🇿Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ногиронлик аравачаларини юриш имконияти чекланган инсонларга байрам кайфияти улашиш мақсадида туман, шаҳарга тарқатилди.
📌Туман, шаҳар бўлимлари масъулларига байрам кунларида аравачалар ўз эгаларига етказиб бериш вазифаси йўклатилди.

Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati.

https://t.iss.one/qashoilavaxotinqizlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, Қонлиқўл туманининг "Наврўз" маҳалласида байрамона кун бўлди

Тадбир давомида "Наврўз" маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга мухтож, кам таъминланган,"Темир дафтари", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" рўйхатида турувчи 100га яқин хотин-қизларга совғалар улашилди.

Миллий анъана ва қадриятлар бўлмиш "Она алласи", "Келин салом" кўргазмали чиқишлари ҳам намойиш этилди.

@Sirdaryotumanpress
Жиззах шаҳрида Рамазон ҳайитида 100 нафар оила...

❇️Жиззах шаҳар ҳокими ташаббуси билан шаҳардаги 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга Рамазон Ҳайити муносабати билан энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

❇️Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Х. Ахмедова мазкур озиқ-овқатларни ўз эгаларига етказар экан албатта уларни Рамазон ҳайити билан ҳам табриклади.

https://t.iss.one/oilaxotinqizlar