Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.48K subscribers
93.8K photos
6.77K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
#Биласизми

📝 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси “э” бандига биноан, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажор-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.

🗣Батафсил

📞 11-40 🌍pfru.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилишида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари конференция доирасида ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле билан учрашув ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев выступит на открытии Всемирной конференции ЮНЕСКО по воспитанию и образованию детей младшего возраста, проходящей в городе Ташкенте.

В рамках участия в конференции глава государства также проведет встречу с генеральным директором ЮНЕСКО Одри Азуле.

Facebook|Instagram|Twitter
#live

Toshkentdagi II Butunjahon konferensiyasi ochilish marosimi boshlanishiga sanoqli daqiqalar qolmoqda

____

Тошкентдаги II Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросими бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.
Наманган ва Самара вилоятлари ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Самара вилоятига сафарини бошлади. Шу куни Самара области губернатори Дмитрий Азаров билан учрашув бўлиб ўтди. Унда дўст мамлакатлар ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу мавжуд ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради.

Наманган вилояти делегацияси таркибида 70 дан ортиқ турли соҳа вакиллари бор. Хусусан, бизнес, ишбилармон доиралар, ижтимоий соҳа, маданият вакиллари ҳам Самарада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларда иштирок этмоқда.

- Жорий йилнинг апрель ойида Самара вилояти ҳукумати раиси ўринбосари Наталя Катина бошчилигидаги Самара вилояти иқтисодий миссияси Наманган вилоятига келганди. Ташриф давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Бир қатор келишувлар амалга оширилмоқда: тўқимачилик маҳсулотлари Самара вилоятига етказиб берилмоқда, Наманган вилоятига металл конструкциялар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Самаранинг Пегас компаниясига қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришга қизиқиш билдирилган. Агро, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, иқтисодий ва савдо ҳамкорлик соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. “Алоҳида айтмоқчиманки, Самара вилояти делегациясининг ташрифини ташкил этишда Наманган вилояти ҳокимияти томонидан кўрсатилган ёрдам учун сизга миннатдорчилик билдираман. Барча иштирокчилар делегациямизни юқори даражада кутиб олиш, меҳмондўстлик ва жуда бой ишбилармонлик дастурини қайд этди, — деди Дмитрий Азаров.

Янги имзоланган шартнома Наманган ва Самара вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразаков Ўзбекистон Республикаси билан Самара вилояти ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади: “Мамлакатларимиз азалдан энг ишончли ва дўстона шериклар бўлиб келган. Эндиликда стратегик ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар мутлақо янги босқичга кўтарилди. Мана бир неча йилдирки, Наманган ва Самара вилоятлари раҳбарияти икки томонлама ҳудудлараро муносабатларни мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда, бу эса юқори динамика ва самарадорликни таъминлаш имконини бермоқда. Мамлакатларимиз, ҳудудларимизнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарур”.

Учрашувда Самара ва Наманган вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор таклифлар билдирилди. Шавкат Абдуразақов Самара вилоятининг транспорт, металлургия, металлга ишлов бериш, пластмасса буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларидаги корхоналари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни илгари сурди. Ўз навбатида, Дмитрий Азаров Наманган вилоятига Самара вилояти саноат ва агросаноат мажмуалари маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш истиқболларини, Самара вилоятида Наманган вилояти савдо-дистрибюторлик марказининг очилиши, Волга бўйи ҳудудида тўқимачилик саноатида қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича таклифларни билдирди.

Делегациянинг сафари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференцияси очилиш маросимидаги нутқи

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the World Conference on Early Childhood Care and Education

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Всемирной конференции по воспитанию и образованию детей младшего возраста

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ҳурматли фуқаролар!

▫️Юртимизда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмоқда.

✅️ Тадбирда фаол иштирок этинг!

🔰 Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг!!!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Русланбек Қуролтайевич Давлетов Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимидан озод этилди.

Указом Президента Республики Узбекистан Русланбек Куролтайевич Давлетов назначен на должность советника Президента по вопросам общественно-политического развития и в связи с этим освобожден от должности министра юстиции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter