Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.96K subscribers
94.8K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
#Online

"Янги Ўзбекистон боғи"да иш қизғин паллада

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Давлатобод туманида амалга оширилаётган бунёдкорликлар билан танишмоқда.

Ўрганишлар "Янги Ўзбекистон боғи"дан бошланди. Бу ерда ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Ёзги амфитеатр қурилишида сўнгги пардозлаш ишлари якунланаётган бўлса, лойиҳа бўйича унинг атрофида йўлакларга замонавий усулда махсус тош босиляпти.

Вилоят раҳбари жараённи кўздан кечириб, иш сифатига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, гул экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини тезроқ якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Туркиянинг Вертебра студияси вакилининг Янги Наманган шаҳарчаси бўйича концепсияси ишланмалари тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари концепсия билан танишиб, маъмурий марказ, савдо шоҳобчалари, турар жойларни релефга мослаштириш, жойлашувлар аҳолига қулай бўлишини ҳисобга олиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахбороит хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Истиқлол маҳалласида кўп қаватли уйлар таъмирланади

Ташаббусли бюджетнинг 1-босқич бўйича овоз бериш натижалари эълон қилинди. Унга кўра Истиқлол МФЙ ҳудудидаги 9,10,11,12,13,14,15,16,17,18,19, 20,21,22,23,24 ва 25-кўп қаватли уйларни мукаммал-жорий таъмирлаш, туташ ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун 660 млн сўм маблағ ютиб олинди.
Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев мутасаддиалар билан ушбу ҳудудда бўлиб аҳоли билан учрашди.

Учрашувда ташаббусли бюджет бу аҳолининг ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда бюджет маблағларининг муайян бир қисмини сарфлаш бўйича уларнинг бевосита иштирокида қарорлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилишини кузатиш амалиётилиги тушунтирилиб келгусидаги ташаббусларда фаол бўлишга ва аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб боришга чақирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Наманган вилоят “Маданият маркази”да меҳнат ярмаркаси ва сайёр қабул ташкилланди.

Давлатобод туманидаги “Порлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Наманган вилоят “Маданият маркази”да тумандаги ишсиз ҳамда банд бўлмаган ёшлар, аёллар, ташқи миграциядан қайтган фуқароларга туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Жалилов томонидан “сайёр қабул” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.

Сайёр қабулда касб-хунарга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, субсидия асосида асбоб-ускуна олиш, ишга жойлаштириш каби масалалар бўйича жами 65 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 40 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

Бундан ташқари сайёр қабул давомида тумандаги йирик тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари, кичик бизнес субъектлари ҳамда корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган
15 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектларининг ўзларида мавжуд бўлган 850 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган, уюшмаган ишсиз ёшлар ва аёллар, ташқи мехнат миграциясидан қайтган 65 нафар фуқаролар қатнашди. Ўтказилган ярмаркада улардан 40 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 2 нафар фуқарога тикув машинаси берилди, 8 нафар фуқарога қонун талабларига асосан тушунтиришлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. 4 нафар фуқарога кредит олишга ёрдам берилди, 6 та фуқароларга касб-хунарга ўқитиш бўйича “Мономарказ”га йўлланмалар берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh