Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.95K subscribers
94.8K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Давлатобод тумани Ғалаба кўчасида йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан автотранспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда туман ҳудудида ҳаракатланувчи автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибли таъминлаш мақсадида тумандаги Ғалаба кўчасида йўл қуриш ва таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан вақтинчалик ёпилади.

Унда Ғалаба кўчасини таъмирлаш режасига асосан 3 та участкага ажратиб олинган бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилади.

9 июн кунидан бошлаб 3 участкада (Олмос ресторани олдидан - Макро супермаркетигача) қурилиш-таъмирлаш бошланиши сабабли транспортлар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

@davlatobodhokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Милан шаҳрида Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев во второй день официального визита в Италию провел в городе Милане встречу с губернатором Ломбардии Аттилио Фонтаной.

#Mirziyoyev #tashrif #Italiya #Lombardiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дастур асосида мактабгача таълим ташкилоти қайтадан қурилмоқда

Давлатобод туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев, мутасаддилар иштирокида “Элобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 25 сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, қайтадан қуриш ишлари билан танишди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465 сонли қарори асосида “Элобод” МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу мактабгача таълим ташкилоти эндиликда қайтадан қурилади. Эски бино МТТ учун мослаштирилган бўлиб қуввати 75 ўринга эга эди. Қайтадан қуриш натижасида 150 та болажонлар тарбияланиши мумкин бўлади. Бунинг учун давлат бюджетидан 6 млрд 125 млн сўм маблағ ажратилган. Шунингдек МТТ ҳудудини кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, келгусидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳам келишиб олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

☑️ Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

🔹 математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

🔹 математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

🔹 имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.