Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.37K subscribers
94.1K photos
6.8K videos
61 files
13.6K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанд шаҳридаги йиллик йиғилишида иштирок этаётган Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риуни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял главного исполнительного директора Французского агентства развития Реми Риу, участвующего в ежегодном заседании Совета управляющих Европейского банка реконструкции и развития в городе Самарканде.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Fransiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 май куни туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев 1 сектор ҳудудидаги Тадбиркор маҳалласида жойлашган 92 сонли мактабда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда тил ўрганиш учун тўлов, моддий ёрдам, ишга жойлашиш ва бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.

Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар белгилаб берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi
#FlowersFestival #Namangan #Davlatobod #GullarBayrami

Халқаро гуллар фестивалига тaйёргарлик


Наманганда ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали бетакрор ва гўзал гулли ижод намуналарини намойиш этувчи катта қизиқиш уйғотадиган тадбирдир. Бу йилги фестивал ўзининг ажойиб табиат манзараси билан машҳур, Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар боғи"да ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек Намангандаги етакчи мутахассис гулчилар билан суҳбатлашиб тематик паркни безатилиши ва туристлар учун композициялар яратиш борасида фикр алмашилди.

@davlatobodhokimligi
⚖️2023 йил 18 май куни соат 10:00 дан бошлаб Давлатобод тумани, Янги тонг МФЙ биносида Давлатобод туман адлия бўлими бошлиғи ТАДЖИБАЕВ ЭРКИН МАХАМАДОВИЧ томонидан сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабулда фуқаролар қуйидаги масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин:
👉- меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлар юзасидан;
👉- тадбиркорлик ва солиққа доир масалалар юзасидан;
👉- уй-жой, мерос, ҳадя ва бошқа нотариал ҳаракатлар юзасидан;
👉- туғилиш, ўлим, исм-фамилияни ўзгартириш ва ФҲДЁ органлари фаолиятига доир бошқа масалалар юзасидан;
👉- давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан;
👉- нафақа ва пенсия тайинлаланиши ва ҳисобланиши масалалари юзасидан;
👉- етказилган мулкий ва маънавий зарарни қопланиши юзасидан;
👉- маҳаллий давлат органлари ва маъмурий идораларнинг қарорлари, буйруқлари ва ҳаракатлари устидан шикоятлар юзасидан;
👉- фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар.

☎️Маълумот учун тел:
69 226-11-00 (ички рақам: 5054 )
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#flower_fest_Namangan_2023

Диққат, эълон!

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 17, 18, 19, 20 май кунлари ободонлаштириш ҳамда кенг қамровли санитар тозалов ишларини амалга оширилиши муносабати билан 4 кунга хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилади.

Боғ маъмурияти