Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.65K subscribers
93.4K photos
6.74K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
"Besh tashabbus olimpiadasi" doirasidagi "Quvnoqlar va zukkolar" ko'rik-tanlovining Maktablar ligasi bo'lib o'tdi

Bugun Namangan viloyati Maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi, Yoshlar ishlari agentligi viloyati boshqarmasi hamda O'zbekiston yoshlar ittifoqi Namangan viloyati Kengashi hamkorligida o'tkazilgan ushbu tanlovda 14 ta shahar-tumanlardan kelgan jamoalar o'zaro bellashdilar.

Tanlov ishtirokchilari chiqishlari davomida o'zlari tahsil olayotgan maktab hayotining qiziqarli voqeliklari, tengdoshlarining o'y-kechinmalari hamda ular orasida uchrab turadigan salbiy illatlarni yumor orqali tanqid qilishdi, shuningdek jamoaning boshqa o'ziga xos xususiyatlari haqida ma'lumotlar berib o'tishdi.

Yakuniy natijalarga ko'ra:

🥉3-o'rinni Namangan tumanidagi 16-maktab jamoasi
🥈2-o'rinni Davlatobod tumanidagi 92-maktab jamoasi
🥇1-o'rinni Namangan shahridagi 31-maktabning jamoalari g'oliblikni qo'lga kiritishdi.
Куз-қиш штаби фаолиятидан

Туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ Халқлар Дўстлиги маҳалласида бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёргарлиги, трансформаторлар ишчи ҳолатини ўрганди.

Мавсумда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида аҳоли билан суҳбатлашди.

Халқлар Дўстлиги маҳалласида 9 та трансформаторлар мавсумга тайёр, атрофларини ободонлаштириш, айрим шитларга ҳавфсизлик чоралари кўриш яъни қулфларни қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ижтимоий соҳа обектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Давлатобод тумани ҳокими Ижтимоий соҳа обектларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қурилиш-реконструкция қилиш ишларини ўрганиш мақсадида тумандаги 5-оила поликлиникасида бўлди.

Тиббиёт муассасаларида бўлган туман ҳокими бу ердаги шарт-шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қурилиш ишлари ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари ўрганилди. Аниқланган камчилик ва муаммоларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги