Давлатобод туманида 4 сентябр куни "Билимлар куни” тадбирларини тинч ва осойишта ўтказиш бўйича йўриқнома берилди
Ўқув йили бошланишидаги муҳим масалалардар бири – “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини тинч ва осойишта ўтказишдир.
Давлатобод туманида ўтказилган хизматолди йўриқномасида биргаликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Туман ҳокимлиги, туман ИИБ, миллий гвардия, маҳалла фуқаролар йиғинлари, мактаб директорлари ва бошқа маъуллар олдидаги устувор вазифаларга бирма-бир тўхталишди.
Мактабдан ташқари ҳолатда тадбир уюштириш, енгил автомашиналарда сайр қилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги керак. Шунингдек, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, жиноятчилик, ўқувчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бошқа кўнгилсиз воқеалар юз беришининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Ўқув йили бошланишидаги муҳим масалалардар бири – “Биринчи қўнғироқ” тадбирларини тинч ва осойишта ўтказишдир.
Давлатобод туманида ўтказилган хизматолди йўриқномасида биргаликда амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди. Туман ҳокимлиги, туман ИИБ, миллий гвардия, маҳалла фуқаролар йиғинлари, мактаб директорлари ва бошқа маъуллар олдидаги устувор вазифаларга бирма-бир тўхталишди.
Мактабдан ташқари ҳолатда тадбир уюштириш, енгил автомашиналарда сайр қилиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги керак. Шунингдек, кийиниш маданияти, одоб-ахлоқ, жиноятчилик, ўқувчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бошқа кўнгилсиз воқеалар юз беришининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН
Қадрли истеъмолчилар 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида, 2024 йил 4-сентябр куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар “Янги тонг”, “Халқлар дўстлиги” ва “Давлатобод” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ўрта босимли Д-102 мм газ тармоғида таъмирлаш ва гидравлик босимни кучайтириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Маълумот учун: газ таъминоти тўхтатилиши натижасида 7 861 та аҳоли хонадонлари ва 156 та улгуржи истеъмолчиларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Барча фуқаролардан ушбу пайтда эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз ва келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
“Давлатобод тумангаз” газ таъминоти участкаси.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

🌤 ☀️ Наманганда 4 сентябр куни 33 даражагача иссиқ бўлади.
▫️Республика Гидрометеорология маркази 4 сентябр, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 28-33° бўлади.
▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 22-27° бўлади.

❗️Бугун, 4-сентябр куни мактаб, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумларда дарслар бошланади
✅ 2024/2025-ўқув йили:
➖Мактабларда – 4-сентябр;
➖ Олий таълим муассасаларида – 9-сентябр;
➖ Академик лицейларда – 4-сентябр;
➖ Касб-ҳунар мактабларида – 4-сентябр;
➖ Коллеж ва техникумларнинг 2- ва ундан юқори курслари учун – 4-сентябр кунидан бошланади.
🔹Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун 2024/2025-ўқув йилининг бошланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Нодавлат университетларда дарслар қачон бошланиши шароитга қараб ҳар бир ОТМ томонидан эълон қилинади.
Мактабларда «Биринчи қўнғироқ» тадбирларини соат 8:00да «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ташкил этилади.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
✅ 2024/2025-ўқув йили:
➖Мактабларда – 4-сентябр;
➖ Олий таълим муассасаларида – 9-сентябр;
➖ Академик лицейларда – 4-сентябр;
➖ Касб-ҳунар мактабларида – 4-сентябр;
➖ Коллеж ва техникумларнинг 2- ва ундан юқори курслари учун – 4-сентябр кунидан бошланади.
🔹Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун 2024/2025-ўқув йилининг бошланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Нодавлат университетларда дарслар қачон бошланиши шароитга қараб ҳар бир ОТМ томонидан эълон қилинади.
Мактабларда «Биринчи қўнғироқ» тадбирларини соат 8:00да «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида ташкил этилади.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати
—
Послание Президента Шавката Мирзиёева участникам Международной конференции по борьбе с терроризмом и экстремизмом
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Янги ўқув йилига бағишланган тадбирда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев иштирок этди
Бугун туманимиздаги умумтаълим муассасаларида “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда барча иштирокчиларни бирдек қувончга тўлдирган муҳим воқеалар юз берди. Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев ҳам 58 сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган мактаб тадбирида иштирок этиб, барчани юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ва янги ўқув йили билан табриклади.
Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ижтимоий давлат қуриш стратегияси амалга оширилиб, аҳоли турмуши учун муносиб шароитлар яратиш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўлда, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Анваржон Тожимирзаев ўз сўзида туманимиздаги таълим соҳасида эришилган натижаларни кўрсатиб ўтди. Масалан, 2023-2024 ўқув йилида туманимиз битирувчиларининг 49 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлса, бу кўрсатгич 2022-2023 ўқув йилида 39 фоизни ташкил этган эди. Хусусан, 58-умумтаълим мактабида 136 нафар битирувчидан 130 нафари олий ўқув юртларига киришга муваффақ бўлган, бу эса ушбу мактабни республикадаги TOP-50 умумтаълим мактаблари қаторига қўшган.
Шунингдек, туманда 200 нафардан ортиқ ўқувчилар халқаро тан олинган сертификатларга эга бўлганлар, улардан 80 нафари 58-умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳисобланади. Туман ҳокими мактабларнинг бундай юқори натижаларга эришишига маҳаллий ҳокимият, педагогик жамоа ва ота-оналарнинг ҳамкорлиги муҳим омил бўлганини қайд этди.
Туманимизда таълим тизимига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 5 та мактаб ва 3 та мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланиб, 1 та мактаб янгидан қурилган. 2 та мактаб ҳозирги кунда инвестиция дастури доирасида таъмирланмоқда, 11 дан ортиқ мактаб ва 3 та мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ жиҳозланди. Таълим муассасаларига 100 дан ортиқ замонавий компьютер техникалари етказиб берилди.
Тадбир якунида Анваржон Тожимирзаев барча таълим тизими ходимлари ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, уларга муваффақиятлар тилади. Туман ҳокими тадбир иштирокчиларига ва барча таълим тизими ходимларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.