Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.37K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Берлин шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Федерального Канцлера Германии Олафа Шольца прибыл с рабочим визитом в город Берлин.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌤🌦 Тоғли ҳудудларда 29 сентябрь куни ёмғир ёғади

▫️Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 29 сентябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Берлинга келди

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Берлин с рабочим визитом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

❗️1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади.

Бу йил 1 октябрь якшанбага тўғри келмоқда, якшанба эса умумий дам олиш куни.

🗓 Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Яъни, ходимлар 1 октябрь байрам бўлганлиги учун дам олади, якшанба дам олиш куни эса душанбага кўчирилади.

🔰 Шунда:

▫️5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 3 кун – 30 сентябрь (шанба), 1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.
▫️6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 2 кун1 октябрь (якшанба) ҳамда 2 октябрь (душанба) дам олади.

📌 Ушбу қоида барча ходимлар учун – хусусий корхоналарда ишлайдиганлар учун ҳам, давлат ишида ишлайдиганлар учун ҳам амал қилади.

Узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш зарурати бўлгандагина дам олиш куни кўчирилмайди.

Ушбу қоида Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги Фармонида ҳам белгилаб қўйилган.

❗️Ойлик байрамдан кейин бериладими?

💰Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади.

🧾 Ойлик тўлаш муддати жамоа шартномаларида белгиланади, аксарият жамоа шартномаларида ойлик бериладиган кун сифатида янги бошланган ойнинг 1-куни белгиланган, шундай ҳолатларда ойлик 1 октябрдан олдин тўланиши керак.

⚠️ Ойлик олиш вақти кечиктирилса, кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак.
Davlatobod tumanidagi 64-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabi o'quvchilari tomonidan "QALBIMIZ ARDOG'IDASIZ, USTOZLAR" deb nomlangan tadbir tashkil etildi.

Tadbirda 1-11 sinf o'quvchilari tomonidan tayyorlangan badiiy chiqishlar namoyish etilib, maktabni tamomlab san'at sohasini egallagan sobiq o'quvchilar tomonidan ustozlarini o'z kuy-qo'shiqlari bilan tabriklab bayram ko'rkiga ko'rk qo'shdilar.

Maktab direktori M.N Darveshov tomonidan tajribali ustozlarni estalik sovg'alari bilan taqdirlandi.
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️Қонун устуворлиги таъминланиб, халқ хизматидаги давлат бошқаруви ташкил этилади

Батафсил инфографикада👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояси
#29sep #uzbekiston24