Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Аҳоли мурожаатлари - доимий эътиборда

Ҳаёт давом этар экан, инсон  яхши яшашга, режа ва мақсадларини амалга оширишга интилади. Бу борада юзага келган муаммоларга қонуний ечим ахтариши ҳам табиий.

Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ўтказилаётган қабулларда фуқаролар мурожаатларини тинглаш асносида уларга амалий кўмак, ҳуқуқий маслаҳат бериб, оғирини енгил қилиб келинмоқда.

Давлатобод тумани Орзу маҳалласида туман раҳбари бошчилигида ўтказилаётган бугунги қабулга мурожаат билан келган фуқаролар томонидан кўтарилган уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, коммунал соҳа каби ҳаёт ва фаолият билан боғлиқ турли масалалар тингланиб, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилмоқда. Муддат талаб этиладиган масалалар ижроси алоҳида назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш -  @davlatobodhokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти билан танишади ҳамда фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с деятельностью инфраструктурных и социальных объектов в Учтепинском районе города Ташкента и проведет совещание с активом.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги 18-сон автобус саройи фаолияти билан танишмоқда. Бу ерда давлатимиз раҳбарига шаҳар кўчаларида тирбандликни камайтириш, жамоат транспорти хизматларини яхшилаш режалари тақдимот қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с деятельностью автобусного парка №18 Ташкента. Здесь главе государства представляются планы по уменьшению пробок на улицах города, улучшению услуг общественного транспорта.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Тошкент шаҳридаги 5-сон иссиқлик марказига ташриф буюриб, бу ердаги технологик жараёнлар ва ускуналарнинг ишлаши билан танишмоқда.

Президент посещает теплоцентраль №5 города Ташкента, где знакомится с технологическим процессом и работой оборудования.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатобод тумани бўйича электр энергиясини суткалик режали ўчириш жадвали тасдиқланди.

Таъкидлаш жоизки, режали ўчиришлар энерготизимда ишлаб чиқарилаётган энергиянинг етмаган ҳолатларида амалга оширилади. Лекин бундан ташқари авариявий ўчиш ҳолатлари ҳам мавжудлиги ҳисобига, уни бартараф этишга бир мунча кўпроқ вақт сарфланиши мумкин.

Давлатобод туман электр таъминоти корхонаси авариявий бригадалари 24 соат иш режимига ўтказилиб, улар томонидан об-ҳаво шароитига ва сутканинг вақтига қарамасдан авариявий ҳолатлар тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўриб борилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати