Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.02K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари танқидий кўриб чиқилди

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ билан, тумандаги марказий кўчалар қирғоқлари, уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳага оид кўплаб масалалар юзасидан жойларда бўлиб, ишлар қай даража ташкилланганлиги кўздан кечирилди.

Жумладан тумандаги Қуйи Ровустон ҳамда Ўрта Ровустон маҳаллаларида ўрганиш олиб борилиб, аниқланган масалалар юзасидан жойида муҳокама қилинди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили — асосида иш ташкил этилмоқда

"Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятларни олдини олиш, Умид маҳалласини ободончилиги юзасидан маҳаллада ишлар бошлаб юборилган.

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишда бешлик, яъни профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаолига юклатилган вазифалар ва фунсионал мажбуриятлари тўлиқ бажарилиши тизимли ўрганилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳалла бешлиги томонидан ўзига бириктирилган тоифадаги шахсларга профилактик таъсир кўрсатиш ва ижтимоий мослаштириш фаолияти ҳар чоракда “Яхши”, “Қониқарли”, “Қониқарсиз” мезонлари асосида баҳоланади. Чораклик ва ярим йиллик муҳокамалар якунига кўра бешлик аъзоларига ўрнатилган тартибда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари қўлланилади.

Шунингдек маҳалла ходимлари учун қулай шароит яратиш мақсадида маҳалла биноси тўлиқ таъмирланди. Видео кузатув жихозлари ўрнатилиб маҳалла ва "яшил" бозори ҳудудидаги барча нуқталарга интеграциялаш ишлари бажарилмоқда.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
☑️ Milliy jamoamiz so'nggi turda Avstraliya bilan durang o'ynab, guruh bosqichini ikkinchi o'rinda yakunladi.

🏆 Osiyo kubogi | 3-tur

🇦🇺 Avstraliya 1:1 O'zbekiston 🇺🇿

⚽️ Gollar: Boyl 45+1' (P) - Turg'unboyev 79'.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Киберфирибгарлар aҳолини чув туширишнинг янгидан янги йўллари ва усулларини ўйлаб топишмоқда.

▫️Турли сохта иловаларни фойдаланувчиларга оммавий тарқатиш ва уларнинг ушбу ҳаволага киришларига ҳамда маблағларни осонгина ўзлаштириб олишга эришмоқда.

Фирибгарларнинг алдовига тушиб қолмаслик учунфуқаролар яна бир бор огоҳликка чақирилмоқда.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh
Бугун Наманган шаҳар мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосарлари Д.Саднанов, В.Атабаевлар Давлатобод тумани ММТБ бошлиғи З.Эргашев ҳамрохлигида, тумандаги таълим муассасаларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик йўналишида (ЧҚБТ) амалга оширилаётган ишлар, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Ўрганиш давомида, ўқувчиларни ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кечиктириб бўлмас, муқаддас иш, нафақат ЧҚБТ фани балки ҳар бир педагог, ходимнинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Келгусида ЧҚБТ фанини ўқитишни янги босқичга олиб чиқиш, унинг моддий, техник баъзасини мустаҳкамлаш йўлида давлат дастури амалга оширилиши ортидан мактабларда бунданда яхшироқ шароитлар яратилишини айтиб ўтдилар.

Sayt | Telegram | Murojaat | Guruh