Oila va xotin-qizlar qo'mitasi
11.4K subscribers
21.7K photos
4.79K videos
54 files
8.53K links
Oila va xotin-qizlar qo'mitasi rasmiy telegram kanali

Rasmiy sayt: gov.uz/wcu

Facebook: facebook.com/wcuuzofficial

Instagram: instagram.com/xotin_qizlar_qomitasi

Youtube: https://www.youtube.com/@wcuuzofficial
Download Telegram
Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси ташаббуси билан "Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз" шиори остида “ҚИЗЛАР ФОРУМИ” ўтказилди.
Форум доирасида вилоятдаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар айни пайтда кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари, “Мурувват уйи” хотин-қизлари томонидан тайёрланган қўл ишлари ҳамда ҳунарманд аёллар, тасвирий ва амалий санъат йўналишида қизларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Форумда Бош вазир ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова ҳамда Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирок этди.

Тадбир доирасида бугун юртимизда хотин-қизларнинг билим олиш, касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган кенг имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, турли жабҳаларда ишлаётган, ўқиётган бир гуруҳ фаол қизлар эзгу мақсадлар сари интилиб эришаётган ютуқлари тақдимоти бўлди.
Нукусда аёлларннинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича мураббийлар тайёрланмоқда.

2022 йил 25-30 апрель кунлари UNFPA, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан бирга тренинглар ўтказди. Олти кун мобайнида танлов асосида саралаб олинган 18 нафар хотин-қиз энди бошқа аёлларни фаоллаштириш учун ўқитилади.
Мазкур тадбир BMTTD, YuNFPA, FAO ва Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси кўмагидаги Қўшма дастур доирасида ўтказилди. Қорақалпоғистоннинг 3 та шимолий ҳудуди—Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманларида Оролбўйи ҳудуди учун BMT шафелигидаги жамғарманинг молиявий кўмагида амалга оширилди.
Тренингларнинг биринчи босқичида Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманларидаги 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож етакчи аёллар фасилитаторликка (гуруҳларда фаолиятни ташкил этишда кўмаклашувчилар) ўқитилиб, ўз маҳаллаларидаги 110 нафар хотин-қизларга ўзлари эга бўлган қўникма ва билимларни ўргатишди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Махкамова Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Феруза Ибрагимова ҳамроҳлигида Бухоро "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб, васийликка олинганлар ҳолидан хабар олди.

Мазкур интернат уйи 1967 йил фойдаланишга топширилган. Айни пайтда у ерда 307 нафар турли ёшдаги аёллар яшаб келмоқда. Бу аёллар бошқалардан нафақат саломатлик жиҳатидан, балки меҳр-мурувватга ташналиклари билан ҳам ажралиб туради. Баъзилари 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмонан ўзгалар кўмагига муҳтож аёллардир.

Ташриф давомида “Мурувват” уйида яшовчиларга совғалар улашилди.
«Мурувват» уйининг маданият саройида ушбу масканда яшовчилар томонидан меҳмонларга байрамона концерт дастури ҳавола этилди.

https://t.iss.one/buxoro_xotinqizlari
Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга доир ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Вобкент тумани "Мирвоши" маҳалла фуқаролар йиғинида фаол аёллар ҳамда тумандаги 44 та МФЙга маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига саралаб олинган номзодлар билан учрашди.

Шунингдек, хотин-қизлар тадбиркорлик марказида тикувчилик йўналишини ўқиб тугатган, эндиликда ўз ишини бошламоқчи бўлган 17 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машинкалари берилди.

Бош вазир ўринбосари маҳаллада тадбиркор Моҳира Шерова томонидан янги очилган "Мирвоши" тикувчилик корхонаси фаолияти билан ҳам танишди. Эко қопчалар экпортини йўлга қўйган мазкур корхонада айни пайтда "Аёллар дафтари"га киритилган 60 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган. Ишчиларга барча шароитлар яратилган.

Ташриф давомида масъулларга ишсиз, банд бўлмаган бошқа хотин-қизларга бўш иш ўринлари яратиш ва имкониятлардан фойдаланиш ҳақида кўрсатма ва тавсиялар берилди.

https://t.iss.one/buxoro_xotinqizlari
🕌Улуғ айём кунларида имконияти чекланган фуқароларга Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига ногиронлик аравачалари келтирилди.
🇺🇿Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ногиронлик аравачаларини юриш имконияти чекланган инсонларга байрам кайфияти улашиш мақсадида туман, шаҳарга тарқатилди.
📌Туман, шаҳар бўлимлари масъулларига байрам кунларида аравачалар ўз эгаларига етказиб бериш вазифаси йўклатилди.

Oila va xotin-qizlar boshqarmasi Matbuot xizmati.

https://t.iss.one/qashoilavaxotinqizlar