Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.62K subscribers
96.8K photos
7.08K videos
64 files
14.2K links
Download Telegram
Куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари давом этмоқда

Бугун эрта тонгдан Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган тумани куз-қиш штаби ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда кўп қаватли уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини мавсумга тайёрлаш, совуқ кунларда аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш бўйича штаб томонидан қилинган ишлар таҳлил этилиб, галдаги вазифалар белгилаб берилди.

Жараёнда мутасаддиларга ҳар бир иш пухта ўрганилиб, зарурий чоралар кўрилиши ҳамда ҳудудлардан келиб тушган мурожаат ва шикоятларни ҳал этишга масъулият билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун, куз-қиш штаби тун-у кун, узлуксиз ишлайди ҳамда жойлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги
Hurmatli elektr energiyasi iste’molchilari!

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ tomonidan kо‘rsatilayotgan elektron xizmatlar sifatini yanada oshirish hamda iste’molchilarga qо‘shimcha qulayliklar yaratish maqsadida 2023 yil 2 noyabr soat 00:00dan 3 noyabr soat 22:00gacha Ma’lumotlarni qayta ishlash markazida profilaktik ishlar olib borilishini ma’lum qilamiz.

Mazkur vaqt oralig‘ida elektr energiyasi uchun onlayn tо‘lovlarni amalga oshirish hamda shaxsiy hisob raqamdagi mavjud ma’lumotlarni olishda texnik uzilishlar bо‘lishi, shu bilan birga iste’molchilarga qulaylik yaratish maqsadida ayni muddatda qarzdor iste’molchilar avtomatik tarzda tarmoqdan ajratilmasligini eslatib о‘tamiz.

Keltirilgan noqulayliklar uchun oldindan uzr sо‘raymiz.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Matbuot xizmati
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келаётган миллий қадриятлардан биридир.

Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, Президент хузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ташаббуси билан "Яшил макон"  умуммиллий лойиҳаси Давлатобод туманидаги "САХОВАТ" уйида ўтказилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 150 га яқин манзарали  дарахт кўчатлари экилди.

Яхши ният билан  тадбирга муассасанинг барча ходимлари,  яшовчилари ва махалладаги фаоллари  ўз хиссаларини қўшганига хурсанд бўлдилар.

Умид қиламизки ушбу амалга оширилган ишлар, эрта баҳорда ўз самарасини бериб, худуд кўркини янада гўзаллаштиради.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Ирвадон” маҳалласида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси дастури доирасида маҳалла, кўча ва хонадонларни кўкаламлаштириш ҳамда кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этилмоқда. Бугун “Ирвадон” маҳалласида маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлардан иборат кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳалла худудидаги 0,2 гектар майдонда 2 500 туп терак қаламчалари ҳамда
300 туп мевали ва манзарали (40 туп олма, 100 туп бодом, 40 туп бехи, 80 туп терак ва 40 туп манзалари) дарахтлар экилди. Дарахт экиб, боғ яратиш халқимиз турмуш тарзига хос бўлган миллий қадриятларимиздан бири эканлигини, маҳаллалар файзи ва кўрки, кўчалар озодалиги, энг муҳими нафас олаётган ҳавонинг мусаффолиги яшил дўстларимиз яъни, дарахтлар билан чамбарчас боғлиқлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги тадбирлар туманимизнинг барча маҳаллаларида ҳам уюшқоқлик билан давом эттирилади.