Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.74K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
Шукроналик — энг олий неъмат

Тинчлик, осойишталик, сабр ва қаноат, шукроналик халқимиз азалдан эъзозлаган қадриятлардан саналади.

Бугун Давлатобод туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ж.Ирисбоев "Навбаҳор" маҳалласида жойлашган 56-сонли умумтаълим мактабида "Навбаҳор" ва "Мустақиллик" маҳаллалари аҳолиси билан “Шукроналик- энг олий неъмат” мавзусида мулоқот ўтказди.

Учрашувда ёши улуғ кексалар, нуроний онахонлар билан бирга ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Мулоқотда Юртимизда юритилаётган ислоҳотлар, тинчлик ва юртимизни ҳар-бир соҳада ривожлантириш учун дунё давлатлари билан олиб борилаётган ҳамкорлик масалаларининг барчаси “Инсон қадри учун” эканлиги, бунга жавобан ҳар-бир инсон ўз меҳнати, ёшлар билим, спорт ва эгаллаган касби орқали жамиятимизнинг ривожи учун ўз хиссасини қўшиши сектор раҳбари ҳамда йиғилган нуроний отахонлар томонидан таъкидлаб ўтилди.
🔰 Тинчлик ва тотувлик - неъматлар эшиги

Давлатобод туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабида "Тўқувчи" маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда Давлатобод туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Қирғизбоев иштирок этиб, айрим ҳудудларда нотинчлик, беқарорлик, хунрезлик ҳукм сураётган бир вақтда юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрига етиш зарурлиги таъкидланиб, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ёт ғоялар таъсирларидан ҳимоя қилиш, ёшларни ўз қатъий қарашлари ва эътиқодига эга, маънавий баркамол этиб тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини айтиб ўтди.
Куз-қиш штаби фаолиятидан

Мурожаат ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Хусусан: тумандаги Боғ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси мурожаатларига асосан таянч устинлар келтирилиб ўрнатиш ишлари тез орада бошланади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати — @davlatobodhokimligi
Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
Photo
Тинчлик, ободлик ва тотувлик учун ҳар биримиз масъулмиз!

Бугун, Давлатобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Анваржон Тожимирзаев сектор ҳудудидаги 92-сонли умумтаълим мактабида "Тадбиркор" ва "Юксалиш" маҳаллалари истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Тадбирда маҳалла фаол нуронийлари, хотин-қизлар ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъматини қадрлаш, юрт равнақи йўлида бирдамлик билан ҳаракат қилиш, ўзга давлатларда жумладан, Исроил ва Фаластин давлатлари ўртасида содир бўлаётган ноҳуш ҳолатдан огоҳ бўлиш, ижтимоий тармоқлар орқали берилаётган асоссиз ҳабарлар ва ҳарбий ҳаракатларга даъват этиш ҳолатларига ишонмаслик бу борада Фаластин мусулмонларига Президентимиз томонидан керакли инсонпарварлик ёрдамлари ажратилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, бу каби ҳарбий ҳаракатларга даъват қилиш, иштирок этишнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилиб, тинч юртимиз, мусаффо осмонимизга ғараз мақсад билан назар соладиган вайронкор фикрларга нисбатан соғлом фикр, кенг дунёқараш билан жавоб қайтариш масаласи тушунтириб ўтилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати — @davlatobodhokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | II Халқаро асалчилик фестивали
#2nov #uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Франция муносабатларини янги, янада юқори босқичга олиб чиқиш истиқболларини белгилаб берган тарихий саммит муҳим келишувлар ва самимий мулоқотларга бой бўлди

Исторический саммит, наметивший курс на  выведение узбекско-французских отношений на новый, еще более высокий уровень, выдался богатым на важные договоренности и искренние встречи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Об_ҳаво

☀️🌤 Наманганда ҳаво ҳарорати 23 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 3 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

▫️Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.