Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.04K subscribers
94.5K photos
6.84K videos
61 files
13.7K links
Download Telegram
#muloqot

Бизнинг энг муҳим вазифамиз – тадбиркорликни жадал ва кенгроқ ривожлантириш учун барча шароитларни яратишдир!

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаковнинг "Тадбиркорлар кенгаши" аъзолари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Наманган туманидаги “Элита” уруғчилик шийпонида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳининг вакили Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов, 100 га яқин тадбиркорлик субъектлари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси масъул ходимлари, шунингдек, тижорат банкларининг ҳудудий бошқармалари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот аввалида вилоят ҳокими ўтган учрашувларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, мурожаатлар ва муаммоли масалаларни ҳал этишда эришилган ютуқларни муҳокама қилди.

Сўнгра тадбиркорлар томонидан вилоят раҳбарига бизнес ва соҳани ривожлантириш учун кредитлар ажратиш, ижара ҳаққи, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Йиғилиш давомида мазкур билдирилган масалаларнинг 10 дан ортиғи тезкорлик билан ҳал этилди. Кўпроқ вақт талаб қиладиган бошқа мурожаатлар бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Топшириқлар ижроси негизида ҳудудлар обод бўлмоқда

Давлатобод туманидаги маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан туманнинг Порлоқ маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Кўп қаватли уйлар атрофлари, гулхоналар, ариқ-зовурлар, йўл қирғоқлари, тозаланиб, чиқиндилар ташиб чиқилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Боғ маҳалласи бешлик аъзолари жамоатчиликка ҳисобот берди.

Бугун туманнинг 4 сектор ҳудудидаги Боғ маҳалласида фаолият олиб борувчи бешлик , 6 ойлик фаолияти ва кейинги босқичда амалга оширадиган ишлар юзасидан, фаоллар, нуронийлар ва аҳолига ҳисобот беришди.

Маҳалла ходимлари томонидан биринчи навбатда, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларни бўш иш ўринларига жойлаштириш, тадбиркорликни ривожлантириб аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларнинг вақтини мазмунли ташкил қилиш доимий иш режаси эканлигини тушунтириб ўтилди.

Бир қатор йўл қўйилган камчиликлар, атрофлича муҳокама қилиниб, йил якунига қадар муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
Мустақиллик маҳалласидаги бешлик фаолияти таҳлил қилинди

Жорий йилнинг 18 июль куни туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари, ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида Мустақиллик маҳалласида фаолият олиб борувчи бешлик ўткан давр мобайнида амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан хисоботлари тингланди.

Ҳар бир ходим фаолиятига оид амалга оширган ишлари аҳоли ўртасида аниқ рақамлар ва маълумотлар асосида сўзлаб берилди.

Хисобот йиғилиши МФЙ нуронийлари, фаоллари ва "Оқила аёллар харакати"  гуруҳи аъзолари иштирокида жуда қизғин муҳокамаларга бой ўтди.

Юртбошимиз ташаббуслари билан бешлик фаолияти яхши йўлга қўйилгани, маҳалладаги бешлик ходимлари хисоботлари аҳоли томонидан илиқ қабул қилиниб, ижобий баҳоланди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi