Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.93K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Чунки корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт эмас.

Ўз фаолиятини йириклаштирган корхоналар билан ишлашда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён Инспекция фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|X
Тўқимачилик корхоналари учун энг катта масалалардан бири бухом ашё.

Юртимизда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати бор. Кейинги 2 йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етади. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда.

Бундай шароитда яккаю-ягона йўл – пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш шартлиги таъкидланди.

Бундан буён вилоятда қайта ишлашни биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хом ашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.

Facebook|Instagram|X
Барча кластерлар фаолияти таҳлил қилиниб, улардаги хомашё ва айланма маблағ билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Чуқур қайта ишлашни жорий қилгани учун аксарият кластерлар яхши ишлаяпти, уларнинг фаолиятида кредитни қайтариш, ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Айрим кластерларга эса бироз кўмак берилса, унумдорлик ва экспорт янада ошади. Мутасаддиларга кластерларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Мулоқотда тадбиркорлар:

- корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш;

- қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш;

- бўялган мато экспортини кенгайтириш;

- экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш;

- тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш;

- корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш;

- мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди.

Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X
Жумладан, мутасаддиларга:

- “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;

- хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;

- тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

- тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш;

- газлама, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаждаги 10 миллион долларгача бўлган лойиҳалар учун чет эл валютасида олинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиздан юқори қисмини компенсация қилиш;

- тўқимачилик корхоналари айланмаси учун берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтириб, тадбиркорларга график бўйича ўз вақтида қайтарилган суммага тенг миқдорда “револьвер” кредит бериш;

- пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди.

Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради.

Уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, кластерларда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларда тадқиқот (R&D) гуруҳларини ташкил этиш таклиф этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тадбиркорларнинг фикрлари ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Тезкор

⚡️⚡️⚡️Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари тўқимачиликда қайта ишлаш қувватларини тўлиқ ишга солиш, пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш зарурлигини қайд этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатобод туманида "Жаҳолатга қарши маърифат" маънавий-маърифий тадбири ўтказилди

Тадбирда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Жамшед Хатамов, туман ҳокими Анваржон Таджимирзаев бошчилигида дастлаб тумандаги идора ва ташкилотлар, тиббиёт, таълим соҳаси рахбар ходимлари, маҳалла еттилиги иштирокида, куннинг иккинчи қисмида нодавлат корхона ва ташкилотлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари рахбар ходимлари хамда нуронийлар иштирок этдилар.

Ўзаро савол-жавоб, таҳлил асосида ўтган очиқ ва самимий мулоқотларда бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида ўзаро интеграциялашув жараёнлари, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини кучайтириш, ёшларни турли ёт ғоялар ва мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt
| Telegram | Murojaat | Guruh