Янги ўқув йилига бағишланган тадбирда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев иштирок этди
Бугун туманимиздаги умумтаълим муассасаларида “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда барча иштирокчиларни бирдек қувончга тўлдирган муҳим воқеалар юз берди. Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ҳам 58 сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган мактаб тадбирида иштирок этиб, барчани юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ва янги ўқув йили билан табриклади.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ижтимоий давлат қуриш стратегияси амалга оширилиб, аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўлда, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Анваржон Тожимирзаев ўз сўзида туманимиздаги таълим соҳасида эришилган натижаларни кўрсатиб ўтди. Масалан, 2023-2024 ўқув йилида туманимиз битирувчиларининг 49 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, бу кўрсатгич 2022-2023 ўқув йилида 39 фоизни ташкил этган эди. Хусусан, 58-умумтаълим мактабида 136 нафар битирувчидан 130 нафари олий ўқув юртларига киришга муваффақ бўлган, бу эса ушбу мактабни республикадаги TOP-50 умумтаълим мактаблари қаторига қўшган.
Шунингдек, туманда 200 нафардан ортиқ ўқувчилар халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлганлар, улардан 80 нафари 58-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳисобланади. Туман ҳокими мактабларнинг бундай юқори натижаларга эришишига маҳаллий ҳокимият, педагогик жамоа ва ота-оналарнинг ҳамкорлиги муҳим омил бўлганини қайд этди.
Туманимизда таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 5 та мактаб ва 3 та мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланиб, 1 та мактаб янгидан қурилган. 2 та мактаб ҳозирги кунда инвестиция дастури доирасида таъмирланмоқда, 11 дан ортиқ мактаб ва 3 та мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ жиҳозланди. Таълим муассасаларига 100 дан ортиқ замонавий компьютер техникалари етказиб берилди.
Тадбир якунида Анваржон Тожимирзаев барча таълим тизими ходимлари ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, уларга муваффақиятлар тилади. Туман ҳокими тадбир иштирокчиларига ва барча таълим тизими ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM