Наъмунали маҳалланинг файзли байрами.
Давлатобод туманида жойлашган Орзу маҳалласида яшариш, янгиланиш фаслининг байрамларидан бўлмиш Наврўзи олам кенг нишонланди.
Маҳаллада онахонлар томонидан эрта тонгда дошқозонга сумалак солинди. Эҳсон дастурхонига маҳалланинг барча фуқаролари таклиф этилди. Отахон-онахонларимиз қўлларини дуога очиб юртимизда тинчлик бўлишини, оилалар аҳил-иноқликда яшашларини тиладилар.
Маҳалла раиси ташаббуси билан қолаверса саҳоватпеша хомийллар кўмагида икки нафар болажонларнинг хатна тўйлари ўтказиб берилди. Дошқозонда ош дамланиб, дастурхонларни кўк сомса, кўк чувчара каби баҳорий таомлар безади. Хотин-қизлар фаоли ташаббуси билан маҳалладаги тадбиркор ва фаол аёллар кўргазмаси хавола қилинди. Бир сўз билан айтганда маҳаллада ташкил этилган байрам чинакам файзли ўтди.
Ахборот хизмати — @davlatobodhokimligi

👍7❤2👏1
Давлатободда "Яшил макон" акцияси авж паллада
https://www.davlatobod.uz/index.php/yangiliklar/195-davlatobodda-yashil-makon-aktsiyasi-avzh-pallada

❤4🔥1
Байрам арафасида 38 сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, изчил иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлаш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш каби йўналишлар билан бир қаторда, мактабгача таълимни ривожлантириш, ёшларни муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш юзасидан қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ана шундай ишлардан бири Давлатобод тумани “Порлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 38 сонли мактабгача таълим ташкилоти “Обод маҳалла” дастури асосида мукаммал таъмирландиб бугун фойдаланишга топширилди
Бунинг учун “DAENM” МЧЖ лойиҳаси асосида, пудратчи “Elegant Stroy Dizayn” МЧЖ томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мактабгача таълим ташкилоти 280 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1978 йил қурилган. Хозирги кунда 12 та куни узайтирилган гуруҳлар фаолият юритиш учун тайёр. Таъмирлаш ишлари учун 3 млрд 399 млн сўм маблағ ажртатилган.
Фойдаланишга топшириш маросимида, туман ҳокимининг ўринбосарлари, нуронийлар, туман фаоллари, МТТ тарбиячилари, кенг жамоатчилик ва болажонлар иштирок этишди.

❤5👍3🔥2